Очилова Дилобар Журақуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ижтимоий-гуманитар фанларнинг ривожланишида ижодий зиёлиларнинг ўрни (1985-2021-йй)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tar1684.
Илмий раҳбар: Эшов Боходир Жўраевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор; Юнусова Хуршида Эркиновна, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1985 – 2021-йилларда Ўзбекистонда ижтимоий-гуманитар фанларнинг ривожланишида ижодий зиёлиларнинг ўрнини холисона тарзда янгича тафаккур асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Совет даврида ҳам ижтимоий фанларни ўқитишга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, бироқ, барча ижтимоий фанлар марксизм-ленинизм ғояларига, коммунистик мафкурага бўйсундирилганлиги, Ўзбекистонда эса ижодий зиёлилар ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича коммунистик мафкуранинг тазйиқларига қарамасдан тарихий мавзуларда ижод қилиб, коммунистик мафкура ва миллийлик ўртасида юзага келган интернационал мафкура асосида сунъий шакллантирилган маданият тушунчасидан ХХ асрнинг 80 – йилларида эълон қилинган очиқлик руҳидаги туркум мақола ва асарлари воз кечишга олиб келганлиги очиб берилган;
Ижтимоий - гуманитар фанлар соҳаси учун ҳам “қайта қуриш” сиёсати маълум жиҳатдан уйғониш ва ҳурфикрлиликка туртки бериб, 1980-йилларгача сиёсий жиҳатдан ўрганиш мумкин бўлмаган айрим мавзуларга (миллий-маданий қадриятлар ва ўзликни англашга хизмат қилувчи мавзулар) Ўзбекистондан олиб кетилган тарихий-маданий ёдгорликларни республикага қайтариш, шунингдек, миллий-маданий меросни тиклаш, тарихий-меъморий ёдгорликларни ҳимоя қилиш ва сақлаш, хусусан, “Мерос” дастурий режаси амалга ошириш каби кенг кўламли ишлар йўлга қўйилишига асос бўлганлиги асосланган;
мустақилликнинг дастлабки йилларида юзага келган иқтисодий  муаммоларини ҳал этишда ижтимоий - гуманитар фанлар соҳаларининг мутахассислари томонидан халқ хўжалиги пахта комплексининг хўжалик механизмини қайта қуриш моҳияти ишлаб чиқилиб, бозор муносабатларига ўтиш ва иқтисодий мустақилликни таъминлашга қаратилган илғор хорижий тажрибаларни республикамиз шароитига мослаштирган ҳолда қўллаш борасидаги тавсияларни ҳукумат органларига тақдим этилиши илмий-техникавий тараққиётни бошқариш консепсияси ишлаб чиқилишида муҳим ўрин тутганлиги исботланган;
мустақилликка эришгандан кейин ижодий зиёлилар қатлами миллий маданиятни шакллантириш, ундаги асосий йўналишлар – тил, ёзув ислоҳоти, миллий тарих, ўзликни англаш каби масалаларни ёритишга хизмат қилувчи илмий китоб ва мақолалар, бадиий асарларнинг эълон қилиниши, уларда кўтарилган асосий масалалар негизида тарихий шахслар ва уларнинг юбилейлари, тарихий обидаларнинг асл функсиявий фаолиятининг тикланиши миллий ўзликни англаш ва тарихий онгни юксалтиришга қаратилган тарбия жараёнида муҳим аҳамиятга эга бўлганлиги кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1985–2021-йилларда Ўзбекистонда ижтимоий-гуманитар фанларнинг ривожланишида ижодий зиёлиларнинг ўрнини тадқиқ этиш жараёнида ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва амалий таклифлар асосида:
Совет даврида ҳам ижтимоий фанларни ўқитишга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, бироқ, барча ижтимоий фанлар марксизм-ленинизм ғояларига, коммунистик мафкурага бўйсундирилганлиги, Ўзбекистонда эса ижодий зиёлилар ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича коммунистик мафкуранинг тазйиқларига қарамасдан тарихий мавзуларда ижод қилиб, коммунистик мафкура ва миллийлик ўртасида юзага келган интернационал мафкура асосида сунъий шакллантирилган маданият тушунчасидан ХХ асрнинг 80 – йилларида эълон қилинган очиқлик руҳидаги туркум мақола ва асарлари воз кечишга олиб келганлигига оид маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Оʻзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тузиш ва тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Оʻзбекистон телерадиоканали” ДМ “Оʻзбекистон тарихи” телеканалининг 2022-йил 29-ноябрдаги 06-28-1999-сон маълумотномаси). Ушбу натижаларнинг қўлланилиши тингловчиларда ватанпарварлик ва миллатпарварлик туйғуларини янада юксалтиришга хизмат қилган;
ижтимоий -гуманитар фанлар соҳаси учун ҳам “қайта қуриш” сиёсати маълум жиҳатдан уйғониш ва ҳурфикрлиликка туртки бериб, 1980-йилларгача сиёсий жиҳатдан ўрганиш мумкин бўлмаган айрим мавзуларга (миллий-маданий қадриятлар ва ўзликни англашга хизмат қилувчи мавзулар) Ўзбекистондан олиб кетилган тарихий-маданий ёдгорликларни республикага қайтариш, шунингдек, миллий-маданий меросни тиклаш, тарихий-меъморий ёдгорликларни ҳимоя қилиш ва сақлаш, хусусан, “Мерос” дастурий режаси амалга ошириш каби кенг кўламли ишлар йўлга қўйилишига асос бўлганлигига оид маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Оʻзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тузиш ва тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Оʻзбекистон телерадиоканали” ДМ “Оʻзбекистон тарихи” телеканалининг 2022-йил 29-ноябрдаги 06-28-1999-сон маълумотномаси). Натижаларининг қўлланилиши соҳа вакилларининг совет даврида соҳа ходимларининг маданий меросни тиклаш учун қандай курашлар олиб борганлигига оид қарашларини ривожлантиришга имконини берган;
мустақилликнинг дастлабки йилларида юзага келган иқтисодий  муаммоларини ҳал этишда ижтимоий - гуманитар фанлар соҳаларининг мутахассислари томонидан халқ хўжалиги пахта комплексининг хўжалик механизмини қайта қуриш моҳияти ишлаб чиқилиб, бозор муносабатларига ўтиш ва иқтисодий мустақилликни таъминлашга қаратилган илғор хорижий тажрибаларни республикамиз шароитига мослаштирган ҳолда қўллаш борасидаги тавсияларни ҳукумат органларига тақдим этилиши илмий-техникавий тараққиётни бошқариш консепсияси ишлаб чиқилишида муҳим ўрин тутганлигига оид маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятига татбиқ этилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 23-ноябрдаги 02-22/1293-сон маълумотномаси). Олинган натижалар ушбу марказ ва жамият фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳамда уларни ривожлантиришга, давлат дастурларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда хизмат қилган;
мустақилликка эришгандан кейин ижодий зиёлилар қатлами миллий маданиятни шакллантириш, ундаги асосий йўналишлар – тил, ёзув ислоҳоти, миллий тарих, ўзликни англаш каби масалаларни ёритишга хизмат қилувчи илмий китоб ва мақолалар, бадиий асарларнинг эълон қилиниши, уларда кўтарилган асосий масалалар негизида тарихий шахслар ва уларнинг юбилейлари, тарихий обидаларнинг асл функсиявий фаолиятининг тикланиши миллий ўзликни англаш ва тарихий онгни юксалтиришга қаратилган тарбия жараёнида муҳим аҳамиятга эга бўлганлигига оид маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятига татбиқ этилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 23-ноябрдаги 02-22/1293-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг қўлланилиши ёшларда ватанпарварлик, ватан тақдирига дахлдорлик туйғуларини янада юксалтиришга  ҳисса қўшган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish