Хайитов Фахриддин Шодиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси: ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инновацион таълим шароитида академик лицейларда кимёни ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3667.
Илмий раҳбар: Шомуротова Ширин Хажиевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.05.01.
Расмий оппонентлар: Ҳаджибеков Садриддин Насриддинович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Мамажонов Шухратжон Аскарович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион таълим шароитида академик лицейларда кимё фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
академик лицейларнинг ижтимоий гуманитар ёъналишида кимё фанини ўқитиш методикаси ностандарт тестлар, викторина саволлар, мустақил таълимда қўлланилган методлар қайтар алоқа таъминланишида ахборот билан ишлаш компетенсиясини ҳамда гуруҳлараро ўйин технологийаларини инновацион таълим муҳитида фанга оид амалий компетенциясини ривожлантириши орқали такомиллаштирилган;
инновацион таълим шароитида академик лицейларнинг ижтимоий-гуманитар таълим йўналишида кимё фанини ўқитиш методикасини инновацион таълим технологиялари орқали ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик моделининг фаолият мазмуни ўқувчиларнинг ижодий, ахборот билан ишлаш, фанга оид ва амалий компетенсияларини ривожлантиришга доир инновацион методларни қўллаш ҳамда фронтал, кичик гуруҳларда ва якка тартибдаги баҳолаш меъзонлари асосида такомиллаштирилган;
инновацион таълим шароитида академик лицейларнинг ижтимоий гуманитар йўналиши учун кимё фанини ўқитиш методикаси кимёни география, тарих, ҳуқуқий фанлар билан тизимли интеграция қилиш асосида ўқувчиларнинг креатив тафаккурини ривожлантириш ҳамда оммавий нутқ сўзлаш қобилиятини аксиологик шахсга йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
инновацион таълим шароитида фанга оид компетенцияларни мустақил ишни ташкил этишда сторйтеллинг технологиясидан фойдаланиш, методик ишланмаларни жамоавий ва индивидуал қўллаш, ахборотлар билан ишлаш жараёнида фаол ахборот алмашиш, ўқув мотивларини уйғотиш, фанлараро боғлиқлик асосида илмий дунёқарашни босқичма-босқич шакллантириш самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион таълим шароитида академик лицейларда кимёни ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
академик лицейларнинг ижтимоий гуманитар йўналишида кимё фанини ўқитиш методикасини инновацион таълим технологияларидан фойдаланиб ностандарт тестлар, Case-Study методидан, викторина саволлари, гуруҳлараро ўйин технологияларини мустақил таълимни уйғунлаштириш асосидаги тавсийалардан “Кимё ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига синдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сонли буйруғи асосида берилган 233-0158 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, ўқувчиларнинг кимё фанидан билим ва амалий кўникмалари ривожлантирилган;
инновацион таълим шароитида академик лицейларнинг ижтимоий-гуманитар йўналиши учун кимё фанини ўқитиш методикасини казусли саволлар, виртуал экскурсиялар ташкил этиш орқали кимёни география, тарих, ҳуқуқий фанлар билан интегратив ёндашув асосида ўқувчиларнинг креатив тафаккурини ривожлантириш ҳамда оммавий нутқ сўзлаш қобилятини аксиологик шахсга йўналтириш бўйича таклифларидан “Кимё ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига синдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сонли буйруғи асосида берилган 233-0158 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, ўқувчиларнинг криатив фикрлаши ва оммавий нутқ сўзлаш қобилятини ривожланишига хизмат қилган;
инновацион таълим шароитида фанга оид компетенсияларни ривожланганлиги мустақил ишни ташкил этишда ўқув лойиҳавий усул анъанавий ва масофавий таълимда қўлланилган, фанга оид ресурслардан фойдаланиш даражаси ахборотлар билан ишлаш жараёни фаол ахборот алмашиш, ўқув мотивларини уйғотиш, дидактик ишланмаларни жамоавий ва индивидуал тарзда қўллаш бўйича тавсийалардан “Физик-коллоид кимё” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2023