Sayt test rejimida ishlamoqda

Опаев Баймурат Абдрешитовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги элон

I.Умумий малумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистонда қозилар суди тарихи (1811-1928 йиллар)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Tar627
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Джумашев Асқар Мамбетович тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон  Фанлар академияси Қорақалпоқ бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
лмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети DSc.03/06.04.2024.Tar.20.05
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони:Сулайманов Саламат Арепбаевич- тарих фанлари доктори (DSc), доцент; Бекимбетов Бахадир Мирзабаевич  тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: Урганч давлат университети тарих кафедраси.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1811-1928-йилларда Қорақалпогʻистонда қозилар суди тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Қорақалпоқларда қозилар мактаби Хива хонлиги таъсирида юзага келиб, қорақалпоқлар Бухоро, Хива ва бошқа катта шаҳарларда шариат, фиқҳ билимдонлари сифатида ном чиқариб, гарчи қозилик наслдан – наслга оътиши мумкин боълмаса-да, адолатлилиги ва билими билан халқ орасида оброъга эришган қозилар шажарасига эга боълган оила вакиллари тайинланиб келганлиги аниқланган;
Қозилар фаолият олиб борган ҳудудларда ерга эгалик шакли, иқтисодиёт тури ва аҳолининг турмуш тарзи, солиқ ва меҳнат мажбуриятларини тизими коърсатилиб, Қорақалпоғистондаги қозиликлар оъртасида ҳудудий хусусиятлар мавжудлиги далилланган;
Россия империяси босиб олганидан кейинги даврда эса қозилар олдингидек юқоридан тайинланмай сайловлар орқали қоъйилса ҳам қозиликка номзодларнинг Амударё боълимининг бошқарувчиси томонидан коъриб чиқилиши ва тасдиқланиши шариатни яхши биладиган қозиликка муносиб боълган инсонларнинг эмас подшо маъмуриятига маъқул келган инсонларнинг сайланишига олиб келганлиги исботланган;
Амударё боълимида қозиларнинг сайлов орқали қоъйилиши, сайловдаги адолацизликлар, шахсий манфаатлар асосида шариатни тоълиқ оъзлаштирмаган амалдорларнинг қозиликка тайинланиши натижасида қозилик судларида порахоърлик, адолацизлик коъпайиб, қозиларга боълган ишончсизликни кучайишига сабаб боълганлиги асосланган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти Хива хонлиги ҳамда Туркистон генерал-губернаторлигининг Амударё боълимидаги бошқарув тизимига тегишли расмий-ҳуқуқий характерга эга боълган тарихий ҳужжатлар ва қоълёзма манбалардаги мавзуга оид маълумотларнинг муомалага киритилиши асосида ХИХ аср ва ХХ аср бошларидаги ижтимоий ҳаётига оид янгича қарашлар билан бойитиши мумкинлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундаки, ундаги маълумотлардан шариат суди, хусусан, Хива хонлиги ва Амударё боълими анъанавий суд соҳасини ташкил этувчи қозилар ва бийлар фаолияти, мазкур суд тизимининг маҳаллий аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий ҳаётида тутган оърнини оърганишга доир дарслик, монография, оъқув-услубий қоълланмалар ва маърузалар тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
Қорақалпоғистондаги қозилар суди, қозихоналар ва улардаги мансаблар (муфти, катиб ҳ.т.б) фаолияти минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида таъсирга эга эканлиги ёритилган, оъқувчида тарихий онгнинг шаклланишига, ҳуқуқий саводхонлигини оширишга хизмат қиладиган жиҳатлар аниқланган;
Қорақалпоғистон ҳудудида топилган араб-форс, эски оъзбек ва қорақалпоқ тилида ёзилган қозилик ҳужжатлар, муҳрлар оърганилиши, ҳужжатларини илмий муомалага киритилиши асосида юридик луғат яратишда фойдаланиш учун мумкин боълган тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон қозилар суди тарихини тизимли оърганиш асосида ишлаб чиқилган илмий хулосалар, натижалар ва амалий тавсиялар қуйидаги тарзда жорий этилди:
Қорақалпоқларда қозилар мактаби Хива хонлиги таъсирида юзага келиб, қорақалпоқлар Бухоро, Хива ва бошқа катта шаҳарларда шариат, фиқҳ билимдонлари сифатида ном чиқариб, гарчи қозилик наслдан – наслга оътиши мумкин боълмаса-да, адолатлилиги ва билими билан халқ орасида оброъга эришган қозилар шажарасига эга боълган оила вакиллари тайинланиб келганлиги боъйича натижаларидан Қорақалпоғистон Республикаси давлат телерадиокомпанияси ижодий жамаоси томонидан тайёрланган «Тарийхимизди уйренемиз», «Қарақалпақстан ҳаwази» радио эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилди (Қорақалпоғистон Республикаси миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 3-июлдаги 05.22./327-сон маълумотнома). Радио эшиттиришлар натижасида аҳоли ХИХ аср  охири ХХ аср бошларида қорақалпоқ жамиятидаги суд соҳасига тегишли боълган иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маданий жараёнлар тоъғрисидаги тасаввурларини кенгайишига хизмат қилган.
Қозилар фаолият олиб борган ҳудудларда ерга эгалик шакли, иқтисодиёт тури ва аҳолининг турмуш тарзи, солиқ ва меҳнат мажбуриятларини тизими коърсатилиб, Қорақалпоғистондаги қозиликлар оъртасида ҳудудий хусусиятлар мавжудлигига оид натижаларидан Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти музейи фондларида сақланаётган нодир нашрлар ва қоълёзмалар экспозициясини ташкил этишда фойдаланилди (Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти музейининг 2023-йил 26-июндаги 229-сон маълумотнома). Диссертасия натижаларининг музейга жорий қилиниши мазкур музейга ташриф буюрувчиларга ХИХ аср ва ХХ аср бошларидаги Марказий Осиё, Қорақалпоғистон аҳолисининг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маданий ҳаётида суд тизимининг тутган оърни ҳақида батафсил маълумот олиш имконини берди.  
Россия империяси босиб олганидан кейинги даврда эса қозилар олдингидек юқоридан тайинланмай сайловлар орқали қоъйилса ҳам қозиликка номзодларнинг Амударё боълимининг бошқарувчиси томонидан коъриб чиқилиши ва тасдиқланиши шариатни яхши биладиган қозиликка муносиб боълган инсонларнинг эмас подшо маъмуриятига маъқул келган инсонларнинг сайланишига олиб келганлиги боъйича натижалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган П3-20170915198 – «Қорақалпоқ жамиятида ижтимоий коърсатмаларнинг трансформасияси: тарих ва амалиёт» (2018-2020-йиллар) мавзусидаги амалий лойиҳасининг ХХ асрнинг биринчи ярмидаги қорақалпоқ халқининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий тарихига тегишли боълимини бажаришда фойдаланилган (Оъзбекистон Республикаси фанлар Академияси Қорақалпоғистон боълими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 17-июлдаги 289/1 сон маълумотномаси).
Амударё боълимида қозиларнинг сайлов орқали қоъйилиши, сайловдаги адолацизликлар, шахсий манфаатлар асосида шариатни тоълиқ оъзлаштирмаган амалдорларнинг қозиликка тайинланиши натижасида қозилик судларида порахоърлик ва адолацизлик коъпайиб, қозиларга боълган ишончсизликнинг кучайишига сабаб боълганлигига оид Қорақалпоқ  гуманитар  фанлар илмий-тадқиқот  институтида 2021-202З йилларда бажарилган  “Қорақалпоғистонда сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий, маданий жараёнларнинг тарихий ретроспективаси (1946-1991 йиллар)” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасининг Қорақалпоғистоннинг суд тарихига тегишли боълган масалаларини оърганишда муҳим назарий манба сифатида фойдаланилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish