Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуқаххоров Сардорбек Акрамжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оламнинг лисоний манзарасида миллий урф-одатларнинг акс этиши”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil399558.
Илмий раҳбар: Рустамов Дилшодбек Абдуваҳидович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/29.12.2022.Fil.156.01.
Расмий оппонентлар: Раупова Лайло Рахимовна, филология фанлари доктори, профессор; Нажмиддинов Муҳаммаджон Ғайратжон ўғли, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оламнинг лисоний манзараси шаклланишида инсон омили, лисоний онг, оламнинг этнопсихолингвистик тасвири, урф-одат, расм-русум ва анъаналар консептосфераси доирасида этник тушунчалар тизими ва тил воситасида этник тафаккур реаллашувининг ўзига хос жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек урф-одатлари консептосферасига оид совчилик, келинсалом, чойгаштак, бешик тўйи, юзочар каби тил бирликлари мисолида тил ташувчисининг борлиққа, жамиятга, қадриятларга муносабатини ифодаловчи миллий ўзликни англаш, қадрятларни қадрлаш, жамоавийликка ҳурмат каби когнитив-ментал хусусиятлари аниқланган;
урф-одатлар, расм-русум, анъана ва маросимлар консептосфераси лингвокултурологик ва этнолингвистик талқинда оламни идрок этиш ва англаш жараёнида этномаданий белгиларни яққол намоён этувчи когнитив категория эканлиги далилланган;
“оламнинг лисоний манзараси” тушунчаси ўзида инсоннинг оламни англаши, тил ва тафаккур муносабати, тилнинг ментал хусусиятлари каби кенг қамровли ва мураккаб фалсафий, когнитив, лингвомаданий жараёнларни мужассамлаштириши назарий жиҳатдан асосланган;
оламнинг лисоний манзараси фонида жонли коммуникатив жараёнлар – халқнинг маданияти ва менталитети, яъни унинг онги, шуури, оммавий анъаналари, урф-одатлари билан боғлиқ тил ифодаларининг лексик-семантик, функсионал-грамматик, фразеологик  каби ранг-баранг шакллари тизими мавжудлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оламнинг лисоний манзарасида миллий урф-одатларнинг акс этишига доир ишлаб чиқилган назарий ва амалий сифатида мавзуси юзасидан эришилган илмий натижалар асосида:
оламнинг лисоний манзараси фонида жонли коммуникатив жараёнлар – халқнинг маданияти ва менталитети, яъни унинг онги, шуури, оммавий анъаналари, урф-одатлари билан боғлиқ тил ифодаларига доир илмий хулосалардан А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтида Халқ таълими вазирининг 2021-йил 18-майдаги 156-сон буйруги асосида 2021-2022-йилларда бажарилиши назарда тутилган “Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг она тили (ўзбек тили) фани бўйича малакасини баҳолаш ҳамда 14 та фандан тест тизимини ишлаб чиқиш лойиҳаси” номли фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 13-октябрдаги 01/09 – 1358 – сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган тавсияларнинг амалиётга татбиқ этилиши юзасидан эришилган ижобий кўрсаткичлар фундаментал лойиҳада оʻз аксини топган;
ўзбек урф-одатлари консептосферасига ҳамда тил ташувчисининг борлиққа, жамиятга, қадриятларга муносабатини ифодаловчи тил бирликларининг когнитив-ментал хусусиятларига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг “Эрудит” шифрли ёпиқ инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022-йил 8-сентябрдаги 10/1670-сон маълумотномаси). Натижада инновацион лойиҳа доирасида дастур, электрон ресурслар, назарий ва амалий материаллар тайёрлашда муҳим манбалар кенгайган;
урф-одатлар, расм-русум, анъана ва маросимлар консептосфераси, лингвокултурологик ва этнолингвистик талқинда оламни англаш каби назарий-илмий қарашларга доир хулосалардан эшиттиришларнинг мазмуни бойитилган ҳамда 2022-2023-йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тарбия” ва “Миллат ва маънавият” эшиттиришлари ссенарийсини ёзишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 6-июндаги 04-40-291-сон маълумотномаси). Натижада радиодастурларда берилган урф-одат, расм-русум, анъана ва маросимларга оид атамаларнинг этнолингвистик манбалари тизимлаштирилиши замонавий тилшуносликда долзарб ҳисобланган коммуникация назарияси ва стилистика соҳалари бўйича илмий маълумотлар кенгайтириши билан алоҳида аҳамият касб этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish