Sayt test rejimida ishlamoqda

Халимов Фирдавс Абдуҳафизовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХИХ аср охири – ХХ аср бошларда Туркистон ўлкасида вақф мулкларини бошқариш шакли ва услублари”, 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги (исломшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Isl91.
Илмий раҳбар: Бекмирзаев Илҳомжон Исроилжонович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Мўминов Ашурбек Курбанович, тарих фанлари доктори, профессор; Намозов Бобур Бахриевич, тарих фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХИХ аср иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Туркистон ўлкасида вақф мулкларини бошқариш шакли ва услубларининг ўзига хос хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Туркистонда вақф ҳисобига камбағал ва муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлашдан ташқари кенг кўламда илм аҳлини қўллаб-қувватлаш, талабаларга ётоқхоналар барпо этиш, масжид-мадрасалар, кўприклар қурилиши, ҳаммомлар, ариқлар тозаланиши, қудуқлар қазилиши сингари ишларнинг амалга оширилиши орқали Вақф (الوقف)нинг фақатгина хайрия ташкилоти эмас, балки жамиятни ривожлантирувчи институт сифатида шакллангани далилланган;
юртимиз мусулмонларининг Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварага бўлган муҳаббат ва эътиборлари сабабли бу ерларга вақфлар бериш жараёнларининг жадаллашуви натижасида “Бухороча вақф” (Макка ва Мадинадага махсус вақфларнинг ажратилиши) шаклланиши ҳамда уларни бошқариш билан шуғулланадиган махсус давлат органи – “Ҳарамайн вақф” (وقف الحرامين)и ташкил этилгани 1896-1919 йилларда Бухорода ёзилган ҳужжатлар асосида очиб берилган;
1867-1924 йилларга тааллуқли Бухоро амирлиги, Хива ва Қўқон хонликлари тарихига оид 1420 га яқин вақфномалар ўрганилиши натижасида вақфлар нафақат ерлар, карвонсарой, дўкон, ҳаммом, тегирмон, жувозхона ва бошқа кўчмас мулклар эканлиги, балки пул ва китоблар ҳам вақф мулки саналгани далилланган;
қадим Мовароуннаҳрда аҳоли томонидан Макка ва Мадинадаги исломнинг муқаддас масканларига пул кўринишидан ташқари буюм ва анжомлар, ёзув ашёлари ва китоб сингари воситаларни вақф қилиш анъанаси ҳозирда икки муқаддас масжидга асосан Қуръони каримни (القرآن الكريم) тақдим этиш шаклида сақланиб қолингани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Туркистонда вақф ҳисобига камбағал ва муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлашдан ташқари кенг кўламда илм аҳлини қўллаб-қувватлаш, талабаларга ётоқхоналар барпо этиш, масжид-мадрасалар, кўприклар қурилиши, ҳаммомлар, ариқлар тозаланиши, қудуқлар қазилиши сингари ишларнинг амалга оширилиши орқали Вақф (الوقف)нинг фақатгина хайрия ташкилоти эмас, балки жамиятни ривожлантирувчи институт сифатида шаклланганига доир илмий маълумотлардан Ўзбекистон Республикасидаги қадимий ёзма манбалар давлат реестрининг биринчи, еттинчи жилдларида ва 2018-йил 16-апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан ташкил этилган мусулмонлар идораси тассаруфидаги "Вақф" фондининг вақф мулкидан топилган фойдани тасарруф этиш ва бошқаришни кенгайтиришнинг назарий масалаларини ишлаб чиқишда кенг фойдаланилган (Дин ишлари бўйича қўмитанинг 16.05.2024 даги 02-02/1625 сонли маълумотномаси). Натижада вақф институтининг нодавлат-нотижорат ташкилотлар тизимида тутган ўрни, фарқли ва боғлиқ жиҳатлари ажратилишига хизмат қилган;
Юртимиз мусулмонларининг Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварага бўлган муҳаббат ва эътиборлари сабабли бу ерларга вақфлар бериш жараёнларининг жадаллашуви натижасида “Бухороча вақф” (Макка ва Мадинадага махсус вақфларнинг ажратилиши) шаклланиши ҳамда уларни бошқариш билан шуғулланадиган махсус давлат органи – “Ҳарамайн вақф” (وقف الحرامين)и ташкил тилгани 1896-919 йилларда Бухорода ёзилган ҳужжатлар асосида очиб берилганига доир илмий маълумотлардан Ўзбекистон Республикасидаги қадимий ёзма манбалар давлат реестрининг саккизинчи жилдида фойдаланилган (Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказининг 13.05.2024 даги 02/201сонли маълумотномаси). Натижада, илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар ўқувчилар учун услубий қўлланмалар ишлаб чиқишга ҳизмат қилган;
1867-1924 йилларга тааллуқли Бухоро амирлиги, Хива ва Қўқон хонликлари тарихига оид 1420 га яқин вақфномалар ўрганилиши натижасида вақфлар нафақат ерлар, карвонсарой, дўкон, ҳаммом, тегирмон, жувозхона ва бошқа кўчмас мулклар эканлиги, балки пул ва китоблар ҳам вақф мулки саналганига доир илмий хулосалар фақиҳлар рукни остида нашр қилинаётган “Вақф тарихи ва унинг такомиллашув босқичлари” каби китоблар мазмунига сингдирилган (Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 20.05.2024 даги 01/54 сонли маълумотномаси). Натижада, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашрга таёрланган “Мотуридийлик таълимоти энциклопедияси” мақолаларини илмий ҳамда мазмун жиҳатидан бойитишда фойдаланилган;
қадим Мовароуннаҳрда аҳоли томонидан Макка ва Мадинадаги исломнинг муқаддас масканларига пул кўринишидан ташқари буюм ва анжомлар, ёзув ашёлари ва китоб сингари воситаларни вақф қилиш анъанаси ҳозирда икки муқаддас масжидга асосан Қуръони каримни (القرآن الكريم) тақдим этиш шаклида сақланиб қолинганига доир илмий маълумотлар “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-5186-сон қарорига 1-илова “Жаҳон илм-фани тараққиёти ва сивилизациясига ҳисса қўшган аждодлар илмий меросини тадқиқ қилиш ҳамда янги юксалиш давридаги ютуқларни тарғиб қилиш бўйича “ЙЎл харитаси”га киритилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 13.05.2024 даги 02-03/1214 сонли маълумотномаси). Натижада “Йўл харитаси”нинг йўналишига киритилган илмий хулосалар “Маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари”га оид қисмнинг 18-банди “Аждодлар мероси — ибрат ва тарбия манбаи” мавзусида амалга оширилган тарғибот ишларида ҳамда зиёрат туризмининг илмий асослари бўйича етарли назарий билим ва амалий кўникмаларга эга гид-таржимонларни тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини тизимли ошириб боришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish