Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамроев Камолиддин Шахобиддиновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «4-(N–R-амино)-бутин-2-ол-1нинг ҳосилаларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш, уларнинг хоссалари ва ишлатилиши», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/К85.

Илмий раҳбар: Мухиддинов Баходир Фахриддинович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Икромов Абдувохоб Икромович, кимё фанлари доктори, профессор; Мусулманов Норйигит Хасанович, техника фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:бирламчи ацетилен спиртлари асосида 4-(N–R-амино)-бутин-2-ол-1нинг ҳосилаларини олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

пропаргил спирти (пропинол) асосида аминометиллаш жараёни ёрдамида алифатик иккиламчи аминлар, иккиламчи ароматик ва гетероциклик амино реагентлар билан формальдегид иштирокида атмосфера босимида 4-аминобутинол-1 ҳосилалари синтез қилинган;

4[(N-диэтиламино-(бутин-2-ил)-ол-1нинг тетраметилендиизоцианат билан N=C=O гуруҳида протон азот атомига оралиқ маҳсулот сифатида ҳосил бўлишининг нуклеофил бирикиши ва 4-[N-диэтиламино(бутин-2)-1-ил никотинатларнинг диазометан билан реакцияси асосида молекулалараро ҳалқаланиш натижасида пиразолникотинатларнинг ҳосилалари ҳосил бўлиши исботланган;

олинган пропаргил спирти (пропинол) асосида аминометиллаш жараёни ёрдамида алифатик иккиламчи аминлар, иккиламчи ароматик ва гетероциклик амино реагентлар билан формальдегид иштирокида атмосфера босимида 4-аминобутинол-1 ҳосилаларининг физик-кимёвий ва эксплуатацион хоссалари аниқланган;

молекулалараро амалга ошадиган 4-аминобутинил -2 ол-1 билан диазометаннинг таъсирлашиш натижасида 1,2-пиразолнинг ҳосилалари синтез қилинган ва уларни физик-кимёвий структура кўринишлари исботланган;

пропаргил спирти (пропинол) асосида аминометиллаш жараёни ёрдамида алифатик иккиламчи аминлар, иккиламчи ароматик ва гетероциклик амино реагентлар билан формальдегид иштирокида атмосфера босимида 4-аминобутинол-1 ҳосилалари синтез қилиш технологияси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бирламчи ацетилен спиртлари асосида 4-(N–R-амино)-бутин-2-ол-1 ҳосилаларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

4(N-R-амино)-бутин-2-ол-1 нинг ҳосилаларини олиш таркиби ва технологиясига техник шарт «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (6.1-00203850-08..2017). Натижада янги дефолиант ва металлар коррозиясига қарши ингбитор олиш имконини берган;

4(N-R-амино)-бутин-2-ол-1 асосида металлар коррозиясига қарши ингибитор олиш технологияси «Навоий кон-металлургия комбинати» ДКда амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2018 йил 3 майдаги 02-02-10/5680-сон маълумотнамаси). Натижада маҳаллий хомашёлар асосида металлар коррозиясига қарши ингибитор ишлаб чиқариш ва хориждан олиб келинаётган ингибиторлар миқдорини 40%га камайтириш имконини берган;

металлар коррозиясига қарши яратилган ингибитор 4-N-диэтиламино бутин-2-ол-1 «Навоий машинасозлик заводи»да амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2018 йил 3 майдаги 02-02-10/5680-сон маълумотномаси). Натижада хориждан олиб келинаётган металлар коррозиясига қарши ингбиторни алмаштириш ҳисобига 22% валюта иқтисод қилишга ва металлар каррозияси бардошлилигини 7%га ошириш имконини берган;

яратилган (4-N-дифениламино бутин-2-ол-1) дефолианти Навоий илмий-тадқиқот станцияси пахта етиштириш агротехнологияси ва уруғчилик илмий-текшириш институтида амалиётга жорий этилган («Электрокимёзавод» қўшма корхонаси АЖнинг 2018 йил 25 июндаги 586-сон маълумотномаси). Натижада дефолиантлик сифатини 33%га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish