Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Азизбек Баходировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак муҳандисларда тадқиқотчилик компетенсияларини шакллантиришнинг илмий-методик асосларини такомиллаштириш (машинасозлик технологияси мутахассислиги мисолида)”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Ped2640.
Илмий раҳбар: Нуридинов Баҳодиржон Сабирович, педагогика фанлари номзоди, доцент. Диссертация бажарилган муассаса номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01.
Расмий оппонентлар: Исмоилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Алимов Аъзам Анварович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида машинасозлик технологияси йўналиши бўйича бўлажак муҳандисларнинг тадқиқотчилик компетенсияларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
машинасозлик технологияси йўналиши бўйича бўлажак муҳандисларнинг тадқиқотчилик компетенсияси таркибий компонентлари тузилмаси тадқиқот фаолияти учун барқарор мотивни шакллантириш, касбий фаолият натижавийлигини белгиловчи билим, кўникмалар ва малакаларни интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида машинасозлик технологияси йўналиши бўйича бўлажак муҳандисларни тайёрлашда тадқиқотчилик компетенсияларини самарали шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари тадқиқот фаолиятига ижобий муносабатни шакллантириш, онгли равишда ўзлаштиришга қаратилган тадқиқот фаолиятига киритиш асосида кенгайтирилган;
бўлажак муҳандисларда тадқиқотчилик компетенсиясининг шаклланганлик даражасини баҳолаш мезони ва кўрсаткичлари касбий фаолият истиқболини ташкил этувчи билим, кўникма, малакаларни тадқиқотчилик фаолияти контекстида даражалаш ҳамда миқдорий ва сифат параметрларини ҳам тавсифлашга имкон берадиган кўрсаткичлар рўйхатини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларнинг тадқиқотчилик компетенсияларини шакллантириш модели тадқиқотчилик компетенсиясини шакллантириш тузилмасининг яхлитлигини тизимли таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак муҳандисларда тадқиқотчилик компитенсияларини шакллантиришнинг илмий-методик асосларини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида:
машинасозлик технологияси йўналиши бўйича бўлажак муҳандисларнинг тадқиқотчилик компетенсияси таркибий компонентлари тузилмаси тадқиқот фаолияти учун барқарор мотивни шакллантириш, касбий фаолият натижавийлигини белгиловчи билим, кўникмалар ва малакаларни интеграциялаш асосида такомиллаштирилганлиги ҳамда олий таълим муассасаларида машинасозлик технологияси йўналиши бўйича бўлажак муҳандисларни тайёрлашда тадқиқотчилик компетенсияларини самарали шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари тадқиқот фаолиятига ижобий муносабатни шакллантириш, онгли равишда ўзлаштиришга қаратилган тадқиқот фаолиятига киритиш асосида кенгайтирилганлигига оид таклиф ва тавсиялари асосида олий таълим муассасалари 5320200-Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини жиҳозлаш ва автоматлаштириш” йўналиши талабалари учун “Илмий изланиш асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган  (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 22 майдаги 4/17-22/1-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув қўлланма олий таълим муассасаларида “5320200-Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини жиҳозлаш ва автоматлаштириш” йўналиши рақобатбардош мутахассислар тайёрлашни таъминлашга хизмат қилган;
бўлажак муҳандисларда тадқиқотчилик компетенсиясининг шаклланганлик даражасини баҳолаш мезони ва кўрсаткичлари касбий фаолият истиқболини ташкил этувчи билим, кўникма, малакаларни тадқиқотчилик фаолияти контекстида даражалаш ҳамда миқдорий ва сифат параметрларини ҳам тавсифлашга имкон берадиган кўрсаткичлар рўйхатини аниқлаш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклифлари олий таълим муассасалари 5320200-Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини жиҳозлаш ва автоматлаштириш” йўналиши талабалари учун бўйича мутахассислик фанларининг методик таъминотини ишлаб чиқиш жараёнида қўлланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 22 майдаги 4/17-22/1-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак муҳандисларни касбий тайёрлашда мутахассислик фанларини ўқитиш сифатини оширишга хизмат қилган;
бўлажак муҳандисларнинг тадқиқотчилик компетенсияларини шакллантириш модели тадқиқотчилик компетенсиясини шакллантириш тузилмасининг яхлитлигини тизимли таъминлаш асосида такомиллаштирилган оид тавсиялари 5320200-Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини жиҳозлаш ва автоматлаштириш” йўналиши талабалари учун “Илмий изланиш асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 22 майдаги 4/17-22/1-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасаларида бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигини баҳолашнинг методик тизими такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish