Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Ташмурза Рахмановичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Табиий газни нордон компонентлардан тозалашда селективлиги юқори бўлган  абсорбентлар композицияларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.DSc/Т657.
Илмий маслаҳатчи: Махмудов Мухтор Жамолович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.К/Т.35.01.
Расмий оппонентлар: Сайдахмедов Шамшитдин Мухторович, техника фанлари доктори, доцент; Юнусов Мирахмад Пўлатович, техника фанлари доктори, профессор; Тўраев Толиб Бозорович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий газни нордон компонентлардан тозалаш учун амин ва эфирлар асосида юқори селективликка эга бўлган янги абсорбент композицияларини олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
газларни нордон компонентлардан тозалашда абсорбентларни физик-кимёвий  хоссаларини таҳлиллари асосида нордон компонентларни тозалашдаги фаоллиги ва селективлиги юқори бўлган амин ва эфирлар асосида  композицион абсорбент олиш имконияти асосланган;
моноетаноламин, диетаноламин ва эфирлар (полиетиленгликолдиметил эфири, полиетиленгликолмонометил эфири) асосида газларни нордон компонентлардан тозалаш учун композицион абсорбентларнинг таркиби ва уларнинг асосий физик-кимёвий хоссалари аниқланган;
композицион абсорбент ёрдамида табиий газ олтингугурт бирикмаларидан 35 - 60оC ҳароратда ва 3–5 МПа босимда тозаланганда табиий газ таркибида олтингугуртнинг миқдорини 0,03 г/м3 гача камайганлиги исботланган;
олинган композицион абсорбент (МДПП-5) 5 МПа босим, 60/35оC ва 55/30оC ҳарорат оралиқларида табиий газни заҳарли бирикмалардан тозалашда, унинг селективлиги олтингугуртга нисбатан 8,7% га, углерод диоксидига нисбатан 9,4% га ошганлиги исботланган;
кўпириш баландлигини ва кўпикнинг турғунлигини камайганлиги, газни тозалаш самарадорлигини ошганлиги ҳисобидан композицион абсорбентнинг ишлаш муддатини 1,25% бараваригача ошганлиги асосланган;
абсорбентларнинг абсорбсия жараёнида уларнинг таркибидаги механик заррачалар, абсорбентларнинг парчаланиши натижасида ҳосил бўлган маҳсулотлар, коррозия ингибиторлари ва бошқа ташқи омиллар таъсирида кўпик ҳосил қилиши ва ҳосил бўлган кўпикнинг турғунлиги ДЕА га нисбатан МДПП-5 композицион абсорбентда 8,5% га кам эканлиги исботланган;
ДПП-1, МДПП-1 ва МДПП-5 композицион абсорбентлари ёрдамида табиий газларни нордон компонентлардан тозалашда саноатдаги абсорбентларнинг сарфи 1000 м3 газга 116 грамм бўлса, таклиф этилаётган композицион абсорбентда бу кўрсатгич 101 грамм ташкил этганлиги асосланган;
ДПП-1, МДПП-1 ва МДПП-5 композицион абсорбентлари ёрдамида табиий газларни нордон компонентлардан тозалаш технологияси ва қурилманинг асосий ишчи параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Табиий газни нордон компонентлардан тозалашда ишлатиладиган композицион абсорбент ва уларни табиий газларни тозалаш жараёнида қўлланилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
табиий газларни зарарли бирикмалардан тозалашда ишлатилган аминлар асосида фаоллаштирувчи қўшимчалар қўшиш йўли билан композицион абсорбент олиш технологияси «Шўртан НГҚЧБ»нинг «2024-2025 йиллар амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Шўртан НГҚЧБ»нинг 2023 йил 18 февралдаги 03-17-5/27-сон маълумотномаси). Натижада, регенерацияланган этаноламинларга таркибида азот сақловчи қўшимчалар қўшиб композицион абсорбентда газларни агрессив компонентлардан тозалаш имконини беради;
МЕА+ДЕА+ПЕГДМЕ+ПЕГММЕ асосида табиий газ таркибидан нордон компонентларни тозалаш учун ДПП-1, МДПП-1, МДПП-5 композициялари олиш технологияси «Натурал Газ–Стреам» ООО ҚК амалиётга жорий этилган («Натурал Газ–Стреам» ООО ҚКнинг 2023 йил 13 ноябрдаги 0З/ИИ-1120-сон маълумотномаси) Натижада, самарали, селектив, фаол композицион абсорбент олиш имконини берган;
ДПП-1, МДПП-1 ва МДПП-5 композициялар ёрдамида табиий газ таркибидан нордон компонентларни тозалашга қўллаш технологияси «Натурал Газ–Стреам» ООО ҚК амалиётга жорий этилган («Натурал Газ–Стреам» ООО ҚКнинг 2023 йил 13 ноябрдаги 0З/ИИ-1120-сон маълумотномаси) Натижада, коррозияланиш қиймати 0,04-0,06 мм/йилни ташкил қилган ва коррозияга қарши фаоллиги  8,5% га  ошиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish