Sayt test rejimida ishlamoqda

Тожикулов Абдухалил Абдужалил ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон шароитида яратилган биомаҳсулотлар таркибида токсинларни  юқори  самарали суюқлик хроматографияси методларида аниқлаш», 02.00.10 - Биоорганик кимё (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/В1149.
Илмий раҳбар: Қўшиев Ҳабибжон Ҳожибобоевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, DSc.03/05.06.2020.К/В.91.03.
Расмий оппонентлар: Хашимова Нигора Рустамовна, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Қодиров Орифжон Шарипович, фармацефтика фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги токсинларни юқори самарали суюқлик хроматографияси ёрдамида аниқлашнинг самарали методларини танлаш ва яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
афлатоксин Б1, Б2, Г1, Г2; охратоксин А, зераленон, дезоксиваленол микотоксинларини аниқлаш учун маҳсулотни бир вақтнинг ўзида экстракция қилиш тизими ишлаб чиқилган;
турли синфдаги микотоксинларни қўшимча тозалаш ва ажратиб олиш учун дисперсив суюқлик-суюқлик микроекстракцияси усули таклиф қилинган ва метанолдан фойдаланилмаган ҳолда микотоксинларни юқори самарали суюқлик хроматографиясида таҳлил қилиш тизими ишлаб чиқилган;
таркибида кремний, бирламчи ва иккиламчи амин ПСА ҳамда лимон кислотаси бўлган сорбентдан фойдаланган ҳолда ўсимлик маҳсулотлари таркибидаги афлатоксинлар, зеараленон ҳама охратоксин А тури микотоксинларини аниқлаш ва ажратишнинг самарали усули яратилган;
микотоксинларни юқори самарали суюқлик хроматографияси методларида таҳлил қилишда ҚуЕЧЕРС уулида намуна тайёрлаш шартларига турли омилларнинг таъсири кўрсаткичлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон шароитида яратилган ўсимлик маҳсулотлари таркибида токсинларни юқори самарали суюқлик хроматографияси методларида аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
юқори самарали суюқлик хроматографияси ёрдамида иммуноаффинли колонкаларда микотоксинларни ажратишдан олдин уларни субстартда мавжудлигини аниқлаш, миқдорий кўрсаткичларини баҳолаш учун экстракция тайёрлашда НаCИ билан биргаликда МгСО4 ва лимон кислотасидан фойдаланиш усулидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлик хизмати Сирдарё вилояти бошқармаси “Токсикология” лабораториясида фойдаланилган (Ўзбекистон Респупликаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлик хизмати марказининг 2023 йил 7 февралдаги 20-05017-сонли маълумотномаси). Натижада, Гулистон шаҳар марказий деҳқон бозорида сотилаётган донли экинлар маҳсулотлари таркибидаги микотоксинларни тез ва самарали тарзда аниқлаш ҳамда баҳолаш имконини берган;
юқори самарали суюқлик хроматографиясидан фойдаланган ҳолда микотоксинларни биомаҳсулотлар таркибидан аниқлашнинг соддалаштирилган усулидан Самарқанд вилояти “Самарқанд Голден Чичпеас” МЧЖда ёнғоқ ва аччиқ бодом мевалари таркибидаги афлатоксин Б1 (АФБ1), афлатоксин Б2 (АФБ2), афлатоксин Г1 (АФГ1), афлатоксин Г2 (АФГ2) микотоксинлари ҳамда Тошкент вилояти “Берад агро” қўшма корхонасида олма, шафтоли мевалари ва узумдан тайёрланган шарбатлар таркибида замбуруғлардан ажраладиган патулин микотоксинини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг 2023 йил 14 ноябрдаги 03/11-Т-11-942-сонли маълумотномаси). Натижада, ўсимлик маҳсулотлари таркибидаги микотоксинларни аниқлаш ва мониторинг қилиб боришни йўлга қўйиш асосида экспортбоп маҳсулотларини тайёрлашда самарадорликка эришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish