Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусаева Шахзода Иброхимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ҳарбий таълим муассасаларида курсантларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини чет тили ўқитиш орқали ривожлантириш (инглиз тили мисолида)”, 13.00.02 –  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Ped799.
Илмий раҳбар: Палуанова Халифа Дарибаевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Сабирова Гулноза Садиковна, педагогика фанлари доктори; доцент; Ашуров Алишер Абдумавлонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ҳарбий таълим муассасаларида курсантларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини инглиз тили ўқитиш орқали ривожлантириш бўйича таклиф  ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқот ишининг илмий янгилиги:
инглиз тилини ўқитишда “мотивацион”, “когнитив”, “ижтимоий-маданий” ва “компенсатор” компонентларидан иборат маданиятлараро мулоқот компетенсияси модели курсантларнинг коммуникация жараёнида ҳамроҳини тушуниш ҳамда унга тезкор жавоб қайтариш механизмини ривожлантириш самарадорлигини ортишига эришиш имконини берувчи “Адаптатион то милитарй спҳере” (ҳарбий соҳага мослашиш) компонентини қўшиш орқали такомиллаштирилган;
инглиз тилини ўрганишда қўлланилган “Сcавенгер ҳунт” методи курсантларнинг инглиз забон давлатлар ҳарбий маданиятлари ҳақидаги маълумотларни  ўзлаштириш имконини берувчи “милитарй cултуре” компонентини қўшиш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак офицерларга инглиз тилини ўқитишда ролли ўйинга асосланган таълим технологиясини қўллаш ҳарбийча ижтимоий-маданий муносабатлар, субординате (бошқарувчи) ва супериор (бўйсунувчи) ўртасидаги коммуникатив компетенсияни ривожлантиришнинг методик материаллари ва ресурсларини оптималлаштириш орқали ҳарбий контекстда уларнинг тил ўрганишдаги мотивациясини ошириш, шунингдек реал ҳаётдаги ҳарбий вазиятларда тилни қўллаш кўникмаларини мустаҳкамлаш, ҳарбий ходимлар ўртасидаги аниқ ва самарали мулоқот қилиш кўникмаларини ривожлантириш мумкинлиги далилланган;
хорижий тилни автоном ўзлаштиришга асосланган “Тандем” методи курсантларга ўзаро мулоқотда маданий тафовутларни яхшироқ англаш ва қабул қилиш орқали хорижий тилни ўзлаштириш жараёнини тезлаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш, маданиятлараро мулоқот компетенсиясини икки киши ёки гуруҳнинг ўзаро ҳамкорлик орқали бир-бирларининг маданиятини ўрганиб хорижий тилни максимал ўзлаштириш компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилувчи “Дисcриминатед” компонентини қўшиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий ҳарбий таълим муассасаларида инглиз тили таълими жараёнида курсантларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантириш юзасидан ўтказилган тадқиқот натижалари асосида қуйидагилар жорий қилинган:
инглиз тилини ўқитишда “мотивацион”, “когнитив”, “ижтимоий-маданий” ва “компенсатор” компонентларидан иборат маданиятлараро мулоқот компетенсияси модели курсантларнинг коммуникация жараёнида ҳамроҳини тушуниш ҳамда унга тезкор жавоб қайтариш механизмини ривожлантириш самарадорлигини ортишига эришиш имконини берувчи “Адаптатион то милитарй спҳере” (ҳарбий соҳага мослашиш) компонентини қўшиш орқали такомиллаштириш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг “Халқаро ҳарбий ҳамкорликни ҳуқуқий таъминлаш” таълим йўналиши фан дастурида ўз ифодасини топган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг таълим жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2023-йил 16-февралдаги 1/1-907-сон маълумотнома). Натижада, курсантларнинг коммуникация жараёнида ҳамроҳини тушуниш ҳамда унга тезкор жавоб қайтариш механизмини ривожлантириш самарадорлигининг ортишига эришилган;
бўлажак офицерларга инглиз тилини ўқитишда ролли ўйинга асосланган таълим технологияси ҳарбийча ижтимоий-маданий муносабатлар, субординате (бошқарувчи) ва супериор (бўйсунувчи) ўртасидаги мурожаат шаклларини  ривожлантиришнинг методик таъминоти оптималлаштирилган таклифлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети каби олий ҳарбий таълим муассасалари ўқув жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2023-йил 16-февралдаги 1/1-907-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг 2022-йил 6-майдаги 3/22-1847-сон маълумотномалари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 14-августдаги “418”-сонли буйруғи асосидаги 418-124 ва 418-125 рақамли гувоҳномалари). Натижада ушбу йўналишда таҳсил олаётган курсантларни ўқитишда ўқув материалининг тил+мулоқот+маданият йўналишида юқори даражада ўзлаштирилишини таъминлайдиган таълим ресурслари билан бойитилган;
бўлажак офицерларга инглиз тилини ўқитишда ролли ўйинга асосланган таълим технологиясини қўллаш ҳарбийча ижтимоий-маданий муносабатлар, субординате (бошқарувчи) ва супериор (бўйсунувчи) ўртасидаги коммуникатив компетенсияни ривожлантиришнинг методик материаллари ва ресурсларини оптималлаштириш орқали ҳарбий контекстда уларнинг тил ўрганишдаги мотивациясини ошириш, шунингдек реал ҳаётдаги ҳарбий вазиятларда тилни қўллаш кўникмаларини мустаҳкамлаш, ҳарбий ходимлар ўртасидаги аниқ ва самарали мулоқот қилиш кўникмаларини ривожлантириш мумкинлиги юзасидан  таклифи Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг “Махсус вазифаларни бажариш қўшинларининг қўмондонлик-тактик фаолияти” таълим йўналиши бўйича таҳсил олаётган курсантларнинг ўқув жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2023-йил 16-февралдаги 1/1-907-сон маълумотнома). Натижада, курсантлар ўзлари яшаб турган мамлакатнинг ҳарбий маданияти ва инглиз забон давлатлар ҳарбий маданиятлари ҳақидаги маълумотларни осон ҳамда қисқа вақт ичида ўзлаштириш самарадорлиги орттирилган;
хорижий тилни автоном ўзлаштиришга асосланган “Тандем” методи курсантларга ўзаро мулоқотда маданий тафовутларни яхшироқ англаш ва қабул қилиш орқали хорижий тилни ўзлаштириш жараёнини тезлаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш, маданиятлараро мулоқот компетенсиясини икки киши ёки гуруҳнинг ўзаро ҳамкорлик орқали бир-бирларининг маданиятини ўрганиб хорижий тилни максимал ўзлаштириш компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилувчи “Дисcриминатед” компонентини қўшиш орқали такомиллаштириш юзасидан таклифи Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети таълим жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2023-йил 16-февралдаги 1/1-907-сон маълумотномаи). Натижада, курсантларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсияси, яъни бошқа миллат вакили билан мулоқотга киришиш жараёнида ўзи учун зарур бўлган маълумотларни ўз ўрнида қўллай олиш ва нутқий-амалиётда муаммоларга  дуч келмасликнинг олдини олишда ёрдам берадиган сўз бирикмалари, фразеологик бирликлар ва диалоглар воситасида такомиллаштирилган маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ўргатиш методикаси оммалаштирилган ҳамда барча олий ҳарбий билим юртларида таҳсил олаётган курсантларнинг мулоқот жараёнидаги нутқ кўникмалари такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish