Sayt test rejimida ishlamoqda

Утанбаева Дилдора Абдихадировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф ўқувчиларини халқаро баҳолаш дастурига тайёрлаш методикасини такомиллаштириш (ПИРЛС мисолида)”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Ped5171.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Элмуратова Дилрабо Мухамматовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Азизова Қизлархон Машрабовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларини халқаро баҳолаш дастурига тайёрлаш методикасини такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларини халқаро баҳолаш дастурига тайёрлаш методикасини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари татбиқий натижадорлигини оширишга қаратилган шахсий аргументлаш бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари ва матн компонентларидаги лисоний бирликларни дидактик тамойиллар мазмунига кўра интенсив уйғунлаштириш ҳамда таълим субектларининг қайта алоқага киришиш мобиллигини фаол ошириш асосида такомиллаштирилган.
бошланғич синф ўқувчиларини халқаро баҳолаш дастурига тайёрлаш методикасини такомиллаштириш модели “Она тили ва ўқиш саводхонлиги” ва “Тарбия” дарсликларидаги  матнлар устида ишлаш амалийлигини оширишга йўналтирилган когнитив билимларни қиёсий даражалаш ҳамда ўқув материаллари, графикли тасвирлар билан тафаккур қилиш динамиклигини фанлараро структуравий интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларини ПИРЛС халқаро баҳолаш дастурига тайёрлаш методикаси дидактик тайёргарлик босқичларининг таркибий қисмларини интегратив яхлитлаш, прогностик моделлаштириш ҳамда назарий, амалий билимлар анимацион ва виртуал шаклларининг мушоҳада қилиш, матнни ўқиш ва уни тушуниш барқарорлигига даврий устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларини халқаро баҳолаш дастурига тайёрлаш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги бадиий матн ўқиш ва семантик ўқиш кўникмаларини ўзаро синхрон мослаштириш ҳамда контекст таҳлилга кўра субектив мантиқий хулоса чиқариш, матннинг лингвистик хусусиятларини ўргатишга мақсадли йўналтириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларини халқаро баҳолаш дастурига тайёрлаҳ методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларини халқаро баҳолаш дастурига тайёрлаш методикасини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари контекстли-информатив ёндашув табдиқий натижадорлигини оширишга қаратилган шахсий аргументлаш бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари ва матн компонентларидаги лисоний бирликларни дидактик тамойиллар мазмунига кўра интенсив уйғунлаштириш ҳамда таълим субъектларининг қайта алоқага киришиш мобиллигини фаол ошириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Бошланғич таълимда матн устида ишлаш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149–сонли буйруғига асосан берилган 149124-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларида лексик бирликлар тўғрисида билимлар шаклланган;
бошланғич синф ўқувчиларини халқаро баҳолаш дастурига тайёрлаш методикасини такомиллаштириш модели “Она тили ва ўқиш саводхонлиги” ва “Тарбия” дарсликларидаги  матнлар устида ишлаш амалйлигини оширишга йўналтирилган когнитив билимларни қиёсий даражалаш ҳамда ўқув материаллари, графикли тасвирлар билан тафаккур қилиш динамиклигини  фанлараро структуравий интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Бошланғич таълимда тарбия фани” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сонли буйруғига асосан берилган 68-556-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ҳиссий-мажозий идрок фикр ва маълумотларни интеграциялаш бўйича билимларни шакллантиришга шароит яратилган;
бошланғич синф ўқувчиларини ПИРЛС халқаро баҳолаш дастурига тайёрлаш методикаси дидактик тайёргарлик босқичларининг таркибий қисмларини интегратив яхлитлаш, прогностик моделлаштириш ҳамда назарий, амалий билимлар анимацион ва виртуал шаклларининг мушоҳада қилиш, матнни ўқиш ва уни тушуниш барқарорлигига даврий устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Бошланғич таълимда тарбия фани” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил  27-мартдаги  68-сонли буйруғига асосан берилган 68-556-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада инновацион методлар ва топшириқларни моделлаштиришга доир билимлари шаклланган;
бошланғич синф ўқувчиларини халқаро баҳолаш дастурига тайёрлаш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги бадиий матн ўқиш ва семантик ўқиш кўникмаларини ўзаро синхрон мослаштириш ҳамда контекст таҳлилга кўра субектив мантиқий хулоса чиқариш, матннинг лингвистик хусусиятларини ўргатишга мақсадли йўналтириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Бошланғич таълимда матн устида ишлаш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149–сонли буйруғига асосан берилган 149124-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада тилнинг образли ва ифодали воситаларини бадиий асарга мувофиқлаштириш тўғрисида билимлари шаклланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish