Sayt test rejimida ishlamoqda

Акбарова Нигора Наримматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Амалий таълим жараёнида ўқувчиларнинг касбий маданиятини шакллантириш методикасини такомиллаштириш (профессионал таълимнинг тиббиёт йўналишлари мисолида)”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped2349.
Илмий раҳбар: Каримова Нозима Нурмуҳамадовна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01.
Расмий оппонентлар: Олимов Қахрамон Танзилович, педагогика фанлари доктори, профессор; Салиходжаева Рихси Камиловна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларида амалий таълим жараёнида ўқувчиларнинг касбий маданиятини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиббиёт ҳамширасини тайёрлашга қўйилаётган коммуникативлик, касбий сир, аҳлоқий талаблар, коррупсияга қарши кураш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш каби замонавий талабларни аниқлаштириш ҳамда ҳамшира фаолиятида касбий аҳамиятга эга ички (касбий) ва ташқи (ижтимоий) муҳит билан самарали муносабатда бўлишга имкон берадиган деонтолигик компетенсиянинг релевантлигини тизимли асослаш орқали тиббиёт ҳамширасининг касбий маданияти тузилмаси такомиллаштирилган;
амалий машғулотлар жараёнида ўқувчиларнинг касбий маданиятини шакллантиришнинг  дидактик модели касбий маданиятни ривожлантириш босқичларини таснифлаш ҳамда деонтологик билим, кўникма ва малакалар, деонтологик фазилатлар, индивидуал психологик сифатларни шакллантиришга йўналтирилган таълим методлари, шакллари каби педагогик фаолият мазмунини аниқлаш натижасида такомиллаштирилган;
тиббиёт техникумларида “Педиатрияда ҳамширалик иши”, “Тиббий психология” ва “Жамоада ҳамширалик иши” фанларидан амалий машғулотларни ташкил этишда тиббий ва психологик билимларни интеграциялашга қаратилган касбий маданиятни шакллантириш методикаси амалий таълимни ташкил этишнинг самарадор ўқув-услубий таъминотни ишлаб чиқиш натижасида такомиллаштирилган;
бўлажак ҳамширанинг касбий маданиятини шаклланганлик даражасини кириш, семестрлараро ҳамда якуний аттестацион босқичларидаги кузатув-таҳлил, муаммоли вазият, амалий топшириқлардан иборат  педагогик диагностик мажмуаси умумкасбий ва клиник фанларнинг ўзаро узвийлигини таъминлашга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Амалий таълим жараёнида ўқувчиларнинг касбий маданиятини шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган назарий ва амалий тадқиқотлар асосида:
тиббиёт ҳамширасини тайёрлашга қўйилаётган коммуникативлик, касбий сир, аҳлоқий талаблар, коррупсияга қарши кураш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш каби замонавий талабларни аниқлаштириш ҳамда ҳамшира фаолиятида касбий аҳамиятга эга ички (касбий) ва ташқи (ижтимоий) муҳит билан самарали муносабатда бўлишга имкон берадиган деонтолигик компетенсияни шакллантиришга оид таклиф ва тавсиялар “Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларида ўқув жараёнини самарали ташкил этиш” йўриқнома, “Касбий компетентлик” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 16 августдаги 4/17-4/4-121-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялар ўқувчиларнинг касбий фаолиятга тайёргарлик даражаларини оширишга хизмат қилган;
тиббиёт техникумларида “Педиатрияда ҳамширалик иши”, “Тиббий психология” ва “Жамоада ҳамширалик иши” фанларидан амалий машғулотларни ташкил этишда тиббий ва психологик билимларни интеграциялашга қаратилган касбий маданиятни шакллантириш методикаси “Тиббиёт ҳамширасини касбий маданиятини шакллантириш методикаси” номли  ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 4 мартдаги 55384-сон нашр рухсатномаси) ҳамда Асака тиббиёт техникуми, Сиёб Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми ва Бешарик тиббиёт техникумида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 16 августдаги 4/17-4/4-121-сон маълумотномаси). Мазкур методика бўлажак ҳамшираларнинг касбий маданиятини шакллантиришга хизмат қилган;
бўлажак ҳамширанинг касбий маданиятини шаклланганлик даражасини кириш, семестрлараро ҳамда якуний аттестацион босқичларидаги кузатув-таҳлил, муаммоли вазият, амалий топшириқлардан иборат  педагогик диагностик мажмуаси умумкасбий ва клиник фанларнинг ўзаро узвийлигини таъминлашга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклифлар “Педиатрияда ҳамширалик иши” фанидан ўқитиш материаллари тўплами, “Тиббий психология” ва “Жамоада ҳамширалик иши” фанларидан машғулот ишланмалари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 16 августдаги 4/17-4/4-121-сон маълумотномаси). Мазкур дидактик таъминот ўқувчиларнинг касбий фаолиятга тайёрлаш сифатини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish