Sayt test rejimida ishlamoqda

Реймбаев Рустем Сарсенбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистонда кутубхоначилик иши тарихи (1919-1991 йй.)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2023.2.PhD/Tar99
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Шамамбетов Бердамбет – тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети DSc.03/06.04.2024.Tar.20.05
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони:
Нуржанов Сабит Узакбаевич - тарих фанлари доктори (DSc), катта илмий ходим.
Қудияров Алишер Раматуллаевич- тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1919-1991-йиллардаги Қорақалпогʻистон кутубхона муассасалари тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги. ХХ аср бошларигача масжид ва мадрасалар қошидаги мавжуд боълган анъанавий кутубхоналарнинг аксарияти совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида “эскилик сарқити” сифатида тугатилиши билан Петро-Александровскда 1907-йил рус маъмурияти тарафидан очилган кутубхона дастлабки замонавий муассаса сифатида Қорақалпоғистонда оммавий кутубхоначилик ишини ривожлантириш учун асос қилиб олинганлиги далилланган;
Қорақалпоғистонда 1920-1930-йиллар кутубхоначилик ишининг ривожланиши аҳоли орасида саводсизликни тугатиш масаласи билан чамбарчас боғлиқ боълиб, китоб жамғармаси ташвиқот ва тарғибот адабиётлари ҳисобидан тоълдирилиши улар фаолияти устидан давлат назоратининг кучайтирилиши ушбу маънавий-маърифий муассасаларини совет ҳокимиятининг жамиятга мафкуравий тазйиқ оътказишнинг энг муҳим воситаси сифатида хизмат қилганлиги аниқланган;
1950-йилларнинг охирига келиб, Қорақалпоғистонда  кутубхоналар учун ихтисослаштирилган бинолар, моддий-техник жиҳозлар, махсус кутубхона маълумотига эга кадрлар етишмаслиги шароитида кутубхоналар фаолиятига эътиборнинг қаратилиши кутубхоналар сони коъпайиши, янги бинолар қурилиши, кадрлар салоҳияти мустаҳкамланиши, ишнинг янги шаклларини (коъчма китоб жавонлари, ихтиёрий асосда кутубхоналар ташкил этиш, китоб тарқатувчиларни жалб қилиш ва б.) жорий қилишга имкон берганлиги очиб берилган;
1980-йилларга келиб китоб фонди, китобхонлар сони ортиб бориб, ходимларни коъпайтириш эҳтиёжи ортган боълса-да, кутубхона хизмати моддий-техника базаси ночорлиги, капитал таъмирга муҳтож боълган тор, нам биноларда жойлашганлиги, Қорақалпоқ тилидаги адабиётларнинг камлиги китобхонларга хизмат коърсатиш ва кутубхоналарнинг тоълақонли фаолиятида қийинчиликлар кузатилишига ҳамда кутубхоналар тармоғига аҳолининг қамрови паст боълишига олиб келганлиги далилланган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти 1919-1991-йилларида кутубхоналар тарихини оърганилиши асносида кутубхоначилик соҳасининг ҳолати ва ривожланиш даражасини коърсатувчи катта ҳажмдаги далилий материаллар тизимлаштирилган.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти ушбу замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда кутубхона тармоғини такомиллаштириш, ёш авлоднинг интеллектуал эҳтиёжларини қондиришга, маданий, маънавий-ахлоқий қадриятларни сақлаб қолишга йоъналтирилган принципиал янги ахборот-кутубхоначилик марказини ташкил этиш, шунингдек, аҳоли орасида китобхонлик маданиятини жорий этиш вазифаларининг амалга оширилишига хизмат қилиши билан белгиланади.
Тадқиқотнинг амалий натижалари Қорақалпоғистон кутубхоначилиги тарихи бўйича назарий, услубий ва тарихнавислик тадқиқотлари муаммоларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
Қорақалпоғистонда кутубхоначилик тарихини ўрганиш асосида аниқланган тарихий анъана ва тажрибалардан Қорақалпоғистон маданий-маърифий муассасалари тарихи, бакалавриат ва магистрлар учун ўқув дастурлари ва маърузаларни тайёрлашда ҳам фойдаланиш мумкин.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. 1919-1991-йилларда Қорақалпоғистонда кутубхоначилик тарихини оърганиш юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва амалий тавсиялар асосида:
ХХ аср бошларигача масжид ва мадрасалар қошидаги мавжуд боълган анъанавий кутубхоналарнинг аксарияти совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида “эскилик сарқити” сифатида тугатилиши билан Петро-Александровскда 1907-йил рус маъмурияти тарафидан очилган кутубхона дастлабки замонавий муассаса сифатида Қорақалпоғистонда оммавий кутубхоначилик ишини ривожлантириш учун асос қилиб олинганлигига оид натижалардан Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг илмий-оммабоп коърсатувлари ва эшиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2023-йил 26-июлдаги 05-22/361-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари ёшларда китоб ва китобхонлик маданиятини ошириш ва тарғиб қилиш боъйича тарғибот-ташвиқот ишлари мазмунини оширишга имкон берган;
Қорақалпоғистонда 1920-1930-йиллар кутубхоначилик ишининг ривожланиши аҳоли орасида саводсизликни тугатиш масаласи билан чамбарчас боғлиқ боълиб, китоб жамғармаси ташвиқот ва тарғибот адабиётлари ҳисобидан тоълдирилиши улар фаолияти устидан давлат назоратининг кучайтирилиши ушбу маънавий-маърифий муассасаларини совет ҳокимиятининг жамиятга мафкуравий тазйиқ оътказишнинг энг муҳим воситаси сифатида хизмат қилганлиги боъйича натижалардан ОъзР ФА ҚҚБ ҚГФИТИнинг «Трансформация социалних установок в каракалпакском обшестве: история и практика» ПЗ-20170915198-сонли фундаментал лойиҳасини амалга оширишда қоълланилган (ОъзР ФА ҚҚБ Қорақалпоғистон Гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 3-июлдаги 269/1-сонли маълумотномаси). Натижалар ХХ асрда Қорақалпоғистон ҳудудида кутубхоналар тармоғининг шаклланиши ва уларнинг совет даврида тарғибот-ташвиқот фаолиятидаги оърнини очиб беришга хизмат қилган;
1950-йилларнинг охирига келиб, Қорақалпоғистонда  кутубхоналар учун ихтисослаштирилган бинолар, моддий-техник жиҳозлар, махсус кутубхона маълумотига эга кадрлар етишмаслиги шароитида кутубхоналар фаолиятига эътиборнинг қаратилиши кутубхоналар сони коъпайиши, янги бинолар қурилиши, кадрлар салоҳияти мустаҳкамланиши, ишнинг янги шаклларини (коъчма китоб жавонлари, ихтиёрий асосда кутубхоналар ташкил этиш, китоб тарқатувчиларни жалб қилиш ва б.) жорий қилишга имкон берганлигига оид натижалардан Оʻзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалининг “Кутубхона-ахборот фаолияти (кутубхоначилик ва библиография)” йоъналиши боъйича “Кутубхона-ахборот хизмати: назарияси ва амалиёти”, “Кутубхона-ахборот фаолиятини бошқариш”, “Библиографияшунослик”, “Кутубхона фондлари ва каталоглари”, “Кутубхона-ахборот фаолиятининг меёрий-ҳуқуқий асослари” умум-касбий фанлари боъйича оъқув режалари ва маърузаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикасининг маданият вазирлигининг 2023-йил 11-июл 2-02/1016-сонли маълумотномаси). Олинган натижалар умумкасбий фанлар боъйича материлларини Қорақалпоғистонда кутубхоначилик ишига оид янги фактик манбалар асосида ёритишга хизмат қилган.
1980-йилларга келиб китоб фонди, китобхонлар сони ортиб бориб, ходимларни коъпайтириш эҳтиёжи ортган боълса-да, кутубхона хизмати моддий-техника базаси ночорлиги, капитал таъмирга муҳтож боълган тор, нам биноларда жойлашганлиги, Қорақалпоқ тилидаги адабиётларнинг камлиги китобхонларга хизмат коърсатиш ва кутубхоналарнинг тоълақонли фаолиятида қийинчиликлар кузатилишига ҳамда кутубхоналар тармоғига аҳолининг қамрови паст боълишига олиб келганлиги бўйича натижалардан музей экспозицияларини бойитишда фойдаланилган (ЎзР Маданий мерос агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Маданий мерос бошқармасининг  2023-йил 27-ноябрдаги 369/2-сонли маълумотномаси). Натижаларни қўлланилиши музейга ташриф буюрувчиларнинг  совет давридаги кутубхоналар фаолиятига оид қарашларини кенгайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish