Sayt test rejimida ishlamoqda

Акбарова Сайёра Шухратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кредит-модул тизимида талабаларнинг мустақил ишлаши жараёнида креатив компетенсияларини ривожлантириш методикаси (иқтисодиёт таълим йўналишлари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.PhD/Ped3516.
Илмий раҳбар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Ҳайдаров Мамат Эшқулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Рахматуллаева Дурдона Равшановна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кредит-модул тизимида талабаларнинг мустақил ишлаши жараёнида креатив компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда креатив компетенсияларини ривожлантириш имкониятлари эркин ижодий муҳитда кузатувчанлик, танқидий фикрлаш, мақсадга интилувчанлик сифатлари мавжуд муаммоларни ҳал қилишнинг оптимал ечимини топишга қаратилган ғоялар генераторига устуворлик бериш асосида очиб берилган;
талабаларнинг мустақил ишлаши жараёнида креатив компетенсияларини ривожлантиришнинг ташкилий тузилмавий модели ижодий изланиш ва янгилик яратишда таълим субектларини тажриба ва салоҳиятлари ҳамда таълим мазмунидан уйғун фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
мустақил таълим жараёнида талабаларнинг креатив компетенсиялари муаммоларни ҳал қилиш кўникмалари ва таҳлилий қобилиятларини интегратив боғлиқликда олиб бориш ҳамда вариатив ностандарт фикрлашга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг мустақил ишлаши жараёнида форсайт компетенсиясини ривожлантириш технологиялари иштирокчилар харакатларини мунтазам бирлаштиришга кўра ижтимоий муаммолар ечимини топиш, касбий соҳа ривожланишидаги устуворликларни белгилаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кредит-модул тизимида мустақил ишлаш жараёнида талабаларнинг креатив компетенсияларини ривожлантириш методикасига доир тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда креатив компетенсияларини ривожлантириш имкониятлари эркин ижодий муҳитда кузатувчанлик, танқидий фикрлаш, мақсадга интилувчанлик сифатлари мавжуд муаммоларни ҳал қилишнинг оптимал ечимини топишга қаратилган ғоялар генераторига устуворлик бериш асосида бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун “Касбий компетентлик” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сонли буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2023-йил 2-июндаги 02/01-01-88-сон маълумотномаси). Натижада, касбий компетентликка қўйиладиган талаблар, бўлажак мутахассисларни тайёрлашда универсал компетенсияларни ривожлантириш, креативликни ривожлантириш методикасидан фойдаланиш асосида ўқув фаолиятини сифат жиҳатдан такомиллаштириш имконияти яратилган;
талабаларнинг мустақил ишлаши жараёнида креатив компетенсияларини ривожлантиришнинг ташкилий тузилмавий модели ижодий изланиш ва янгилик яратишда таълим субектларини тажриба ва салоҳиятлари ҳамда таълим мазмунидан уйғун фойдаланиш асосидаги таклифлар бакалавриат ва магистратура талабалари учун тайёрланган “Таълим хизматлари ва баркамол авлодни тарбиялаш тарихи” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги 166-сонли буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2023-йил 2-июндаги 02/01-01-88-сон маълумотномаси). Натижада, бу таклифлар асосида талабаларни мустақил таълим олиши ва уларда ижодкорлик қобилиятларини ривожлантириш самарадорлигига эришилган;
мустақил таълим жараёнида талабаларнинг креатив компетенсиялари муаммоларни ҳал қилиш кўникмалари ва таҳлилий қобилиятларини интегратив боғлиқликда олиб бориш ҳамда вариатив ностандарт фикрлашга устуворлик бериш таклифига оид услубий маълумотлар “Касбий компетентлик” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сонли буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2023-йил 2-июндаги 02/01-01-88-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу дарсликдан фойдаланиш жараёнида талабаларда индивидуал мустақил ишлаш кўникмасини шакллантиришга эришилган;
талабаларнинг мустақил ишлаши жараёнида форсайт компетенсиясини ривожлантириш технологиялари иштирокчилар ҳаракатларини мунтазам бирлаштиришга кўра ижтимоий муаммолар ечимини топиш, касбий соҳа ривожланишидаги устуворликларни белгилашга доир таклиф ва тавсиялар “Замонавий таълимда креатив технологиялар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2023-йил 26-июндаги 211-сон буйруғи). Натижада, мустақил таълим жараёнида талабаларнинг креатив компетенсиялари дидактик мақсадларга мос равишда форсайт технологиясини қўллаш орқали такомиллаштириш имконияти яратилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish