Sayt test rejimida ishlamoqda

Каюмова Мехрибону Шералиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасалари талабаларида корпоратив маданиятни шакллантириш методикаси (иқтисодиёт таълим йўналишлари мисолида)”, 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3566.
Илмий раҳбар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Ҳимматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Маманазаров Абдуҳаким Бозорович, иқтисодиёт фанлари номзоди, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасалари талабаларида корпоратив маданиятни шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг корпоратив маданиятини ривожлантириш имкониятлари шахсий қадриятларга мослашган фазилатлар, миллий маданиятнинг маънавий-ахлоқий анъаналарига рационал ва ҳиссий компонентларни бирлаштирган замонавий корпорация ҳамда бизнес этикани ижтимоий-моддий муҳитда субектив идрок этиш асосида очиб берилган;
талабаларнинг корпоратив маданиятини оила, назорат, креатив ва ишлаб чиқариш маданият турларини узвий уйғунлаштириш ҳамда корпоратив-педагогик ёндашувлар ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларга тааллуқли ҳаракатчанлик даражаси билан белгиланадиган қарорлар қабул қилиш истагини муайян касбий вазиятларда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг корпоратив маданиятини шакллантириш модели умумий мақсадга эришишга қаратилган ижтимоий масъулиятни корпоратив тажрибаларга мос фаоллаштириш ва талабаларни корпоратив фаолиятга жалб этиш шароитлари ва корпоратив ишбилармонлик фазилатларини репутатив бирлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бозор иқтисодиёти шароитида бўлажак мутахассиснинг корпоратив маданияти даражасини баҳолаш методикаси маънавий бойлик ва бағрикенглик компонентларини босқичма-босқич уйғунлаштириш, хизматларни бошқаришда ишончли ўзаро таъсир қилиш қобилиятини рағбатлантиришга қаратилган гибрид ўқитишга жорий этиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабаларида корпоратив маданиятни шакллантириш методикасига доир тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг корпоратив маданиятини ривожлантириш имкониятлари шахсий қадриятларга мослашган фазилатлар, миллий маданиятнинг маънавий-ахлоқий анъаналарига рационал ва ҳиссий компонентларни бирлаштирган замонавий корпорация ҳамда бизнес этикани ижтимоий-моддий муҳитда субектив идрок этишга оид маълумотлар “5А111001-Касб таълими назарияси ва методикаси (иқтисодиёт)”, 70112401-Профессионал таълим назарияси ва методикаси магистратура мутахассислиги талабалари учун тавсия этилган “Таълим ва ўрганиш назарияси” фанидан ўқув қўлланма ва дарслик (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356-сон буйруғи, 2022-йил 12-июлдаги 233-сон буйруғи, Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 2-июндаги 02/01-01-87-сон маълумотномаси) мазмунига сингдирилган. Натижада, талабаларни корпоратив маданиятини ривожлантириш имкониятлари бизнес этикани ижтимоий-моддий муҳитда субектив идрок этиш асосида очиб берилган;
талабаларнинг корпоратив маданиятини оила, назорат, креатив ва ишлаб чиқариш маданият турларини узвий уйғунлаштириш ҳамда корпоратив-педагогик ёндашувлар ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларга тааллуқли ҳаракатчанлик даражаси билан белгиланадиган қарорлар қабул қилиш истагини муайян касбий вазиятларда қўллашга оид таклифлар “60112400-Профессионал таълим (60310100-иқтисодиёт)”, “60112400-Профессионал таълим (60411200-менежмент)”, “5111000-Касб таълими (иқтисодиёт)”, “5330200-Информатика ва ахборот технологиялари (иқтисодиёт)”, “5232600-Бизнес информатика”, “5231400-Статистика (тармоқлар ва соҳалар бўйича)”, “5232200-Эконометрика” таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Билимлар иқтисодиёти” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-июлдаги 233-сон буйруғи, Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 2-июндаги 02/01-01-87-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасасида талабалар корпоратив маданиятини ривожлантириш моделининг ишлаб чиқариш маданият турларини узвий уйғунлаштириш ҳамда қарорлар қабул қилиш истагини муайян касбий вазиятларда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг корпоратив маданиятини шакллантириш модели умумий мақсадга эришишга қаратилган ижтимоий масъулиятни корпоратив тажрибаларга мос фаоллаштириш ва талабаларни корпоратив фаолиятга жалб этиш шароитлари ва корпоратив ишбилармонлик фазилатларини репутатив бирлаштиришга оид тавсиялар 60310100-иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Бизнес коммуникация” фанидан ўқув қўлланма яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 14-июлдаги 228-сон буйруғи). Натижада, ўқув қўлланмадан фойдаланиш жараёнида талабаларнинг корпоратив маданиятини шакллантириш модели умумий мақсадга эришишга қаратилган корпоратив ишбилармонлик фазилатларини репутатив бирлаштиришга эришилган;
бозор иқтисодиёти шароитида бўлажак мутахассиснинг корпоратив маданияти даражасини баҳолаш методикаси маънавий бойлик ва бағрикенглик компонентларини босқичма-босқич уйғунлаштириш, хизматларни бошқаришда ишончли ўзаро таъсир қилиш қобилиятини рағбатлантиришга қаратилган гибрид ўқитишга жорий этиш таклифига оид услубий маълумотлар “5231900 - Корпоратив бошқарув” таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Корпоратив маданият” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356-сон буйруғи, Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 2-июндаги 02/01-01-87-сон маълумотномаси). Натижада, ўқув қўлланмада келтирилган маълумотлардан талабаларнинг таълим жараёнида корпоратив маданиятни маънавий бойлик, бағрикенглик компонентлари хизматларни бошқаришда ишончли ўзаро таъсир қилиш қобилиятини рағбатлантиришга қаратилган гибрид ўқитишга жорий этишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish