Sayt test rejimida ishlamoqda

Усманов Шавкат Аббасовичнинг
Фан  доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Дренаж тармоқлари таъсирида фаол қатламдаги                 сув-туз алмашинуви жараёнларини ҳисоблаш усулини такомиллаштириш”, 06.01.02- “Мелиорация ва суғорма дехқончилик”  (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/7579
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Якубов Мурат Адилович,  техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтида  бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.41/30.04.2021.T.131.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
Ахмеджонов Дилмурод Ғуломович –Чирчиқ давлат педагогика университети. Кафедра мудири, техника фанлари доктори, профессор.     Матякубов Бахтияр Шамуратович - “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, “Ирригация ва мелиорация” кафедраси профессори, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Абдуллаев Ботиржон Дадажонович – “Гидрогеология ва инженерлик геологияси” Давлат муассасаси, г-м.ф.д., проф. Бош илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети
 Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Мукаммал дренаж турлари таъсирида турли хил табиий хўжалик шароитларда фаол қатламдаги сув ва туз алмашув жараёнлари шаклланиш қонуниятларини аниқлаш ва суғориладиган майдонларда, дарё оқимида ион-туз миқдори айланишининг мавжуд ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш ҳамда илмий асосланган тадбирлар мажмуасини яратиш орқали сув ва ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш. (Сирдарё ҳавзаси мисолида.)
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дренаж тармоқлари таъсирида фаол қатламда сув ва туз алмашинувининг миқдорий кўрсаткичларини ҳисоблаш усули дренаж сувларининг тарқалиш тезлигини ҳисоблаш асосида такомиллаштирилган;
қатламнинг 30 метргача  чуқурлигида осон эрувчи тузлар ҳаракатига таъсир этиш қонуниятлар тупроқнинг механик таркиби ҳамда дренаж таъсирида сув шимилиш тезлиги натижалари асосида ишлаб чиқилган;
дренаж сувларининг минераллашганлик даражаси динамикасини ҳисоблаш усули сув-туз мувозанатида суғориладиган сув ва таркибдаги тузлар миқдорини ўзгаришини аниқлаш асосида ишлаб чиқилган;  
дренаж тизими таъсири остида фаол қатламдаги сув-туз алмашинув жараёнларини ҳисоблашнинг математик модели дренаж сувларининг минерализацияси турғунлашув даври учун такомиллаштирилган;  
коллектор-дренаж сувларининг қайта фойдаланишга яроқлилик миқдорини башоратлаш усули фаол қатламдаги туз захираларини ўзгариши асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ётиқ ва тик дренаж тармоқларининг таъсир худудларида минераллашув даражаси ўзгаришининг аниқланган боғлиқликлар қонуниятлари ривожлантириш бўйича олинган илмий  натижалар асосида:
математик модел асосида коллектор-дренаж сувлари оқим ҳажми ва унинг минераллашув даражаси қайта фойдаланишга яроқли миқдорининг               прогноз кўрсаткичлари аниқлаш технологияси Сирдарё-Сўх ИТҲБ нинг Ёзёвон ТИБ да жорий этилди (Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 23 январдаги 243/23-2024-сонли маълумотномаси). Натижада 37 та фермер хўжаликларининг 1544 гектар майдонларларида сув таъминоти даражасини 20-25% га ча ошириш имконини берган.
коллектор- дренаж сувларини сифатини ва ҳажмини бахолаш методикаси
сувдан фойдаланиш режасини тузиш ва ажратилган лимитларни белгилаш Сирдарё-Сўх ИТҲБ да жорий этилди (Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил      23 январдаги 243/23-2024-сонли маълумотномаси). Натижада 35 та фермер хўжаликларининг 2276 гектар майдонларларида коллектор дренаж сувларидан  фойдаланиш натижасида 8,8 млн.м3 дарё сувларини иқтисод қилиш имконини берган;
ҳар хил турдаги дренаж зоналарида дренаж сувларининг минерализациясидаги ўзгаришлар қонуниятлари аниқлаш технологияси Андижон вилоятининг Улуғнор ТИБ да жорий этилди (Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 23 январдаги 243/23-2024-сонли маълумотномаси). Натижада, Улуғнор туманидаги 12 та тик қудуқлар орқали тортиб олинган, жами 940 минг м3 дренаж сувлари орқали 360 гектар  гектар майдонларларда экилган қишлоқ хўжалиги экинларини тўлиқ суғориш имконини берган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish