Sayt test rejimida ishlamoqda

Анваров Турдимурод Анваровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси Пробация хизмати фаолиятини такомиллаштириш: ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари”, 12.00.14 – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш. Пробация фаолияти (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Yu1268.
Илмий раҳбар: Селиманова Светлана Михайловна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Оъзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар маркази, Йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.32/05.05.2023.Yu.74.03.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Исамиддин, юридик фанлар доктори, профессор; Саидқулов Қодирали Абдусалимович, юридик фанлар боъйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси пробация хизмати фаолиятини такомилаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий-маиший таъминлаш ва ишга жойлаштириш тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ва вазифалари этиб бандликка кўмаклашиш, соғлиқни сақлаш, маҳалла, ёшлар ишлари агентлиги ва бошқа масъул тузилмаларнинг функсия ва ваколатларини аниқ чегаралаш, улар ҳаётининг сифати ҳамда даражасини ошириш кабиларни белгилаш зарурати асослаб берилган;
озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ҳамда шарт-шароитларини аниқлаш, бартараф этиш, шунингдек, мазкур шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича махсус тадбирларни ишлаб чиқишда пробация хизмати ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматининг ҳудудий бўлинмаси ходимлари (катта) инспекторини ўзаро ҳамкорлик қилиш амалиётини жорий этиш орқали пробация назоратидаги шахсларни тизимли ва самарали назорат қилиш асослаб берилган;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг вазифаси этиб озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий мослаштириш ва реабилитация қилиш жараёнига давлат органлари ва тадбиркорлик субектлари ўртасида давлат-хусусий шерикчилик тизимини татбиқ этишни белгилаш асослаб берилган;
“пробация” тушунчасига “муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш тарзидаги жазоларнинг ижро этилишини таъминлашга, маҳкумларга ижтимоий-ҳуқуқий ва тарбиявий таъсир кўрсатишга, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда уларга барҳам беришга, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабабларини ва уларга имкон берадиган шарт-шароитларни аниқлашга, бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи”дир мазмунида муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси Пробация хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий мослаштиришга масъул тузилмалар фаолиятининг институционал ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, уларнинг вазифа, функсия ва ваколатларини аниқ чегаралаш, шунингдек, озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий мослаштириш, шу жумладан, улар ҳаётининг сифати ва даражасини ошириш кабиларни озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий-маиший таъминлаш ва ишга жойлаштириш тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ва вазифалари этиб белгилаш юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 17-июлдаги 543-сон “Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий-маиший таъминлаш ва ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 2-қисми, 3 ва 4-хатбошини ишлаб чиқиқшда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил  9-ноябрдаги 12-15-106-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ва озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ҳамда шарт-шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек, ушбу шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича махсус тадбирларни ишлаб чиқишда пробация хизмати ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматининг ҳудудий бўлинмаси ходимлари (катта) инспекторини ўзаро ҳамкорлик қилиш амалиётини жорий этиш юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 19 феврал кунидаги “Жамоат хавфсизлигини та'минлаш департаменти Пробация хизмати фаолиятига янги иш услубларини татбиқ этиш тўғрисида”ги 42-сонли буйруқ билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати тўғрисидаги низомни 6-боби, 23-қисми, 2 ва 3-хатбошини ишлаб чиқиқшда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши пробация хизмати ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматининг ҳудудий бўлинмаси ходимлари (катта) инспекторини ўзаро ҳамкорликда пробация назоратидагиларнинг хулқ-атворини назорат қилиш, шунингдек, янги жиноят содир этишининг олдини олиш борасидаги фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган;
озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий мослаштириш ва реабилитация қилиш соҳасидаги ишларни амалга ошириш доирасида давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ижтимоий шерикчиликни ривожлантириш, шунингдек, ушбу шахсларни реабилитация қилиш жараёнига хусусий сектор вакилларини кенг жалб этиш орқали уларга тегишли имтиёзлар беришни назарда тутувчи давлат органлари ва тадбиркорлик субектлари ўртасида давлат-хусусий шерикчилик тизимини ривожлантиришга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 17-июлдаги 543-сон “Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий-маиший таъминлаш ва ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 2-қисми, 5 ва 6-хатбошини ишлаб чиқиқшда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 9-ноябрдаги 12-15-106-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг вазифаларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
“пробация” тушунчасига “муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш тарзидаги жазоларнинг ижро этилишини таъминлашга, маҳкумларга ижтимоий-ҳуқуқий ва тарбиявий таъсир кўрсатишга, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда уларга барҳам беришга, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабабларини ва уларга имкон берадиган шарт-шароитларни аниқлашга, бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи” мазмунида таъриф бериш юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикасининг “Пробация тўғрисида”ги қонунининг 3-моддаси 2-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши пробация тушунчаси билан боғлиқ муносабатлар доирасини белгилашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish