Sayt test rejimida ishlamoqda

Мансуров Олим Пардабоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «“Phragmites australis”дан автомобил бензинларининг экологик ва эксплуатацион хоссаларини яхшиловчи қўндирма олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.08 – Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/T4081.
Илмий раҳбар: Адизов Бобиржон Замирович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019. K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Ойбек Юлибаевич, техника фанлари доктори; Мухторов Нуриддин Шамшидинович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қайта тикланувчи биомассани қайта ишлаш орқали автомобил бензиларининг экологик ва эксплуатацион хусусиятларини яхшиловчи қўндирма олишнинг чиқиндисиз технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Рhragmites australis”дан биоэтанол олишнинг усули ва уни циклик қайта ишлашнинг структуравий-методологик асослари ишлаб чиқилган;
АИ-80 автомобил бензинининг октан сони биоэтанолнинг 1% миқдорда қўшилганда 1,7 пунктга ошган бўлса, 8% гача қўшилганда ушбу кўрсаткич 6,4 пунткга ўзгариши аниқланган;
АИ-80 автомобил бензининг октанлар сони ошириб, Е8 (АИ-92) автомобил бензинлари олиш мақсадида биоэтанол-8%, АИ-95-20%, АИ-80-72% ли мақбул нисбатларда компаундлаш кераклиги исботланган;
қўндирма олиш жараёнидаги чиқиндилар (ЛЦC)ни битумнинг адгезион хусусиятларини яхшилаш учун барқарорлаштирувчи қўшимча сифатида қўшилганда боғловчилик хусусияти 0,09 гача кўпайганлиги, йўлнинг ботиш чуқурлиги эса 2,8 мм гача камайганлиги исботланган;
қўндирма олиш ва уни АИ-80 ҳамда АИ-95 автомобил бензинларига компаундлаб, Е8 (АИ-92) автомобил бензинини олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
“Рhragmites australis” ассосида биоэтанол, автомобил бензинлари учун кислород сақлаган  қўндирмалар ва битумнинг адгезион хусусиятларини яхшилаш учун барқарорлаштирувчи қўшимчаларни ишлаб чиқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биоэтанолни автомобил бензинига қўндирма сифатида қўллаш технологияси “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг “2025-2027 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг 2024 йил 16 апрелдаги 02-03-01/112-сон маълумотномаси). Натижада, АИ-80 автомобил бензинига 8% биоэтанол қўшиш орқали октан сони 6,4 пункитга ошириш имконини беради;
“Рhragmites australis”ни қайта ишлаб биоэтанол олиш ва шебен-мастикали асфальтбетонга барқарорлаштирувчи қўшимча материал ишлаб чиқариш технологияси “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг “2025-2027 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг 2024 йил 16 апрелдаги 02-03-01/112-сон маълумотномаси). Натижада, шебен юзасидан битумнинг боғловчилик хусусияти 4,0 дан 4,9 гача ошиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish