Sayt test rejimida ishlamoqda

Абидова Нилуфар Закировнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Индивидуал ёндашув асосида бўлажак логопедларнинг инклюзив компетентлигини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.03 – Махсус педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/Ped313.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий маслаҳатчи: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01 рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мўминова Лола Рахимовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Қўйсинов Одил Алмуратович, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Гавҳар Саппаровна, педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот:  Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади индивидуал ёндашув асосида бўлажак логопедларнинг инклюзив компетентлигини ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак логопедларнинг инклюзив компетентлигини ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари таълимий мақсадлар мазмунини қадриятли-семантик жараён динамиклиги билан интенсив уйғунлаштиришга йўналтирилган дидактик микромуҳитни жадал шакллантириш ҳамда илғор ривожлантирувчи тенденсиялар интегратив хусусиятларини иерархик даражалаш асосида аниқлаштирилган;
индивидуал ёндашув асосида бўлажак логопедларнинг инклюзив компетентлигини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш самарадорлиги педагогик жараённинг мотивацион-когнитив, рефлексив-операцион компонентлари таркибий қисмларини индуктив яхлитлаш ҳамда оддийдан-мураккабга векторли ривожланишга кўра шахсий-фаолиятли ва ташкилий-фукнсионал хусусиятлар қайта алоқасининг барқарор аспектларини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак логопедларнинг инклюзив компетентлигини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш жараёни таълим субъектларининг умумий ва индивидуал имкониятларини ривожлантиришга қаратилган мазмунли-натижадор компонентларнинг ўзаро уйғунлигини тизимли  синхронлаштириш ҳамда ўқув жараёни универсал дизайнига қўйиладиган талабаларни суксессив аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак логопедларнинг инклюзив компетентлигини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш технологиялари ўзаро ҳамкорликнинг дидактик хусусиятларини диагностик-мотивацион, когнитив-аффектив, қадрият-семантик, конатив босқичларда изчил амалга ошириш имконини берувчи ўзгарувчан характердаги контекстли топшириқларни киритиш ва муаммоли вазиятларни бажаришда қатъий қарор қабул қилиш сифатларини намоён қилишга прагматик шароит яратиш асосида такомиллаштирилган;
индивидуал ёндашув асосида бўлажак логопедларнинг инклюзив компетентлигини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш мезонлари педагогик диагностика воситаларининг эффектив қўлланилишини таъминлашга қаратилган ташкилий-педагогик, мазмуний-процессуал шароитларга хос бўлган динамизм, мувофиқлаштириш ва адекват акс эттириш тамойилларининг вертикал хусусиятларини босқичма-босқич мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Индивидуал ёндашув асосида бўлажак логопедларнинг инклюзив компетентлигини ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак логопедларнинг инклюзив компетентлигини ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари таълимий мақсадлар мазмунини қадриятли-семантик жараён динамиклиги билан интенсив уйғунлаштиришга йўналтирилган дидактик микромуҳитни жадал шакллантириш ҳамда илғор ривожлантирувчи тенденсиялар интегратив хусусиятларини иерархик даражалаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Узлюксиз таълим ва махсус педагогика” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сонли буйруғи асосида берилган 389890-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, педагогларни узлюксиз касбий ривожлантиришга доир илғор хорижий тажрибалар ва замонавий тенденсияларни таҳлил қилиш, Ўзбекистонда татбиқ қилиш имкониятларини аниқлаш, индивидуал ёндашув бўлажак логопедларнинг касбий ривожлантириш компонентларини такомиллаштириш имкони оширилган;
индивидуал ёндашув асосида бўлажак логопедларнинг инклюзив компетентлигини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш самарадорлиги педагогик жараённинг мотивацион-когнитив, рефлексив-операцион компонентлари таркибий қисмларини индуктив яхлитлаш ҳамда оддийдан-мураккабга векторли ривожланишга кўра шахсий-фаолиятли ва ташкилий-фукнсионал хусусиялар қайта алоқасининг барқарор аспектларини ҳисобга олиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Махсус педагогика ва психология” номли дарслигининг мазмунига киритилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сонли буйруғи асосида берилган 314-9-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак логопедларнинг инклюзив таълим жараёнини методик ташкил этиш ҳамда уларнинг касбий маҳоратини узлюксиз ошириб бориш механизмлари такомиллаштирилган;
бўлажак логопедларнинг инклюзив компетентлигини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш жараёни таълим субъектларининг умумий ва индивидуал имкониятларини ривожлантиришга қаратилган мазмунли-натижадор компонентларнинг ўзаро уйғунлигини тизимли  синхронлаштириш ҳамда ўқув жараёни универсал дизайнига қўйиладиган талабаларни суксессив аниқлаштириш асосида такомиллаштириишга оид таклифлар “Махсус педагогика ва психология” номли дарслигининг мазмунига киритилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сонли буйруғи, 314-9-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, инклюзив компетентлик даражаларини баҳолаш самарадорлиги  аниқлаш ва педагогик шароитлар мажмуи белгилаш асосида бўлажак логопедларнинг касбий ривожлантириш моделини такомиллаштиришга эришилган;
бўлажак логопедларнинг инклюзив компетентлигини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш технологиялари ўзаро ҳамкорликнинг дидактик хусусиятларини диагностик-мотивацион, когнитив-аффектив, қадрият-семантик, конатив босқичларда изчил амалга ошириш имконини берувчи ўзгарувчан характердаги контекстли топшириқларни киритиш ва муаммоли вазиятларни бажаришда қатъий қарор қабул қилиш сифатларини намоён қилишга прагматик шароит яратиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Махсус педагогика ва психология” номли дарслигининг мазмунига киритилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сонли буйруғи асосида берилган 314-9-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак логопедларнинг инклюзив компетентлигини ривожлантиришнинг турли таълим шакллари орқали расмий, норасмий, информал ўқитишда фойдаланишга доир таълим технологиялари такомиллаштириш қўлами кенгайтирилган;
индивидуал ёндашув асосида бўлажак логопедларнинг инклюзив компетентлигини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш мезонлари педагогик диагностика воситаларининг эффектив қўлланилишини таъминлашга қаратилган ташкилий-педагогик, мазмуний-процессуал шароитларга хос бўлган динамзм, мувофиқлаштириш ва адекват акс эттириш тамойилларининг вертикал хусусиятларини босқичма-босқич мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Узлюксиз таълим ва махсус педагогика” номли дарслигининг мазмунига киритилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сонли буйруғи асосида берилган 389890-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак логопедларнинг инклюзив компетентлигининг ривожланганлик даражасини аниқлаш ва кўрсаткичларини илмий-педагогик жиҳатдан аниқлаш имкони оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish