Sayt test rejimida ishlamoqda

Зарипова Раножон Зариповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бадиий  таржимада муаллиф  ва  таржимон услуби масалалари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Fil.2942.
Илмий раҳбар: Боқиева Гуландом Ҳисомовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01.
Расмий оппонентлар: Содиқов Зоҳиджон Ёқубжонович, филология фанлари  доктори, профессор; Одилова Гулноза Комилжоновна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади Украиналик ёзувчилар Леся Украинка ва Олес Гончар асарлари мисолида бадиий таржимада муаллиф услубига таржимонлар услубининг мутаносиблигини очиб беришдан иборат.  
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шеърий таржимада мазмун ва шакл уйғунлиги, матн моҳиятига мос вазн, қофия, оҳанг ва жозибадорликнинг сақлаш тамойиллари муаллиф услубини сақлашга қаратилган таржима сифатини баҳолашнинг англаш ва англатиш мезонларига асосланган таржима усуллари орқали очиб берилган;
Л. Украинка лирикаси ва тарихий драмаларининг лингвомаданий таҳлили ва муаллиф асарларининг адабий-эстетик хусусиятларини очиб бериш орқали ёзувчи услубини етказишда учрайдиган консептуал таржима – мазмунга мос шакл (вазн, қофия, жозиба, оҳангдорлик) уйғунлигининг баъзи шеърларда мос келмаслиги замон ва макон руҳиятининг бузилиши муаммолари негизида аниқланган;
Л.Украинка ва О. Гончар асарларининг ўзбек тилидаги таржималарида услубий белгиларнинг сақлаб қолинганлик даражаси ҳамда граматик, лексик-семантик, лингвомаданий ва эстетик моҳиятларининг ҳар бир тилга типологик хослиги лисоний воситаларнинг таржимада ижодий, аслият руҳига мос тарзда талқин этиш тамойиллари асосида исботланган;
муаллиф  услуби билан боғлиқ тил ва маданиятга ҳамда замон ва маконга хос аслият матнидаги образлар муқобилларини қайта яратилишида Л.Украинканинг грамматика ва синтаксис аспектида О.Гончарнинг лингвостилистик воситалар орқали ёрқин намоён этиши исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Леся Украинка ва Олес Гончар  асарлари мисолида бадиий  таржимада муаллиф ва таржимон услуби  масалалари  бўйича олиб борилган  тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
шеърий таржимада мазмун ва шакл уйғунлиги, матн моҳиятига мос вазн, қофия, оҳанг ва жозибадорликнинг сақлаш тамойиллари муаллиф услубини сақлашга қаратилган таржима сифатини баҳолашнинг англаш  ва англатиш мезонларига асосланган таржима усулларига оид хулосалардан Муҳаммад Юсуф номидаги фондга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Парламент комиссияси томонидан  2019-йилда ажратилган “Ўзбекистон ёшларининг миллий-маънавий мерослари” мавзусидаги 60-01/63-сон давлат гранти  ҳамда ушбу лойиҳанинг узвий давоми бўлган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги фонд томонидан 2021-йилда ажратилган 70-14/101-сон давлат грантлари доирасида олий ўқув юрти, лицей ва мактабларда ўтказилган “Ёш адабиётшунослар маҳорати мактаби” сабоқларида жорий этилган (Муҳаммад Юсуф номидаги фонднинг 2023-йил 15-августдаги 14-сон маълумотномаси). Натижада,  муаллиф  услубини, мазмун ва шакл уйғунлигини  асраш борасидаги назарий фикрлар таржимонлар тайёрлаш ва лаёқатларни ривожлантиришга хизмат қилган ва ёшларнинг бадиий таржима, қиёсий стилистика, лингвомаданиятшунослик каби фан ёналишлари ҳақидаги тасаввурларини бойитган;
Л. Украинка лирикаси ва тарихий драмаларининг лингвомаданий таҳлили ва муаллиф асарларининг адабий-эстетик хусусиятларини очиб бериш орқали ёзувчи услубини етказишда учрайдиган консептуал таржима – мазмунга мос шакл (вазн, қофия, жозиба, оҳангдорлик) уйғунлигининг баъзи шеърларда мос келмаслиги ҳамда замон ва макон руҳиятининг бузилиши муаммолари билан бўглиқ илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2023-йил 15 августдаги 01-03/943-сон маʼлумотномаси).  Натижада, Леся Украинка ҳамда Олес Гончар асарларининг бадиий хусусиятлари ва уларнинг ўзбек тилидаги таржималарининг қиёсий тадқиқ этилиши ёш таржимашуносларни, талабаларни  кутубхона ва тадбирлар фаолиятига жалб қилишда хизмат қилган;
Л.Украинка ва О. Гончар асарларининг ўзбек тилидаги таржималарида услубий белгиларнинг сақлаб қолинганлик даражаси ҳамда граматик, лексик-семантик, лингвомаданий ва эстетик моҳиятларининг ҳар бир тилга типологик хослиги  лисоний воситаларнинг таржимада ижодий, аслият руҳига мос тарзда талқин этиш тамойилларига оид мулоҳазалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2023-йил 15 августдаги 01-03/943-сон маʼлумотномаси). Натижада, Леся Украинка ҳамда Олес Гончар асарларининг бадиий хусусиятлари ва уларнинг ўзбек тилидаги таржималарининг қиёсий тадқиқ этилиши, ижодкорларнинг фалсафий оламини, онг ва тафаккурини, миллий-эстетик қарашларини, асардаги замон ва макон хусусиятларини мутаржим томонидан англаш ва англатиш, бадиий таржима аспектида қайта ифодалаш борасидаги илмий-назарий хулосалар етук таржимонлар тайёрлаш ва таржималар яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларни амалга оширишга ҳамда бадиий асар таржимаси билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга хизмат қилган;
муаллиф  услуби билан боғлиқ тил ва маданиятга ҳамда замон ва маконга хос аслият матнидаги образлар муқобилларини қайта яратилишида Л.Украинканинг грамматика ва синтаксис аспектида О.Гончарнинг лингвостилистик воситалар орқали ёрқин намоён этишига оид хулосалардан Муҳаммад Юсуф номидаги фондга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Парламент комиссияси томонидан  2019-йилда ажратилган “Ўзбекистон ёшларининг миллий-маънавий мерослари” мавзусидаги 60-01/63-сон давлат гранти  ҳамда ушбу лойиҳанинг узвий давоми бўлган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги фонд томонидан 2021-йилда ажратилган 70-14/101-сон давлат грантлари доирасида олий ўқув юрти, лицей ва мактабларда ўтказилган “Ёш адабиётшунослар маҳорати мактаби” сабоқларида жорий этилган (Муҳаммад Юсуф номидаги фонднинг 2023-йил 15-августдаги 14-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотлар етук таржимонлар тайёрлаш ва таржималар яратиш борасидаги саъй-ҳаракатлар йўлини ойдинлаштирган, китобхонларнинг, жумладан ёш ижодкорларнинг бадиий таржима ҳақидаги тасаввурларини бойитишга, лаёқатини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish