Sayt test rejimida ishlamoqda

Менглиева Сунбула Савранбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ҳарбий соҳага оид терминларни курсантларга ўргатишда лингвомаданий компетенсияни ривожлантириш”(инглиз тили мисолида), 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2261.
Илмий раҳбар: Юсупова Шоира Ботировна, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Оъзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Оъзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Зияева Севара Анваровна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Саитқулова Назокат Раҳмоновна, педагогика фанлари боъйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбкистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида олий ҳарбий таълим муассасалари доирасида инглиз ва ўзбек тили материаллари асосида ҳарбий соҳага оид терминларни курсантларга ўргатишнинг лингвомаданий хусусиятларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“лойиҳага тайёргарлик кўриш”, “лойиҳа аъзоларини ташкилотчилиги”, “лойиҳани намойиш этиш”, “натижаларни эълон қилиш” компонентларидан иборат “лойиҳа” методи  ихтисослик тилини ҳисобга олган ҳолда курсантларга ҳарбий терминларни инглиз тилида ўргатиш жараёнини узлюксиз тизимли равишда ривожлантириш имконини берувчи “ижтимоий-маданий компетенсияни ривожлантириш” компонентини қўшиш орқали такомиллаштирилган;
“маълумотларни тўплаш”, “ўрганиш”, “таҳлил қилиш” ва “жойлаштириш” каби компонентлардан ташкил топган “локация” методи курсантлар томонидан  инглиззабон давлатлар ҳарбий терминлари ўртасида мавжуд лингвомаданий хусусиятларни ўзининг таркибига қамраб олган ҳарбий анъаналар, байрамлар, кийимлар, буйруқлар ва саломлашишга доир  ўхшаш ва фарқли тарафларини очиб бериш орқали давлатларнинг ҳарбий соҳа билан боғлиқ маданиятларини баҳолаш имконини берувчи “лингвомаданий компетенсияни ривожлантириш” компонентини қўшиш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак офицерларнинг халқаро ҳарбий контекстдаги самарали ўзаро алоқалар ва тушунишни таъминлаш учун зарур бўлган билим ва терминологик воситаларга оид касбий компетенсияси ҳарбий ҳаётни акс этувчи лингвомаданий хусусиятларни баҳолаш имконини берувчи 6000 дан ортиқ ҳарбий терминларни қамраб олган “Инглизча-ўзбекча-русча” терминлар луғатини ишлаб чиқиш орқали ривожлантирилган;

таълим жараёнини диагностик ва форматик баҳолашга асосланган “Жанговар хизматни кучайтириш учун замонавий техник қўриқлаш воситалари” интерфаол электрон таълим дастури орқали та'лим жараёнини интерактив ва динамик ҳолатга келтириш, бўлажак офицерларнинг билимларини янада чуқурлаштириш, хавфсиз муҳитда реал воқеаларни модел қилишга кўра амалий кўникмаларни орттириш ва касбий тайёргарлик даражасини ошириш имконияти яратилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Курсантларга ҳарбий соҳага оид терминларни ўқитиш жараёнида лингвомаданий ва ижтимоий-маданий компетенсияларни такомиллаштириш  бўйича ўтказилган илмий тадқиқот ишлари натижалари асосида қуйдагилар жорий қилинган:
“лойиҳага тайёргарлик кўриш”, “лойиҳа аъзоларини ташкилотчилиги”, “лойиҳани намойиш этиш”, “натижаларни эълон қилиш” компонентларидан иборат “лойиҳа” методи  ихтисослик тилини ҳисобга олган ҳолда курсантларга ҳарбий терминларни инглиз тилида ўргатиш жараёнини тизимли ва доимий равишда  мақсадли ривожлантириш имконини берувчи “ижтимоий-маданий компетенсияни ривожлантириш” компонентини қўшиш орқали такомиллаштириш юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ва Олий ҳарбий авиация билим юртлари ўқув жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2023 йил 16 феврал 1/1-908-сон маълумотномаси, Жамоат хавфсизлиги университетининг 2022 йил 5 апрелдаги 3/22-1418-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясининг 2022 йил 25 апрелдаги ва Олий ҳарбий авиация билим юртининг 2022 йил 25 апрелдаги маълумотномалари). “Лойиҳа” методига “ижтимоий-маданий компетенсияни ривожлантириш” компонентини қўшиш курсантларга ҳарбий терминларни инглиз тилида ўргатиш жараёнини мақсадли ривожлантиришга хизмат қилган;
“маълумотларни тўплаш”, “ўрганиш”, “таҳлил қилиш” ва “жойлаштириш” каби компонентлардан ташкил топган “локация” методи курсантлар томонидан  инглиззабон давлатлар ҳарбий терминлари  ўртасида мавжуд лингвомаданий хусусиятларни ўзининг таркибига қамраб олган  ҳарбий анъаналар,  байрамлар, кийимлар, буйруқлар, ва саломлашишга доир  ўхшаш ва фарқли тарафларини очиб бериш орқали давлатларнинг ҳарбий соҳа билан боғлиқ маданиятларини ўрганиш имконини берувчи “лингвомаданий компетенсияни ривожлантириш” компонентини қўшиш орқали такомиллаштириш юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ва Олий ҳарбий авиация билим юртлари ўқув жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2023 йил 16 феврал 1/1-908-сон маълумотномаси, Жамоат хавфсизлиги университетининг 2022 йил 5 апрелдаги 3/22-1418-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясининг 2022 йил 25 апрелдаги ва Олий ҳарбий авиация билим юртининг 2022 йил 25 апрелдаги маълумотномалари). Локация методига “лингвомаданий компетенсияни ривожлантириш” компонентини қўшиш курсантлар томонидан давлатлар ҳарбий терминлари ўртасидаги  ўхшаш ва фарқли тарафларини ўрганиб топиш ва гуруҳдошлари олдида ўзларининг тақдимотларини намойиш этиш орқали давлатларнинг ҳарбий соҳа билан боғлиқ маданиятларини самарали ўрганишларига хизмат қилган;
Ўзбекистон ва  инглиззабон давлатлар ҳарбий ҳаётини акс этувчи лингвомаданий хусусиятларни баҳолаш имконини берувчи 6000 дан ортиқ ҳарбий терминларни қамраб олган “Инглизча-ўзбекча-русча” терминлар луғатини ишлаб чиқиш орқали бўлажак офицерларнинг халқаро ҳарбий контекстдаги самарали ўзаро алоқалар ва тушунишни таъминлаш учун зарур бўлган билим ва терминологик воситаларга оид касбий компетенсияси ривожлантириш юзасидан таклифлари Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ва Олий ҳарбий авиация билим юртлари ўқув жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2023 йил 16 феврал 1/1-908-сон маълумотномаси). Ушбу луғатнинг таълим жараёнига татбиқ этилиши натижасида бўлажак офицерларнинг инглиз тилидан ўқитишда ҳарбий-касбий терминологиялар оптималлаштиришга хизмат қилган;
таълим жараёнини диагностик ва форматик баҳолашга асосланган “Жанговар хизматни кучайтириш учун замонавий техник қўриқлаш воситалари” интерфаол электрон таълим дастури орқали педагогик инновациялар ва дидактик тамойиллар асосида та'лим жараёнини интерактив ва динамик ҳолатга келтириш, бўлажак офицерларнинг билимларини янада чуқурлаштириш, хавфсиз муҳитда реал воқеаларни модел қилиш орқали амалий кўникмаларни орттириш ва касбий тайёргарлик даражасини ошириши юзасидан таклифлари Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ва Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиация билим юртлари ўқув жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2023 йил 16 феврал 1/1-908-сон маълумотномаси. Натижада ҳарбий терминлар, уларнинг инглиз тилидаги эквивалентлари ўрганиб чиқилган, чет элдаги қурилмалар солиштирилиб юртимиз шароитига тўғри келадиган қурилмани яратиш учун терминлар ва уларнинг жойлашуви аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish