Sayt test rejimida ishlamoqda

Толибов Иззатулло Ибодовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи “Нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш: назария ва амалиёт”, 12.00.02 - Конституциявий ҳуқуқ, Маъмурий ҳуқуқ, Молия ва Божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Yu239.
Илмий маслаҳатчи:  Турсунов Ахтам Саломович,  юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Зулфиқоров Шерзод Хуррамович, юридик фанлар доктори, профессор; Маматов Худоёр Тешаевич, юридик фанлар доктори, профессор; Юсупов Сардор Баходирович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш, унинг назарий ва амалий жиҳатларини баҳолаш асосида консептуал таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Жамоат бирлашмалари” тушунчаси бугунги куннинг “фуқаролик жамияти институтлари” тушунчасини тўлиқ қамраб олмаётганлиги, “Жамоат бирлашмалари” нодавлат нотижорат ташкилотларининг битта ташкилий-ҳуқуқий шакли эканлиги (“Айни пайтгача фуқаролик жамияти институтлари тушунчаси Ўзбекистон Республикасининг амалдаги 50 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида қўлланилган)дан келиб чиқиб, қонунчиликдаги “Жамоат бирлашмалари” тушунчасини “Нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари” тушунчасига ўзгартириш зарурати асослантирилган;
ҳуқуқни қўллаш амалиётида миллий ва диний белгиларга кўра сиёсий партияларнинг, ҳарбийлаштирилган бирлашмаларнинг ташкил этилиши ва фаолияти тақиқланиши лозимлиги асосланган;
Янги Ўзбекистондаги туб демократик ислоҳотлар шароитида фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини изчил такомиллаштириш ва давлат ижтимоий лойиҳаларини амалга оширишда, фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини янада кенгайтириш учун  нодавлат нотижорат ташкилотларининг  ҳуқуқий мақомини ошириш, ижтимоий сиёсий аҳамияти ошириш зарурати сабабли фуқаролик жамиятини ривожлантириш консепсиясининг устувор йўналиши сифатида белгилаш лозимлиги асослаб берилган;
давлат органлари ва мансабдор шахсларнининг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига аралашишига йўл қўйилмаслигини ташкилотларининг фаолияти самарадорлигини ошириш ва уларнинг жамиятдаги ролини ҳамда ижтимоий сиёсий аҳамиятини ошириш лозимлиги сабабли қонунан тақиқланиши лозимлиги асослантирилган.
долзарб ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа  институтлари иштироки ва ваколатларини кенгайтириш зарурати сабабли қатъий амал қиладиган нормаларни қонунчиликка тадбиқ  этиш лозимлиги асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш: назария ва амалиёт тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Жамоат бирлашмалари” тушунчасини “Нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари” тушунчасига ўзгартириш лозимлиги борасидаги таклифдан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ишлаб чиқишда фойдаланилиб, Конституциянинг ХИИИ боби номи “Фуқаролик жамияти институтлари” деган таҳрирда баён этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини оъзи бошқариш органлари қўмитасининг 2023-йил 29-мартдаги 04/10-09-26-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши фуқаролик жамияти институтларининг фаолиятини бевосита тартибга солувчи ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига доир қонунчилик ҳужжатларида ягона ёндошувни юзага келишига хизмат қилган;
ҳуқуқни қўллаш амалиётида миллий ва диний белгиларга кўра сиёсий партияларнинг, ҳарбийлаштирилган бирлашмаларнинг ташкил этилиши ва фаолияти тақиқланиши лозимлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси янги таҳрирдаги Конституцияси 71-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини оъзи бошқариш органлари қўмитасининг 2023-йил 29-мартдаги 04/10-09-26-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳуқуқий мақомини аниқ белгиланиши, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётида миллий ва диний белгиларга кўра бундай ташкилотларнинг ижтимоий зарарлилиги боис уларнинг фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тақиқланишига хизмат қилган;
нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқий мақомини, уларнинг ўрни ва роли, ижтимоий сиёсий аҳамияти ошириши мақсадида фуқаролик жамиятини ривожлантириш консепсиясининг устувор йўналиши сифатида белгилаш тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил
6-майдаги “Фуқаролик жамиятини ривожлантириш консепсиясини 2023 ва 2024-йилларда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 192-сон қарори 2-банди биринчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2023-йил 18-майдаги 12-15-14-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда улар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини изчил такомиллаштириш асосий устувор вазифа сифатида қаратилишига хизмат қилган;
давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига аралашишга, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашишига йўл қўйилмаслиги борасидаги таклифлардан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 72-моддаси иккинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши кураш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023-йил 6-июндаги 04/2-10/5618-ИИ-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши, давлат нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлашга, уларга жамият ҳаётида иштирок этиши учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратишга ҳуқуқий асос яратган;
долзарб ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг иштироки ва ваколатларини кенгайтириш учун қатъий амал қиладиган нормаларни қонунчиликка тадбиқ этиш борасидаги таклифлардан Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 6-майдаги 192-сон қарорининг иккинчи банди иккинчи хатбошисини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2023-йил 18-майдаги 12-15-14-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилинганлиги нодавлат нотижорат ташкилотларининг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish