Гъиёсов Азизбек Аъзамовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хуфиёна даромадлар кўламини қисқартиришда солиқ маъмурчилигининг концептуал асосларини такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.DSc/Iqt450.
Илмий маслаҳатчи: Тошматов Шухрат Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Хайдаров Низамиддин Хамраевич; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Пўлатов Дилшод Ҳақбердиевич; иқтисодиёт фанлари доктори, Хамидулин Михаил Борисович.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётда хуфиёна даромадлар кўламини қисқартиришда солиқ маъмурчилигини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
иш ҳақи фондига нисбатан солиқлар юкининг ҳудудлардаги номинал иш ҳақларига нисбатан мувофиқлаштириш мақсадида айрим ҳудудларда иш берувчиларга ходимлар билан меҳнат шартномаси тузган ҳолда қонуний фаолият юритишлари учун ижтимоий солиқ ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиқлари ставкаларини 12 фоиздан 1 фоизгача пасайтириш таклифи асосланган;
ходимларни қонуний расмийлаштириш даражасини ошириш мақсадида норасмий ишчиларни ёллаш хавфи юқори бўлган иқтисодиётнинг айрим соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи корхоналарга меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз миқдорида белгилаш орқали қўшимча иш ўринларини яратиш ва тўланаётган хуфиёна иш ҳақларини очиқлаш таклифи асосланган;
ҳақиқатда ишлаётган ходимларни солиқ ҳисоботларида яширган субʼектларнинг масъулиятини ошириш ҳамда мазкур қоидабузарликларни малакалашдаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида мавжуд маъмурий чораларни базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари, йил давомида такрор содир этилган тақдирда 20 баравари миқдорида қатʼийлаштириш таклифи асосланган;
мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи, импорт қилувчи ва сотувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиб, хуфиёна айланмани амалга оширган субʼектларга нисбатан охирги чорак соф тушуми миқдорида молиявий чораларни белгилаш таклиф этилган;
мажбурий рақамли маркировкалаш татбиқ этиладиган товарлар айланмасини амалга оширувчилар тадбиркорлик субъектлари томонидан йўл қўйилган қоидабузарликлар учун мансабдор шахсларига нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш таклифи ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хуфиёна даромадлар кўламини қисқартиришда солиқ маъмурчилигини такомиллаштиришнинг концептуал асослари бўйича олинган илмий изланишлар асосида:
иш ҳақи фондига нисбатан солиқлар юкининг ҳудудлардаги номинал иш ҳақларига нисбатан мувофиқлаштириш мақсадида айрим ҳудудларда иш берувчиларга ходимлар билан меҳнат шартномаси тузган ҳолда қонуний фаолият юритишлари учун ижтимоий солиқ ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиқлари ставкаларини 12 фоиздан 1 фоизгача пасайтириш таклифи Солиқ кодексининг 4802-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 14 ноябрдаги 19/2-148415-сонли далолатномаси). Мазкур таклифни инобатга олиниши натижасида, республиканинг айрим ҳудудларида, хусусан Фарғона вилоятининг чекка туманларида меҳнат фаолиятини амалга ошириш чоғида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳамда юридик шахслар учун (бюджет ташкилотларидан ташқари) меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан тўланадиган ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдорида қўлланилиши ишловчи ходимлар ва уларнинг даромадларини очиқлашга эришилган;
ходимларни қонуний расмийлаштириш даражасини ошириш мақсадида норасмий ишчиларни ёллаш хавфи юқори бўлган иқтисодиётнинг айрим соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи корхоналарга меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз миқдорида белгилаш орқали қўшимча иш ўринларини яратиш ва тўланаётган хуфиёна иш ҳақларини очиқлаш таклифи Солиқ кодексининг 483-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 14 ноябрдаги 19/2-148415-сонли далолатномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида, чакана савдо ва умумий овқатланиш, меҳмонхона, автотранспортда йўловчи ва юк ташиш, автотранспортларга техник, компьютер ҳамда маиший техникани таъмирлаш хизматларини кўрсатувчи субъектлар томонидан ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз миқдорида тўлаш тартиби белгиланиши, 2022 йилга нисбатан 2023 йилдаги ишчилар сонини 34,7 минг нафарга ҳамда иш ҳақи фондини 3,7 трлн.сўмга ортиши ҳисобидан йўқотилган маблағни жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи базасини 3,2 бараварга кенгайтириш орқали қопланишига эришилган;
ҳақиқатда ишлаётган ходимларни солиқ ҳисоботларида яширган субʼектларнинг масʼулиятини ошириш ҳамда мазкур қоидабузарликларни малакалашдаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида мавжуд маъмурий чораларини базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари, йил давомида такрор содир этилган тақдирда 20 баравари миқдорида қатʼийлаштириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 мартдаги “Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-758-сон Қонунига мувофиқ киритилган ўзгаришларга кўра Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1755-моддасида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 14 ноябрдаги 19/2-148415-сонли далолатномаси ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг 2023 йил 13 июлдаги 27-133241-сонли маълумотномаси) Мазкур таклифнинг инобатга олиниши натижасида, солиқ тўловчиларга меҳнатга ҳақ тўлаш фондига солиқлар бўйича яратилган имкониятлар билан бирга мазкур йўналишда қоидабузарликка йўл қўйганларга нисбатан чораларнинг таъсирчанлиги оширилиб, биргина Тошкент шаҳрида 2023-йилда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7 000 нафардан ортиқ ходимлар билан меҳнат шартномалари расмийлаштирилган;
мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи, импорт қилувчи ва сотувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиб, хуфиёна айланмани амалга оширган субʼектларга нисбатан охирги чорак соф тушуми миқдорида молиявий чораларни белгилаш бўйича таклифи Солиқ кодексининг 2271-моддаларида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 14 ноябрдаги 19/2-148415-сонли далолатномаси ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг 2023 йил 13 июлдаги 27-133241-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида, “Рақамли маркировка” тизимида иштирокчилар томонидан 2024 йил 1 январ ҳолатига 59,9 минг дона ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 бараварга кўп маҳсулот тури “рақамли маркировка” каталогига киритилиб, қарийб 4,1 млрд.дона маркировкаланган товарлар ишлаб чиқарилган;
мажбурий рақамли маркировкалаш татбиқ этиладиган товарлар айланмасини амалга оширувчилар тадбиркорлик субʼектлари томонидан йўл қўйилган қоидабузарликлар учун мансабдор шахсларига нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш таклифи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 166-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 14 ноябрдаги 19/2-148415-сонли далолатномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида, ушбу тизимда фаолият кўрсатувчи субъектлар мансабдорларининг масъулиятини тартибга солиш баробарида “Рақамли маркировка” тизимида иштирокчи сифатида рўйхатдан ўтишни жадаллаштириб, уларнинг сонини 2024 йил 1 январ ҳолатига 48,6 мингтага ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104 бараварга ортиши орқали хуфиёна айланма фаолиятдан олинган даромадлар кўламини қисқартиришга эришилган.