Sayt test rejimida ishlamoqda

Шойимова Шоира Санакуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Дифференциал-индивидуал ёндашув асосида ўқувчиларни касбга йўналтириш технологияси (адабиёт фанини ўқитиш мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped4939.
Илмий раҳбар: Кадирова Мунира Расуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат педагогика институти, PhD.03/29.12.2022.Ped.l32.02.
Расмий оппонентлар:  Собирова Махбуба Юсупджановна, педагогика фанлари доктори, профессор; Артиқова Муҳайё Ботиралиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат универсетети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дифференциал-индивидуал ёндашув асосида ўқувчиларни касбга йўналтириш технологиясини адабиёт фанини ўқитиш мисолида такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
ўқувчиларни касб танлашига еришишни таъминловчи омилларнинг касбий, аҳлоқий, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган комронентлари касбий ривожланиш натижавийлигини белгиловчи билим, кўникма ва малакаларини ташхислаш ва касб – ҳунарга йўналтиришни интеграциялаш ҳамда субект-субект муносабатларининг қайта алоқаларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
адабийот фанидан касбга йўналтирувчи технологийалар ўқувчилар касбий шаклланиш ёш даврларининг “ўзгарувчан оптацийа”, “оптацийа”, “касбий таййоргарлик” босқичларига субектив муносабат билдириш малакасини, индивидуал хусусийатига мос бўлган касб танлаш кўникмасини интенсив ривожлантириш асосида мувофиқлаштирилган;
ўқувчиларнинг ўз индивидуал хусусийатига мос бўлган касбга ижобий муносабатларини шакллантирувчи ва ривожлантирувчи фанлараро интеграцион технологийалари адабий машқларнинг прагматик хусусиятларини, сифат параметрларини тавсифлашга имкон берадиган кўрсаткичларини адабий машқларнинг прагматик хусусиятларини таълим-тарбийа жарайонига самарали таъсир кўрсатувчи таълимнинг маълум босқичларнинг муаййан кетма-кетлик ва изчиллигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларни келажакдаги касби билан боғлиқ кўникмаларини ривожлантирадиган қўшимча тўгарак ва касбга йўналтириш кўникмаларини келажакдаги фаолият контекстида шакллантиришга ҳамда индивидуал хусусийатлари, касбий мойиллиги, мотив ва қизиқишларини  диагноз қилшга йўналтирилган “Профмйсчоол” платформаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дифференциал-индивидуал йондашув асосида ўқувчиларни касбга йўналтириш технологийаси (адабийот фанини ўқитиш мисолида)га доир тадқиқот натижалари устувор тамойилларига тайанган ҳолда ишлаб чиқилган илмий-назарий ҳамда амалий-методик тавсийалар асосида:
ўқувчиларни касб танлашига еришишни таъминловчи омилларнинг касбий, аҳлоқий, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган комронентлари касбий ривожланиш натижавийлигини белгиловчи билим, кўникма ва малакаларини   ташхислаш ва касб – ҳунарга йўналтиришни интеграциялаш ҳамда субект-субект муносабатларининг қайта алоқаларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир маълумотлар ЙОА-1-22 рақамли “Фанларни ўқитишда инновацион педагогик технологийаларнинг модернизацийалашган тизимини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 7-декабрдаги 02-07-5338/04-сон далолатномаси). Натижада, умумтаълим мактаблари ўқувчиларини касбга йўналтиришнинг имконияти кенгайтирилган;
адабийот фанидан касбга йўналтирувчи технологийалар ўқувчилар касбий шаклланиш ёш даврларининг “ўзгарувчан оптацийа”, “оптацийа”, “касбий таййоргарлик” босқичларига субектив муносабат билдириш малакасини, индивидуал хусусийатига мос бўлган касб танлаш кўникмасини интенсив ривожлантиришга  оид маълумотлар ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбийасида миллий хусусийатларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 7-декабрдаги 02-07-5338/04-сон далолатномаси). Натижада, ўқувчиларнинг самарали касбга йўналтириш технологиялари жорий этилган;
ўқувчиларнинг ўз индивидуал хусусийатига мос бўлган касбга ижобий муносабатларини шакллантирувчи ва ривожлантирувчи фанлараро интеграцион технологийалари адабий машқларнинг прагматик хусусиятларини, сифат параметрларини тавсифлашга имкон берадиган кўрсаткичларини адабий машқларнинг прагматик хусусиятларини таълим-тарбийа жарайонига самарали таъсир кўрсатувчи таълимнинг маълум босқичларнинг муаййан кетма-кетлик ва изчиллигини таъминлаш асосида такомиллаштирилганлигига доир маълумотлар ЙОА-1-22 рақамли “Фанларни ўқитишда инновацион педагогик технологийаларнинг модернизацийалашган тизимини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 7-декабрдаги 02-07-5338/04-сон далолатномаси). Натижада, ўқувчиларни касбга йўналтиришда фанлараро интеграцион технологийасини такомиллаштириш бўйича илмий изланишлар олиб бориш имконияти яратилган;
ўқувчиларни келажакдаги касби билан боғлиқ кўникмаларини ривожлантирадиган қўшимча тўгарак ва касбга йўналтириш кўникмаларини келажакдаги фаолият контекстида шакллантиришга ҳамда индивидуал хусусийатлари, касбий мойиллиги, мотив ва қизиқишларини  диагноз қилшга йўналтирилган “Профмйсчоол” платформасига оид маълумотлар ЙОА-1-22 рақамли “Фанларни ўқитишда инновацион педагогик технологийаларнинг модернизацийалашган тизимини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 7-декабрдаги 02-07-5338/04-сон далолатномаси). Натижада, касбга йўналтириш борасида ўқитувчи ва психологлар учун амалий тавсийалар ишлаб чиқишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish