Sayt test rejimida ishlamoqda

Байтанов Ўралбой Мирақул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

   I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Озиқ-овқат саноати корхоналарида маҳсулот сифатини бошқаришни такомиллаштириш”, 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
 Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt2487
 Илмий раҳбар: Режапов Хайрилло Хикматуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
 Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc 03/30.12.2019.I.60.03
 Расмий оппонентлар: Расмий оппонентлар сифатида и.ф.д., проф. Абдуллаев Абдужаббор,  и.ф.д., проф. Саидахмедова Нодира Илхомовна, етакчи ташкилот сифатида эса Наманган давлат университети тавсия этилсин.
 Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
  Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади озиқ-овқат саноати корхоналарида маҳсулот сифатини бошқариш амалийотини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муаллифлик йондашув асосида рискларни ва бошқарувнинг критик нуқталарини таҳлил қилиш асосида озиқ-овқат хавфсизлигини бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда натижаларини доимий мониторингини олиб бориш таклифи асосланган;
озиқ-овқат саноатида қўшилган қиймат занжирини яратишни мавжуд инфратузилмани таҳлил қилиш ҳамда озиқ-овқат сифатини, хавфсизлигини назорат қилиш тизимини таркибий ўзгартириш, модернизациялаш асосида такомиллаштириш таклиф этилган;
корхонада маҳсулот сифатини бошқаришни модернизация харажатлари, корхона персонали таркибий кўрсаткичлари, иш стажи, тажрибалари, йолланма ходимлари малакасини ошириш харажатлари ҳамда маҳсулот сифатини ошириш бўйича амалга оширилган жами харажатлари асосида рейтинг (0< <1) баҳолаш тизими таклиф қилинган;
озиқ-овқат саноати корхоналарида маҳсулот сифатини бошқаришнинг халқаро ИСО 22 000 серияли стандартларига интеграциялаш даражаси бўйича 2024-2030-йиллар учун прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Муаллифлик йондашув асосида рискларни ва бошқарувнинг критик нуқталарини таҳлил қилиш асосида озиқ-овқат хавфсизлигини бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда натижаларини доимий мониторингини олиб бориш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг              2019-йил 23-октабрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030-йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-5853-сонли Фармонини, 2-иловаси 1-пунктини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2024-йил 6-апрелдаги 06-30/04-24-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалийотга жорий қилиш асосида озиқ-овқат саноати корхоналарида маҳсулот сифатини ошириш бўйича амалга оширилайотган чора-тадбирларнинг таъсир доиралари аниқланиб, уларнинг самарадорлигини оширишга эришилган;
озиқ-овқат саноатида қўшилган қиймат занжирини яратишни мавжуд инфратузилмани таҳлил қилиш ҳамда озиқ-овқат сифатини, хавфсизлигини назорат қилиш тизимини таркибий ўзгартириш, модернизациялаш асосида такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 23-октабрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030-йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-5853-сонли Фармонини, 2-иловаси 11-пунктини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2024-йил 6-апрелдаги          06-30/04-24-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалийотга жорий этиш орқали  мамлакатимизда халқаро ИСО 22 000 серияли стандарти сертификациялашдан ўтган озиқ-овқат корхоналари сонини 203 тага етказилган;
корхонада маҳсулот сифатини бошқаришни модернизация харажатлари, корхона персонали таркибий кўрсаткичлари, иш стажи, тажрибалари, йолланма ходимлари малакасини ошириш харажатлари ҳамда маҳсулот сифатини ошириш бўйича амалга оширилган жами харажатлари асосида рейтинг (0< <1) баҳолаш тизимини жорий этиш таклифидан “Бону Ширинликлари” МЧЖ, ”Самандар Ширинликлари” ОК, “ИРУСКОН” МЧЖ корхоналари фаолиятини баҳолашда фойдаланилган (Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2024-йил              6-апрелдаги 06-30/04-24-сонли,  ”Самандар Ширинликлари” ОКнинг 2024-йил 5-мартдаги        30-2024-сонли, “ИРУСКОН” МЧЖнинг 2024-йил 14-февралдаги 02-184-Т-сонли, маълумотномалари).  Натижада корхоналарда маҳсулот сифатини бошқариш бўйича умумий рейтинг кўрсаткичлари “Бону Ширинликлари” МЧЖда (0,987), ”Самандар Ширинликлари” ОКда  (0,981) ва “ИРУСКОН” МЧЖда (0,966) натижага эга бўлганлиги аниқланган;
озиқ-овқат саноати корхоналарида маҳсулот сифатини бошқаришнинг халқаро ИСО 22 000 серияли стандартларига интеграциялаш даражаси бўйича 2024-2030-йиллар учун прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 9-сентябрдаги ““Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги ПФ-158-сонли Фармонининг 1-иловаси       54-мақсадининг самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2024-йил 6-апрелдаги 06-30/04-24-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалийотга жорий этилиши асосида озиқ-овқат корхоналарида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш кўрсаткичини 25 фоиздан юқори бўлиши таъминланади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish