Наримонов Сайфуллохон Суннатилла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда фонд бозорини оммабоплиги ва инвесторлар фаоллигини ошириш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Iqt2773.
Илмий раҳбар: Атаниязов Жасурбек Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Аликулов Азамат Туйгунович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда фонд бозорининг оммабоплиги ва инвесторлар фаоллигини ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
акциядорлик жамиятларининг инвестицион жозибадорлигини ошириш орқали инвесторларни жамият фаолиятига кенг жалб этиш мақсадида йиллик жамият соф фойдасининг 30 фоизидан юқори қисмини дивиденд сифатида йўналтириш лозимлиги асосланган;
инвесторларнинг қимматли қоғозлар бозоридаги фаоллигини ошириш мақсадида дивидендлар ва облигациялар бўйича ҳисобланган даромадларни жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан тўлиқ озод қилиш таклиф этилган;
хорижий банклар ва инвестиция воситачилари ҳамда ўз маблағлари 500 млн. сўмдан кам бўлмаган маҳаллий андеррайтинг ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш орқали акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозларини фонд бозорида жойлаштиришда андеррайтерлик хизматини кўрсатиш таклиф этилган;
аҳолининг қўшимча даромад манбааларини кенгайтириш, тадбиркорлик субектларининг лойиҳаларни молиялаштириш ҳажмини ошириш мақсадида мобил иловаларда қимматли қоғозларнинг электрон савдосини йўлга қўйиш орқали жисмоний шахслар харидларини 2 баробарга ошириш асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда фонд бозорининг оммабоплиги ва инвесторлар фаоллигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
акциядорлик жамиятларининг инвестицион жозибадорлигини ошириш орқали инвесторларни жамият фаолиятига кенг жалб этиш мақсадида жамият йиллик соф фойдасининг 30 фоизидан юқори қисмини дивиденд сифатида йўналтириш таклифи “Узбек Леасинг Интернатионал А.О.” акциядорлик жамияти амалиётига жорий этилган (“Узбек Леасинг Интернатионал А.О.” акциядорлик жамиятининг 2024-йил 4-апрелдаги 0612/001-сон маълумотномаси). Натижада, 2022-йилда “Узбек Леасинг Интернатионал А.О.” акциядорлик жамияти соф фойдасининг 75 фоизи (17,4 млрд. сўм) дивидендлар тўлашга йўналтирилган;
инвесторларнинг қимматли қоғозлар бозоридаги фаоллигини ошириш мақсадида дивидендлар ва облигациялар бўйича ҳисобланган даромадларни жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан тўлиқ озод қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-90-сон қарорида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-йил 9-августдаги 44/1-15503-сон маълумотномаси). Натижада, 2023-йилда жисмоний шахсларнинг 20,16 трлн. сўм дивиденд кўринишидаги даромадларидан давлат бюджетига 5 фоизлик дивиденд солиғи бўйича ундириладиган 1,0 трлн. сўм миқдоридаги маблағлар тўлиқ инвесторларнинг ихтиёрида қолган;
хорижий банклар ва инвестиция воситачилари ҳамда ўз маблағлари 500 млн. сўмдан кам бўлмаган маҳаллий андеррайтинг ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш орқали акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозларини фонд бозорида жойлаштиришда андеррайтерлик хизматини кўрсатиш таклифи “Узбек Леасинг Интернатионал А.О.” акциядорлик жамияти амалиётига жорий этилган (“Узбек Леасинг Интернатионал А.О.” акциядорлик жамиятининг 2024-йил 4-апрелдаги 0612/001-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикасида алоҳида лицензия олмасдан қимматли қоғозлар бозорида андеррайтинг фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган хорижий банклар ва инвестиция воситачилари аниқланган ҳамда уларнинг мамлакатимиз фонд бозорида маҳаллий акциядорлик жамиятлари қимматли қоғозларини жойлаштириш механизми ишлаб чиқилган;
аҳолининг қўшимча даромад манбааларини кенгайтириш, тадбиркорлик субектларининг лойиҳаларни молиялаштириш ҳажмини ошириш мақсадида мобил иловаларда қимматли қоғозларнинг электрон савдосини йўлга қўйиш орқали жисмоний шахслар харидларини 2 баробарга ошириш таклифи “Тошкент” РФБ ягона дастурий-аппарат комплексининг ҲЦ/МЦ веб-интерфейси билан интеграциялашган ва маҳаллий эмитентларнинг акцияларини сотиб олиш ва сотиш имконини берувчи “Мултиcард.Инвестменц” мобил иловасида қимматли қоғозлар савдосини йўлга қўйишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-йил 9-августдаги 44/1-15503-сон маълумотномаси). Натижада, 2023-йилда жисмоний шахслар томонидан акциялар бўйича харидлар сони 2022-йилга нисбатан 5,25 баробарга ёки 316,1 минг донага ва сотилган акциялар сони 5 баробарга ёки 306,9 минг донага кўпайган. Шунингдек, харидлар суммаси
3 баробарга, сотувлар суммаси 55 фоизга ошган.