Sayt test rejimida ishlamoqda

Расулова Муножат Акмалжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Драматик дискурсда метафора ва унинг лингвокултурологик аспекти” (инглиз ва ўзбек тилларидаги материаллар асосида), 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fil2975.
Илмий раҳбар: Раупова Лайло Рахимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/29.12.2022.Fil.156.01.
Расмий оппонентлар: Акбарова Зухро Акмалжоновна, филология фанлари доктори, доцент; Асронова Моҳигул Мусабоевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади драматик дискурсдаги метафораларнинг лингвокултурологик   хусусиятларини ва чоғиштирилаётган тиллардаги метафоризация ҳодисасининг умумий ҳамда фарқли жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
драматик дискурсдаги метафораларнинг икки тилдаги ўзаро муносабати ҳамда инглиз ва ўзбек тилларидаги драмаларда коммуникатив-прагматик хосланган метафораларнинг гендер хослик белгиларини ҳисобга олган ҳолда феминин ва миллий-ментал, дискурсив, социал хосланган каби лингвокултурологик хусусиятлари очиб берилган;
ўзбек драмалари Ш.Бошбековнинг “Темир хотин”, С.Аҳмаднинг “Келинлар қўзғалони” ҳамда инглиз драмалари W.Шекспернинг “Кинг Леар”, “Кинг Ҳенрй ВИИИ” драмаларидаги метафораларнинг ички гуруҳларга бўлиниши, уларнинг муайян жамият қатлами вакилларига тааллуқли социал ментал ва синтактик-стилистик каби прагматик хусусиятлари асослаб берилган;
метафораларнинг лингвокултурологик хусусиятлари драматик асарлар матнида грамматик воситаларнинг метафора ҳосил қилиш даражаси, янги турдаги метафораларнинг ҳосил бўлиши, метафоралар фикр-туйғу ифодалашда жозибадорликни таъминлаши ҳамда драма матннинг асосий қисмига алоқадорлигига кўра умуметник ва индивидуал этник метафоралар ва уларнинг драматик дискурсда мавжуд бўлиши далилланган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги драматик дискурсда воқеланган метафоралар дискурснинг пресуппозиция, импликация сингари элементларининг юзага чиқишида фаол иштирок этиши, уларда тасвир обекти ахборот ташиш, экспрессивликни ошириш омиллари эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Драматик дискурсда метафора ва унинг лингвокултурологик аспекти (ўзбек ва инглиз тилларидаги материаллар асосида)” мавзусидаги диссертациянинг илмий натижаларидан:
ўзбек драмалари Ш.Бошбековнинг “Темир хотин”, С.Аҳмаднинг “Келинлар қўзғалони” ҳамда инглиз драмалари W.Шекспернинг “Кинг Леар”, “Кинг Ҳенрй ВИИИ” драмаларидаги метафораларнинг ички гуруҳларга бўлиниши, уларнинг муайян жамият қатлами вакилларига тааллуқли социал ментал ва синтактик-стилистик каби прагматик хусусиятларига доир илмий хулосаларидан давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2020-2023-йилларга мўлжалланган АМ-ФЗ-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 7-июлдаги 01/10-1331-сон маълумотномаси). Натижада драматик дискурсдаги метафораларнинг икки тилдаги ўзаро муносабати ҳамда уларнинг таржимасига доир изоҳ ҳамда талқинлар такомиллашувига ҳисса қўшган;
драматик дискурсдаги метафораларнинг икки тилдаги ўзаро муносабати ҳамда инглиз ва ўзбек тилларидаги драмаларда коммуникатив-прагматик хосланган метафораларнинг гендер хослик белгиларини ҳисобга олган ҳолда феминин ва миллий-ментал, дискурсив, социал хосланган каби лингвокултурологик хусусиятларига оид илмий хулосаларидан давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023-йилларга мўлжалланган ПЗ-202004165 рақамли “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида ёзма ва оғзаки нутқ компетенсияларини ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳанинг бажарилишида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 7-июлдаги 01/10-2330-сон маълумотномаси). Натижада драматик дискурсдаги метафораларнинг икки тилдаги ўзаро муносабати ҳамда уларнинг таржимасига доир изоҳ ҳамда талқинлар такомиллашган;
метафораларнинг лингвокултурологик хусусиятлари драматик асарлар матнида грамматик воситаларнинг метафора ҳосил қилиш даражаси, янги турдаги метафораларнинг ҳосил бўлиши, метафоралар фикр-туйғу ифодалашда жозибадорликни таъминлаши ҳамда драма матннинг асосий қисмига алоқадорлигига кўра умуметник ва индивидуал этник метафоралар ва уларнинг драматик дискурсда мавжуд бўлиши сингари илмий қарашлар ҳамда хулосалардан Ўзбекистон телерадиокомпанияси “Маҳалла” телеканали ижодкорлари томонидан 2022-2023-йилларда эфирга узатилган “Минбар”, “Адабиёт гулшани” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиокомпанияси 2023-йил 7-августдаги 01-15-850-сон маълумотномаси). Натижада бугунги тилшунослик  ижтимоий, маънавий жиҳатдан жамиятда эришилган барча муваффақиятлар замирида драматик матафоранинг тадқиқи орқали муайян тил эгаларига хос тафаккур, маънавият ва маданият ҳам акс этишига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги тўғрисида кўрсатувлар давомида тақдим этилган материаллар эфирга узатилган эшиттиришларни тайёрлашда ва уларнинг мазмун-моҳиятини бойитишда манба бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish