Sayt test rejimida ishlamoqda

Турдıев Бахтıяр Бердихановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I.Умумий малумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоқ тарихий қўшиқлари (ХВИИИ-ХХ аср бошлари)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Tar917
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Кошанов Бахитбай Абдикеримович – тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети PhD 03/30.12.2019.Tar.20.05
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони:
Карлибаев Максет Абдибаевич - тарих фанлари доктори (DSc).
Бердиев Жамиет Торемуратович - тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етаксҳи ташкилот: Урганч давлат университети
II.  Тадқиқотнинг мақсади: тарихий қўшиқларнинг қорақалпоқлар тарихини ўрганишдаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Қорақалпоқ тарихий қўшиқларини тарихий манба сифатида йиғиш, тизимлаштириш, қайта ишлаш ва ўрганиш учун 1926-1930 йилларда илмий экспедициялар ташкил этилиши қорақалпоқ уруғ-арислари ва умумий бирликларининг келиб чиқиши ва таркиби, Амударё делтасига келишдан олдин ва кейин уларнинг кўчишлари ҳақидаги афсоналарни ёзиб олиш билан бирга уларни тарихий манба сифатида туркумлаш имконини берганлиги асосланган;
ХИХ асрнинг биринчи ярмидаги воқеаларнинг тарихий қўшиқларда акс этиши Есенгелди, Жилгелди, Айдос бобо, Бароқ ботир ва бошқа тарихий шахсларнинг фаолияти билан бирга мазкур даврда Хива хонлигининг оғир солиғи ва ички бийлар томонидан ҳар тарафлама азоб чеккан халқнинг турмуш тарзи қатор қорақалпоқ тарихий қўшиқларида реал тасвирланганлиги очиб берилган;
1873 йили қорақалпоқлар ҳудудининг (Амударёнинг ўнг соҳили) Россия империяси томонидан босиб олинганидан кейинги даврдаги сиёсий-ижтимоий ўзгаришлар Бердақ, Отеш, Сидиқ, Омар – мумтоз шоирларимизнинг асарларида реал воқеликлар ёритилиши баробарида қорақалпоқ халқининг енгилмас иродаси, зиддиятли даврида аҳоли ижтимоий ҳаётидаги  ўзгаришлар ҳам ёритилган;
ХХ аср бошларидаги йирик сиёсий воқеалар – мардикорлик, қазиш ишлари, 1916 йил қўзғолонлари «Жети úйден бир белдар», «Мáрдикар», «Нáйлейин», «Тапсıрдıм» қўшиқлари, «Мáрдикар» достони каби халқ шоирларининг ижодида ўз аксини топиб, тарихий халқ қўшиқларининг асосий тасвирловчи обекти халқнинг норозиликлари, шунингдек, шу даврдаги бўлган тарихий ўзгаришлар, тарихий воқеаларга бўлган халқнинг қарашлари тасвирланганлиги далилланган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти қорақалпоқ тарихий қўшиқларининг тарихий воқеликни акс эттириши муаммолари йўналишида фойдаланилган услубий ёндашувлар ва назарий хулосалар ишлаб чиқилганлиги билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти олий ва ўрта махсус ҳамда умумтаълим муассасаларида қорақалпоқ тарихи, адабиёти ва фолклори фанлари бўйича дарслик ҳамда ўқув қўлланмаларни такомиллаштиришга хизмат қилиши мумкинлиги билан изоҳланади.
Тадқиқотнинг амалий натижалари. Қорақалпоқ халқи тарихига оид илмий муомалага янги тарихий манбалар мажмуини – ХВИИИ-ХХ асрлардаги қорақалпоқ тарихий қўшиқлари киритилди, тарихий қўшиқларнинг ахборот имкониятларидан фойдаланиш бўйича тадқиқот ва тарғибот ишларини олиб бориш борасида амалиётчилар, ўқитувчилар, олимлар, сайёҳлар фойдаланиши мумкин.
ХВИИИ-ХХ асрларда истиқомат қилган қорақалпоқларнинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маданий ҳаётининг муҳим томонларини чуқурроқ англаш имконини бериб, фактик материаллардан олий ва ўрта махсус ўқув юртларида, мактаб ва мактабдан ташқари муассасаларда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон тарихини, бошқа ижтимоий фанларни ўқитишда, шунингдек, туризм соҳасида фойдаланиш мумкин.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. ХВИИИ-ХХ аср бошларидги Қорақалпоқ тарихий қўшиқлари таҳлили жараёнида ишлаб чиқилган илмий хулоса ва тавсиялардан:
Қорақалпоқ тарихий қўшиқларини тарихий манба сифатида йиғиш, тизимлаштириш, қайта ишлаш ва ўрганиш учун 1926-1930 йилларда илмий экспедициялар ташкил этилиши қорақалпоқ уруғ-арислари ва умумий бирликларининг келиб чиқиши ва таркиби, Амударё делтасига келишдан олдин ва кейин уларнинг кўчишлари ҳақидаги афсоналарни ёзиб олиш билан бирга уларни тарихий манба сифатида туркумлаш имконини берганлигига оид тадқиқот натижалардан Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпанияси «Мийрас», телекўрсатув ва эшиттириш тайёрлашда қўлланилди (ҚР Телерадиокомпанияси 05-22/514-сонли маълумотномаси 2023-йил 9-октябр). Натижада телетомошабинларнинг қорақалпоқ тарихий қўшиқларининг илмий аҳамияти борасидаги тасаввурларини кенгайтиришга хизмат қилган.
ХИХ асрнинг биринчи ярмидаги воқеаларнинг тарихий қўшиқларда акс этиши Есенгелди, Жилгелди, Айдос бобо, Бароқ ботир ва бошқа тарихий шахсларнинг фаолияти билан бирга мазкур даврда Хива хонлигининг оғир солиғи ва ички бийлар томонидан ҳар тарафлама азоб чеккан халқнинг турмуш тарзи қатор қорақалпоқ тарихий қўшиқларида реал тасвирланганлигига оид натижалардан илмий амалий анжуманлар ўтказишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги №2-02/1448-сонли маълумотномаси 2023-йил 10-октябр). Натижаларнинг қўлланилиши илмий анжуманлар дастурларини илмий асосда ташкил қилиш имконини берган.
1873 йили қорақалпоқлар ҳудудининг (Амударёнинг ўнг соҳили) Россия империяси томонидан босиб олинганидан кейинги даврдаги сиёсий-ижтимоий ўзгаришлар Бердақ, Отеш, Сидиқ, Омар – мумтоз шоирларимизнинг асарларида реал воқеликлар ёритилиши баробарида қорақалпоқ халқининг енгилмас иродаси, зиддиятли даврида аҳоли ижтимоий ҳаётидаги  ўзгаришлар ҳам ёритилганлигига оид натижалардан Қорақалпоғистан Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикасини тарихи ўқитилишига доир илмий семинарларни ташкил қилиш жараёнида фойдаланилган. (Қорақалпоғистан Республикаси Мактабгача ва мактаб  таълими вазирлигининг 01-05/2-3921-сонли маълумотномаси 2023-йил 30-октябр). Натижаларнинг қўлланилиши ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish