Sayt test rejimida ishlamoqda

Тураханова Хосиятхон Махамадолимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” достони насрий баёни инглизча таржимасида бадиий тасвирий воситаларининг лингвопрагматик тадқиқи (метафора, метонимия, муболаға мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3585.    
Илмий раҳбар: Хошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/29.12.2022.Fil.156.01.
Расмий оппонентлар: Мирзоҳидова Муяссар Иномжоновна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Исмоилов Қаҳрамонжон Абдумўминович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” достони насрий баёни ҳамда инглизча таржимасида бадиий тасвирий воситалар – метафора, метонимия ва муболағаларнинг лингвистик, бадиий-услубий, лингвомаданий ҳамда лингвопрагматик хусусиятлари, ижтимоий-фалсафий консепсияси ҳамда ботиний ва зоҳирий хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” достони насрий баёнида қўлланилган шакл, мавҳум от, рўзғор буюми гуруҳларидан ясалган окказионал метафоралар, жой ва ранг орқали ифода этилган метонимиялар ҳамда ғулув ва иғроқ тарзида акс эттирилган муболағаларнинг бўрттириш ва кучайтириш – таблиғ белгиларининг лексик-семантик, синтактик-семантик ва структур хусусиятлари очиб берилган;
“Лисон ут-тайр” достони насрий баёнининг инглизча таржимасида қўлланилган ифода воситалари – метафора, метонимия, муболағаларда ижтимоий ва диний категорияда ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-маданий ва диний ҳаракатларга кўра лингвомаданий омилларнинг устуворлиги далилланган;
“Лисон ут-тайр” достони насрий баёнидаги бадиий тасвирий воситалар – метафора, метонимия, муболағалар ХВ аср туркий халқларнинг миллий менталитети, дунёқараши ва турмуш тарзига мувофиқ яратилганлиги, диний-ирфоний қарашларига таянилганлиги ҳамда тарбиявий ғояларга асосланганлиги аниқланган;
“Лисон ут-тайр” достони насрий баёнида қўлланилган метафора, метонимия ва муболаға бадиий тасвир воситалари таржимасининг аслият маъно-мазмунига муқобиллигини исботлаш учун транформация усулларидан, шу жумладан, кенгайтириш, ўрнини алмаштириш, қўшимча лингвистик элемент киритиш, муқобилини (эквивалентини) топиш, сўзма-сўз (калкалаш), транслитерасия, синоним сўзлардан фойдаланиш, изоҳ келтириш, генерализасия, конкретизация (аниқлаштириш), модуляция каби усуллар энг кўп қўлланилганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” достони насрий баёни инглизча таржимасида бадиий тасвирий воситаларнинг прагматик ва лингвокултурологик хусусиятларини қиёсий типологик тадқиқ қилиш жараёнида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” достони насрий баёнида қўлланилган шакл, мавҳум от, рўзғор буюми гуруҳларидан ясалган окказионал метафоралар, жой ва ранг орқали ифода этилган метонимиялар ҳамда ғулув ва иғроқ тарзида акс эттирилган муболағаларга оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бо'лими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017 – 2020 й.й.) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти 2023 йил 24-мартдаги 17-01/46-1-сон маълумотномаси). Натижада, “Лисон ут-тайр”достони насрий баёни инглизча таржимасида бадиий тасвирий воситалар – метафора, метонимия ва муболағаларнинг инглиз ва ўзбек тилларида структур-семантик, лингвокултурологик ҳамда прагматик хусусиятларини тилшунослик нуқтаи-назаридан аниқлаш,  бадиий тасвирий воситаларнинг лексик-семантик моҳиятини, когнитив-прагматик, деннотатив ҳамда коннотатив жиҳатларини ёритиш, таржима қилиш жараёнида туғиладиган муаммоларни, трансформацион жараёнларни аниқлаб, уларни адекват ўгиришга қулай таржима усуллари бўйича илмий-назарий тавсияларни шакллантириш ҳамда таржимон услуби ва маҳоратини бадиий таржима матнлари воситасида далиллаш, инглиз ва ўзбек тилларида бадиий тасвирий воситаларларнинг лексик-маъновий, структуравий турларини таснифлаш, уларни ифодалаш билан боғлиқ белгиларни кўрсатиб беришга доир илмий хулоса ва натижалардан лойиҳанинг назарий асосини мустаҳкамлашда қўлланилган;
“Лисон ут-тайр” достони насрий баёнининг инглизча таржимасида қўлланилган ифода воситалари – метафора, метонимия, муболағаларда ижтимоий ва диний категорияда ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-маданий ва диний ҳаракатларга кўра лингвомаданий омилларга доир илмий хулоса ва натижалардан Фарғона давлат университетида 2020-2022 йилларга мўлжалланган УЗ800-20-ГР-0040 “2020 Аccесс Миcросчоларшип Програм Фергана Стат Университй” халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (Фарғона давлат университети 2023 йил 5-апрелдаги 01-13-35-сон маълумотномаси). Натижада адекват таржима усуллари бўйича илмий-назарий тавсияларни шакллантириш, таржимон маҳоратини бадиий таржима матнлари воситасида ифодалаш, инглиз ва ўзбек тилларида бадиий тасвир воситалари билан богʻлиқ белгиларни кўрсатиб беришга доир илмий хулоса ва натижалардан лойиҳанинг назарий асосини мустаҳкамлашда ишлатилган;
“Лисон ут-тайр” достони насрий баёнидаги бадиий тасвирий воситалар – метафора, метонимия, муболағалар ХВ аср туркий халқларнинг миллий менталитети, дунёқараши ва турмуш тарзига мувофиқ яратилганлиги, диний-ирфоний қарашларига таянилганлиги ҳамда тарбиявий ғояларга асосланганлиги юзасидан берилган умумлаштирилган фикрлар ва материаллардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Адабий жараён”,  “Ғазал бўстони” радиоешиттиришларини тайёрлашда (2022-2023 йиллар давомида)   фойдаланилган (Ўз МТРК ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти 2023 йил 18-апрелдаги 04-36/586-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотчи илмий тадқиқот ишидан олинган маълумотлар натижасида радиотингловчилар Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” достони насрий баёнида лексик-стилистик воситаларни қўлланилганлик кўлами, инглиз таржимони Г.Дик ва ўзбек таржимонлари Н.Қамбаров ҳамда Т.Маҳмудхўжаевлар ушбу тасвир воситаларини инглиз тилига қайта қандай гавдалантирганликлари ҳақида маълумотларга эга бўлишган ва материаллар илмий жиҳатдан асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish