Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраева Наргиза Абдувоҳидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация  мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳудудий агротуризмни ривожлантиришнинг ташкилий- иқтисодий асосларини такомиллаштириш (Тошкент вилояти мисолида)», 08.00.17 - «Туризм ва меҳмонхона фаолияти» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация  мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt891.
Илмий раҳбар: Эштаев Алишер Абдуғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация  бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Сафаров Баҳодирхон Шахриёрович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Матякубов Умиджон, иқтисодиёт фанлари доктори профессор.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация  йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудларда агротуризмни ривожлантиришнинг ташкилий иқтисодий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра «агротуризм» тушунчасининг иқтисодий мазмуни
қишлоқ жойларида меҳнатга қобилиятли аҳолини доимий иш билан таъминлаш, унинг
даромадларини кўпайтириш ва турмуш даражасини оширишга кучли ижобий таъсири билан боғлиқ жиҳатларига кўра такомиллаштирилган;
Тошкент вилоятида агротуризм ва агротуризм хизматларини ривожлантиришда
Оҳангарон туманидаги Қурама тоғ тизмасининг арчазор ҳудудида эко, агро,
гастрономик ва бошқа туризм инфратузилмаси объектларини барпо этиш лойиҳаларини
«Овжазсой туризм қишлоғи»ни ташкил қилиш орқали амалга ошириш таклифи асосланган;
Тошкент вилоятига агротуризм мақсадида ташриф буюрувчилар сонига таъсир
кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида 2030-йилга қадар прогноз
кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
Тошкент вилоятида агробизнес лойиҳаларига имтиёзли кредитлар ажратиш дастури доирасида агротуризм кластерларини ташкил қилиш имкониятларининг институсионал
тизимини ишлаб чиқиш асосида 2027-йилга қадар прогноз параметрлари баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳудудларда агротуризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ҳамда тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра «агротуризм» тушунчасининг иқтисодий мазмунини қишлоқ жойларида меҳнатга қобилиятли аҳолини доимий иш билан таъминлаш, унинг даромадларини кўпайтириш ва турмуш даражасининг оширишга кучли ижобий таъсири билан боғлиқ жиҳатларига кўра такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий таълим муассасалари талабалари учун тавсия этилган “Регионалные туристические ресурсы” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда ҳудудларда агротуризмни асосий турлари, уларни ривожлантириш, ташкил этиш имкониятларини аниқлаш, аҳолини доимий иш билан таъминлаш, унинг даромадларини кўпайтириш ва турмуш даражасини ошириш бўйича билим ва кўникмалар ҳосил қилиш имкони яратилган;
Тошкент вилоятида агротуризм ва агротуризм хизматларини ривожлантиришда Оҳангарон туманидаги Қурама тоғ тизмасининг арчазор ҳудудида эко, агро, гастрономик ва бошқа туризм инфратузилмаси объектларини барпо этиш лойиҳаларини «Овжазсой туризм қишлоғи»ни ташкил қилиш орқали амалга ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йилдаги 7-декабрдаги ПҚ-4916-сон “2021-2022-йилларда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида ўз аксини топган   (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 31-майдаги 03-12-17-3372-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Тошкент вилоятида агротуризм ва агротуризм хизматларини ривожлантириш имкони яратилган;
Тошкент вилоятига агротуризм мақсадида ташриф буюрувчилар сонига таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги ПҚ-135-сон «Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорида «Тошкент вилоятида туризмни ривожлантиришнинг мақсадли  кўрсаткичлари»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги    ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил  31-майдаги 03-12-17-3372-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Тошкент вилоятида туризмни ривожлантиришнинг ўрта муддатли даврдаги мақсадли  кўрсаткичларини аниқлаштириш ва ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган;
Тошкент вилоятида агробизнес лойиҳаларига имтиёзли кредитлар ажратиш дастури доирасида агротуризм кластерларини ташкил қилиш имкониятларининг институтсионал тизимини ишлаб чиқиш асосида 2027-йилга қадар баҳоланган прогноз параметрларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 29-апрелдаги 228-сонли «2022—2026-йилларда Тошкент вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил  31-майдаги 03-12-17-3372-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган янги тартиб асосида Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларидаги мавжуд муаммо ва имкониятларини ўрганиб, таҳлил қилиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish