Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов  Бехзод  Мадаминжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида ватанга муҳаббат туйғусини шакллантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped4685.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
Илмий раҳбар: Турғунов Собитхон Тошпўлатович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped.80.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахимова Дилфуза Алиевна, педагогика фанлари доктори, профессор (ДСc); Туйчиева Иноятхон Ибрагимовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълим-тарбия жараёнида тарбияланувчиларнинг ватанга муҳаббат туйғусини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида ватанга муҳаббат туйғусини шакллантиришнинг педагогик-шарт шароитлари тарбиячиларнинг ватанпарварликни шакллантириш жараёнини амалга оширишга тайёргарлигини ижодкорлик ва ташаббускорликни рағбатлантирувчи эверистик муҳитда  таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида ватанга муҳаббат туйғусини шакллантириш мазмуни боланинг ташқи олам билан алоқаларини кенгайтиришда минтақавий маданий меросга устуворлик бериш ҳамда боланинг ҳиссий ва сезги соҳасига таяниш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида ватанга муҳаббат туйғусини шакллантириш методикаси фаолият мотивациясини тизимли рағбатлантириш, тарбияловчидаги муаммоли вазиятлар, педагогик жараён самарадорлигини мунтазам назорат қилишнинг диагностик таҳлили,  шеърий образларга мурожаат қилиш, табиий объектларни мақсадли кузатиш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида ватанга муҳаббат туйғусини шаклланганлик даражасини аниқлаш методикаси мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланиш кўрсаткичларига кўра тарбияланувчиларнинг ўз уйига, маданий меросга ва табиатга ҳамдардлиги, қизиқишининг намоён бўлиши ҳамда тасаввурларининг мавжудлиги кўрсаткичлари асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида ватанга муҳаббат туйғусини шакллантириш такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
тарбиячиларнинг ватанпарварликни шакллантириш жараёнини амалга оширишга тайёргарлигини ижодкорлик ва ташаббускорликни рағбатлантирувчи эверистик муҳитда таъминлаш асосида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида ватанга муҳаббат туйғусини шакллантиришнинг педагогик-шарт шароитларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг давлат мактабгача таълим ташкилотларида педагогик жараённинг ўқув-методик таъминотини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг 2023-йил 13-мартдаги 04-04/1-95-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг ватанга муҳаббат туйғусини шакллантириш педагогик-шарт шароитлари самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
боланинг ташқи олам билан алоқаларини кенгайтиришда минтақавий маданий меросга устуворлик бериш ва боланинг ҳиссий ва сезги соҳасига таяниш асосида ватанга муҳаббат туйғусини шакллантириш мазмуни такомиллаштиришга оид тавсиялар Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг мактабгача таълим ташкилотларида вариатив ўқитиш муҳитини яратиш жараёнида фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг 2023-йил 13-мартдаги 04-04/1-95-сон маълумотномаси). Натижада тарбияланувчи-ларнинг ватанга муҳаббат туйғусини шакллантириш жараёни қизиқарлигини оширишга ва сифатини  таъминлашга хизмат қилган;
фаолият мотивациясини рағбатлантириш, тарбияловчи вазиятлар, педагогик жараён самарадорлигини назорат қилиш методлари асосида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида ватанга муҳаббат туйғусини шакллантириш методикаси ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида ватанга муҳаббат туйғусини шаклланганлик даражасини аниқлаш методикасига оид тавсиялари “Мактабгача ёшдаги болаларда ватанга муҳаббат туйғусини шакллантириш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Мактабгача таълим агентлиги ҳузуридаги Ўқув-методик ишларни мувофиқлаштириш кенгаши йиғилишининг 2023-йил 27-июлдаги 2-сон баённомаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида ватанга муҳаббат туйғусини шакллантириш педагогик жараёни самарадорлиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish