Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупов Рустам Атхамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қобиқ қувурли иссиқлик алмашиниш қурилмаларида углеводород буғларининг конденсацияланиш жараёнини такомиллаштириш», 02.00.08 – Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/T3566.
Илмий раҳбар: Исмаилов Ойбек Юлибоевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019. K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Адизов Бобир Замирович, техника фанлари доктори, профессор; Менглиев Шерзод Шоимович, техник фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қобиқ қувурли иссиқлик алмашиниш қурилмаларини такомиллаштириш орқали углеводород буғларини конденсациялаш жараёнини жадаллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
газ конденсати буғлари ҳароратининг конденсатор узунлиги бўйича тақсимланиш қонуниятлари аниқланган;
газконденсатини буғларини конденсациялаш жараёнига сув буғини конденсациялашга қараганда 1,5 баробар вақт ва энергия кам сарфланишини исботланган;
қобиқ қувурли иссиқлик алмашиниш қурилмасига конструктив ўзгартириш киритиш орқали қурилмага кираётган буғ тезлиги 3,14 маротабагача ортиши аниқланган;
конденсатор қобиқ қисмида газ конденсати буғини айланма тарзида бериш орқали иссиқлик бериш коэффициенти 6,5 % га иссиқлик узатиш коэффициенти эса 7 % га ортиши аниқланган;
қобиқ қувурли иссиқли алмашиниш қурилмасининг қобиқ қисмида буғ тақсимланиш самарадорлигини ошириш орқали конденсациялаш жараёни 1,2 мартага тезлашган ва узатилаётган иссиқлик миқдори 1,33 маротаба ортиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Углеводород буғларини конденсацияланиш жараёни самарадорлигин ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
иссиқлик алмашгичларда қурилманинг қобиқ қисмидаги “газ-суюқ” ҳолатдаги барқарор газ конденсати ҳаракатини айланма тарзда амалга ошириш усули «Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»нинг 2025-2026 йиллардаги амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйҳатига киритилган (Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси 2023 йилнинг 3 апрелдаги 03-сон маълумотномаси). Натижада, қурилманинг иссиқлик коэффициенти К 7,4% га ортиши имконини беради;
конденсацияланиш жараёнининг жадаллашиши усули «Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»нинг 2025-2026 йиллардаги амалиётга жорий этиш  бўйича истиқболли ишланмалар рўйҳатига киритилган (Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси 2023 йилнинг 3 апрелдаги 03-сон маълумотномаси). Натижада, иссиқлик қурилмадаги энергетик ҳаражатларни 8,4% га камайтириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish