Sayt test rejimida ishlamoqda

Уралбаев Анвар Убайдуллаевичнинг
техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси
ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Автомобилларнинг эксплуатация жараёнидаги кўрсаткичларининг ҳаракат хавфсизлигига таъсири” мавзусида 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т3385
Илмий раҳбар: Адилов Окбута Каримович техника фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон машинасозлик институти, PhD.03/30.09.2020.Т.124.01
Расмий оппонентлар:
техника фанлари доктори, профессор Кузиев Абдумурод Уракович
техника фанлари номзоди, доцент Носиров Илхам Закирович.
Етакчи ташкилот: Наманган мухандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади транспорт воситаларининг эксплуатация жараёнидаги харакат хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи омилларни тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
эксплуатацион ва конструкцион хусусиятларнинг йўқолиши натижасида йўл транспорт ҳодисалари келиб чиқиш омилларини баҳолаш бўйича транспорт экспертиза тизимига автомобилнинг тормиз тизимидаги конструктив кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
автотранспорт корхоналардаги автомобилларнинг конструктив техник ҳолати даражасини автомобиллар ёш миқдорига боғлиқ ҳаракат хавфсизлигига таъсир этувчи омилларни баҳолаш мезонига атомобил ёшини эскирганлик миқдорини ҳисобга олувчи коеффициентни киргизиш асосида ишлаб чиқилган.
транспорт воситаларининг хавфли вазиятларда ҳаракат хафсизлигини таъминлашда огоҳлантириш чироғини электрон барқарорликни бошқариш қурилмаси асосида хабар датчиги бир ёки бир нечта ғилдиракларнинг аниқ ҳисобланган тормозланиши орқали автомобилни барқарорлаштириши ва ташқи ҳаракат иштирокчиларини огоҳлантириш орқали хавфли вазиятни батараф этиш тизими такомиллаштирилган;
йўл ҳаракати қоидаларини бузилиши ва ундаги ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун хайдовчилар ёши ва малакавий даражасига боғлиқлиги регрессион тенгламаларда ишлаб чиқилган Коррелясия коеффисиентининг такомиллаштирилган ҳисоби натижасига асосан, ҳайдовчилар малакасини ҳар  (Р=3 йил)да ошириб бориш мақсадга муофиқ эканлиги ва ушбу ҳисоб натижаси ҳайдовчиларни тайёрлаш талабига яъни ҳар уч йилда қайта тайёрлашга мос келиши аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Автомобилларнинг эксплуатация жараёнидаги кўрсаткичларининг ҳаракат хавфсизлигига таъсири бўйича олинган натижалар асосида:
автомобилларнинг конструкциявий ва эксплуатациявий параметрларининг ҳаракат хавфсизлигига таъсири бўйича ишлаб чиқилган тавсия Жиззах вилояти транспорт бошқармаларига тадбиқ этилганлиги бўйича берилган далолатномаларига асосланиб амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2022- йил 28- февралдаги 2/1100-1543 сон маълумотномаси) ва (Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг 2022-йил 2-мартдаги 24/3-1878 сон маълумотномаси). Натижада тавсия этилаётган қурилма ёрдамида ҳаракат хавфсизлиги бузилиши 50-55% га (тўқнашув)да камайиши аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл харакати хавфсизилиги хизматининг 2023 йил 16 августдаги 24/8-7255 сон маълумотномаси)га асосан,  Барқарорликни электрон назорат қилиш (ЭСC) яқинлашиб келаётган хавфли вазиятларни олдиндан аниқлаш учун тегишли сенсорлардан фойдаланилган. ЭСC доимо конструктив техник эксплуатация ҳолатга тайёр ҳолатда бўлиши экспремент тадқиқот жараёнида асосланган. Критик динамик вазиятни тан олиш ҳайдовчи томонидан ўрнатилган ҳайдаш параметрларини ва автомобилнинг ҳақиқий ҳайдаш параметрларини таққослаш ўрганилган.. Натижада транспорт воситалари конструктив жиҳатдан ҳаракат хавфсизлиги 100% таъминлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish