Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурмухаммадов Жамолиддин Шермуҳаммад ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим тизимида адабий лабораториялар яратишнинг илмий-методик асослари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек адабиёти) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4528.
Илмий раҳбар: Ҳусанбоева Қундузхон Парпиевна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01(бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Қадиров Валижон Абдурахманович, педагогика фанлари доктори, профессор; Шодмонова Мунира Бурхоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади адабий лабораториянинг илмий-методик асосларини, умумтаълим, ижод, ихтисослаштирилган мактабларнинг синфлар кесимида дастур ва режасини яратиш, унинг методикасини янги авлод “Адабиёт” дастур ва дарсликларига жорий этиш билан боғлиқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
конструктив, коммуникатив, креатив фаолиятга асосланган адабий лаборатория машғулотлари мазмунини шакллантириш механизми  ўқув фаолиятининг таркибий, тактик, натижадорлик каби педагогик ва эҳтиёж, мотивация, рефлекция каби психологик омилларни аниқлаштириш ва таълим жараёнида фаол қўллаш асосида такомиллаштирилган;
адабий лаборатория ишларининг сифатига қўйиладиган талабларнинг дидактик тизими ўқувчиларнинг ўқув-билув, яратиш мотивларини ривожлантиришга қаратилган 5П консепсиясининг мақсад (“пурпосе”), иштиёқ (“пассион”), жамоат, жамоавийлик (“пеопле”), жараён (“проcесс”), натижа (“перформанcе”) ва 4К модулининг алоқа (“коммуникация”), ҳамкорлик (“коллаборация”), танқидий фикрлаш (“cритиcал тҳинкинг”), ижодий фикрлаш (“cреативе тҳинкинг”) каби тамойилларни мустақил таълим жараёнида интенсив қўллаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчилар ижодий-интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришнинг ташкилий-методик компоненти моҳияти адабий лаборантлик фаолиятининг якка, жуфтликда, жамоавий  ишлаш, эвристик изланиш, тадқиқотчилик, экспериментал, скептик, техноген, эмпирик хусусиятларини аниқлаштириш асосида очиб берилган;
адабий лабораториялар яратиш методикаси ўқувчиларнинг китобхонлик маданиятини тизимли шакллантиришга қаратилган китоб-ҳисобот, китоб-шарҳ, асар қаҳрамонлари характер хусусиятларига психологик ташхис қўйиш, адабий подкаст каби инновацион технологияларни ўқув-дидактик таҳлилига интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим тизимида адабий лабораториялар яратишнинг илмий-методик асослари тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
конструктив, коммуникатив, креатив фаолиятга асосланган адабий лаборатория машғулотлари мазмунини шакллантириш механизми  ўқув фаолиятининг таркибий, тактик, натижадорлик каби педагогик ва эҳтиёж, мотивация, рефлекция каби психологик омилларни аниқлаштириш ва таълим жараёнида фаол қўллаш ҳамда адабий лаборатория ишларининг сифатига қўйиладиган талабларнинг дидактик тизими ўқувчиларнинг ўқув-билув, яратиш мотивларини ривожлантиришга қаратилган 5П консепсиясининг мақсад (“пурпосе”), иштиёқ (“пассион”), жамоат, жамоавийлик (“пеопле”), жараён (“проcесс”), натижа (“перформанcе”) ва 4К модулининг алоқа (“коммуникация”), ҳамкорлик (“коллаборация”), танқидий фикрлаш (“cритиcал тҳинкинг”), ижодий фикрлаш (“cреативе тҳинкинг”) каби тамойилларни мустақил таълим жараёнида интенсив қўллаш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда бажарилган Ф3-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 21-мартдаги 03-1/1403/1-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек адабиёти тарихи, тараққиёт даврлари ва адабий жараёнда кечаётган ўзгаришларни ҳозирги кун талабларидан келиб чиқиб, фан-техника ютуқларидан фойдаланган ҳолда хорижда ҳам тарғиб этишга қаратилган материалларни, ўзбек шоирлари, адиблари ва мунаққидлари ижодий фаолиятига доир кўп тилли нашрларни ва мултимедиа дастурий маҳсулотларини яратишда самарадорликка эришилган;
ўқувчилар ижодий-интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришнинг ташкилий-методик компоненти моҳияти адабий лаборантлик фаолиятининг якка, жуфтликда, жамоавий  ишлаш, эвристик изланиш, тадқиқотчилик, экспериментал, скептик, техноген, эмпирик хусусиятларини аниқлаштиришга қаратилган таклифлардан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактабларини ўқув жараёнида фойдаланилган (Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг 2023-йил 8-сентябрдаги 01-12-1524-сон маълумотномаси). Натижада адабиёт дастурларига ҳар бир синфга чораклар кесимида 2 соатдан, жами 8 соатлик; 8-11-синф доирасида эса жами 40 соатлик адабий лаборатория машғулотлари киритилган;
адабий лабораториялар яратиш методикаси ўқувчиларнинг китобхонлик маданиятини тизимли шакллантиришга қаратилган китоб-ҳисобот, китоб-шарҳ, асар қаҳрамонлари характер хусусиятларига психологик ташхис қўйиш, адабий подкаст каби инновацион технологияларни ўқув-дидактик таҳлилига интеграциялаш асосида такомиллаштирилганлигига оид методик тавсиялардан ижод мактабларининг 8–11-синф “Адабиёт” дарсликларини шакллантиришда  фойдаланилган (Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг 2023-йил 5-июндаги 01-11-766-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг эҳтиёжлари ва қизиқишларига мувофиқ уларнинг ижодий ва бадиий қобилиятларини ривожлантириш, касбий тайёргарликнинг дастлабки кўникмаларини сингдириш орқали техник воситалар ва компютер технологияларидан мақсадли фойдаланган ҳолда уларнинг техник ижодкорлигини ривожлантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish