Абдукаримов Абдихалик Амуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «1917-1991 йилларда Қорақалпоғистон қишлоқларининг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти», 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2021.1.PhD/Tar839
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кошанов Бахитбай Абдикеримович – тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети DSc.03/06.04.2024.Tar.20.05
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони: Давлетов Санжарбек Ражаббоевич - тарих фанлари доктори (DSc), доцент; Утемуратов Бахрам Бекмуратович - тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1917–1991 йилларда Қорақалпоғистон қишлоқларининг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Қорақалпоғистонда 1921-1924-йилларда иқтисодиётнинг аграр секторида ўтказилган тезкор ер ислоҳоти фақатгина ерни олди-сотдисини тақиқлаш, қишлоқ хўжалиги аҳамиятидаги барча ерларнинг Наркомземга олиб беришга қаратилиб, бунинг натижасида ерларни ижарага бериш ҳуқуқига эга бўлган тақдирдагина фойдаланиши мумкинлиги қишлоқлардаги аҳоли даромадлари ва фаровонлигининг пасайишига олиб келганлиги очиб берилган;
1917-1924-йилларда “Ер тўғрисида Декрет”нинг эълон қилиниши ва уни Қорақалпоғистон шароитида амалга оширишга уринишлар, 1925-1928-йиллар – аграр муносабатларни синфий нуқтаи-назардан сиёсийлаштириш, қатағон ва қувғин қилишнинг бошланиши, 1929-1933-йиллар – мажбурий жамоалаштириш, 1934-1941-йиллар – оммавий равишда қонунларга амал қилмаслик каби ҳолатлар қишлоқ хўжалигида ҳам давлат назоратининг кучайиши ва тизимда тоталитаризмнинг ўрнатилишига олиб келганлиги ёритилган;
1946-1964-йилларда қишлоқ аҳолисининг ижтимоий даражаси пастлиги шароитида колхоз хўжаликларини бошқаришдаги раҳбарларнинг савияси билан боғлиқ камчиликлар ва колхоздаги анъанавий экин майдонларининг қисқариши натижасида маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати секинлашиши, озиқ-овқат, саноатнинг қишлоқ хўжалик хом ашёсига бўлган эҳтиёжини қопламаслиги пировардида қишлоқ аҳолисининг ижтимоий муаммоларига сабаб бўлганлиги асосланган;
1980-йилларда агросаноат мажмуасининг моддий-техник базасининг ночорлиги ҳамда қишлоқ жойлардаги ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳаларга йўналтирилган сармоялардан тушадиган иқтисодий фойда ниҳоятда паст даражада қолиши иқтисодиётнинг аграр секторини экстенсив ривожлантириш учун захиралар тугалланганини кўрсатиб, қишлоқлардаги ижтимоий муаммоларнинг кескинлашишига сабаб бўлганлиги асосланган.
80-йилларда агросаноат мажмуи моддий-техник базасининг ночорлиги, қишлоқда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва ижтимоий соҳага ёʻналтирилган инвестициялар ҳисобидан иқтисодий фойданинг ниҳоятда пастлиги қишлоқларда кенг кўламли ишлаб чиқариш захиралари мавжудлигини кўрсатди. Иқтисодиётнинг аграр секторининг ривожланиши тугатилиб, қишлоқларда ижтимоий муаммоларнинг кескинлашувига олиб келди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти диссертацияда ишлаб чиқилган тавсиялар жамиятнинг иқтисодий ва маънавий ривожланиш вазифаларини ҳал қилишда назарий асос сифатида хизмат қилиб, улар Қорақалпоғистоннинг янги тарихи, хусусан, республика аграр тараққиёти муаммолари билан боғлиқ жиҳатларни ёритишда фойдаланилиши мумкин.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти диссертациянинг асосий қисмлари ва хулосалари қишлоқларни ривожлантириш ва ободонлаштиришга қаратилган Давлат дастурларини амалга оширишда, қишлоқ хўжалиги муаммолари билан бевосита шуғулланувчи ва ушбу соҳада қайта қуришларни ва умуман иқтисодиётни модернизациялашни амалга оширувчи тегишли давлат муассасалари учун амалий ишланмалар учун услубий кўрсатмалар вазифасини бажариши мумкин.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: тадқиқот мавзуси бўйича материаллар ва илмий адабиётларнинг тарихий таҳлили Қорақалпоғистондаги аграр муносабатлар тарихини ўрганиш бўйича ёндашувларни такомиллаштириш имконини берди;
Қорақалпоғистонда ер-сув ислоҳотларининг амалга ошмаганлиги, қишлоқ хўжалигини коллективлаштириш ривожланишнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий омилларини ҳисобга олмасдан ўтказилганлигини муаммоларни таҳлил қилиш асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Тадқиқот жараёнида ишлаб чиқилган илмий хулосалар, тавсиялар асосида Қорақалпоғистон қишлоқларининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти бўйича қуйидагилар амалга оширилди:
Қорақалпоғистонда 1921-1924-йилларда иқтисодиётнинг аграр секторида ўтказилган тезкор ер ислоҳоти фақатгина ерни олди-сотдисини тақиқлаш, қишлоқ хўжалиги аҳамиятидаги барча ерларнинг Наркомземга олиб беришга қаратилиб, бунинг натижасида ерларни ижарага бериш ҳуқуқига эга бўлган тақдирдагина фойдаланиши мумкинлиги қишлоқлардаги аҳоли даромадлари ва фаровонлигининг пасайишига олиб келганлигига оид натижалардан Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигида Қорақалпоғистон қишлоқ аҳолисининг 1917-1991-йилларда ижтимоий-иқтисодий ҳолати соҳасидаги замонавий илмий тадқиқотларга бағишланган тарихшунослик библиографиясини тайёрлашда қўлланилган (ҚР Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги 06-10/422-сонли маълумотномаси 2022-йил 11-июл). Натижаларнинг қўлланилиши аграр ислоҳотлар бўйича манзилли қарорларни қишлоқ аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатига мос ҳолда ишлаб чиқиш имконини берган;
1917-1924-йилларда “Ер тўғрисида Декрет”нинг эълон қилиниши ва уни Қорақалпоғистон шароитида амалга оширишга уринишлар, 1925-1928-йиллар – аграр муносабатларни синфий нуқтаи-назардан сиёсийлаштириш, қатағон ва қувғин қилишнинг бошланиши, 1929-1933-йиллар – мажбурий жамоалаштириш, 1934-1941-йиллар – оммавий равишда қонунларга амал қилмаслик каби ҳолатлар қишлоқ хўжалигида ҳам давлат назоратининг кучайиши ва тизимда тоталитаризмнинг ўрнатилишига олиб келганлиги бўйича натижалардан Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпанияси “Ассалаwма алейкум, Қарақалпақстан”, “Жаслар ҳáм билимлендириw” номли телекўрсатувлар ва эшиттиришларни тайёрлашда қўлланилди (ҚР Телерадиокомпанияси 05-22/491-сонли маълумотномаси 2022-йил 10-август). Натижада телетомошабинларнинг совет даврида Қорақалпоғистондаги аграр ислоҳотларнинг асл мазмун-моҳиятини тушунишларига ёрдам берган;
1946-1964-йилларда қишлоқ аҳолисининг ижтимоий даражаси пастлиги шароитида колхоз хўжаликларини бошқаришдаги раҳбарларнинг савияси билан боғлиқ камчиликлар ва колхоздаги анъанавий экин майдонларининг қисқариши натижасида маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати секинлашиши, озиқ-овқат, саноатнинг қишлоқ хўжалик хом ашёсига бўлган эҳтиёжини қопламаслиги пировардида қишлоқ аҳолисининг ижтимоий муаммоларига сабаб бўлганлигига оид натижалардан Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан қишлоқларни ривожлантириш, Давлат дастурларининг бажарилишида фойдаланилган (ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 01/011-2743-сонли маълумотномаси 2022-йил 28-сентябр). Натижаларнинг қўлланилиши республикада замонавий қишлоқ хўжалигини шакллантириш, мавжуд муаммоларга ечимлар топишга қаратилган ёндашувларни ишлаб чиқишга имкон берган.
1980-йилларда агросаноат мажмуасининг моддий-техник базасининг ночорлиги ҳамда қишлоқ жойлардаги ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳаларга йўналтирилган сармоялардан тушадиган иқтисодий фойда ниҳоятда паст даражада қолиши иқтисодиётнинг аграр секторини экстенсив ривожлантириш учун захиралар тугалланганини кўрсатиб, қишлоқлардаги ижтимоий муаммоларнинг кескинлашишига сабаб бўлганлиги ҳақидаги натижалардан Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан қишлоқларни ривожлантириш, Давлат дастурларининг бажарилишида фойдаланилган (ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 01/011-2743-сонли маълумотномаси 2022-йил 28-сентябр). Натижаларнинг қўлланилиши ҳудудлардаги қишлоқ хоъжалигини ривожлантиришга қаратилган мақсадли дастурларни такомиллаштиришга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish