Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурмухаммедов Абдижаббар Юнусовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банкларида хизмат кўрсатиш соҳасини кредитлаш амалиётини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Iqt2774.
Илмий раҳбар: Исаков Жанабай Якипбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Салаев Расул Шавкатович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг хизматлар соҳасини кредитлаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларининг депозит базасини етарлилигини таъминлаш, муддатли ва жамғарма депозитларининг 80 фоизидан ортиқ бўлмаган қисмини кредит сифатида жойлаштириш ва қолган қисмини юқори ликвидли молиявий инструментларни сотиб олишга йўналтириш ва кредитлардан кўриладиган зарарларни қоплашга мўлжалланган захира ажратмаларининг меъёрий даражасини таъминлаш орқали жалб қилинган депозитларнинг кредитли трансформациясини такомиллаштириш асосланган;
тижорат банкларининг биринчи даражали капитали ҳажмини трансакцион депозитларнинг камаймайдиган қолдиғини юқори ликвидли қимматли қоғозларга инвестиция қилиш йўли билан кўпайтириш орқали пруденциал меъёрлар талаблари доирасида хизматлар соҳасини кредитлаш салоҳиятини ошириш таклифи асосланган;
хизмат кўрсатиш соҳаси субъектларининг балансида юқори ликвидли активлар миқдорининг кичиклиги шароитида товар захиралари ҳисобидан қоплаш коэффициентининг даражасини ошириш ва дебитор қарздорликнинг айланишини тезлаштириш йўли билан уларнинг кредит тўловига лаёқатлилик даражасини ошириш асосланган;
АТБ “Микрокредитбанк” томонидан хизмат кўрсатиш соҳасига ажратилган кредитлар ҳажми ва унга таъсир этувчи омиллар бўйича кўп омилли эконометрик модель асосида 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг хизматлар соҳасини кредитлаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
тижорат банкларининг депозит базасини етарлилигини таъминлаш, муддатли ва жамғарма депозитларининг 80 фоизидан ортиқ бўлмаган қисмини кредит сифатида жойлаштириш ва қолган қисмини юқори ликвидли молиявий инструментларни сотиб олишга йўналтириш ва кредитлардан кўриладиган зарарларни қоплашга мўлжалланган захира ажратмаларининг меъёрий даражасини таъминлаш орқали жалб қилинган депозитларнинг кредитли трансформациясини такомиллаштириш таклифи АТБ “Микрокредитбанк” амалиётига жорий қилинган (АТБ “Микрокредитбанк”нинг 2024 йил 13 майдаги №04-16/13263-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида АТБ “Микрокредитбанк”да талаб қилиб олинадиган депозитларнинг брутто депозитлар ҳажмидаги салмоғи 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 7,1 фоизли пунктга пасайган;
тижорат банкларининг биринчи даражали капитали ҳажмини трансакцион депозитларнинг камаймайдиган қолдиғини юқори ликвидли қимматли қоғозларга инвестиция қилиш йўли билан кўпайтириш орқали пруденциал меъёрлар талаблари доирасида хизматлар соҳасини кредитлаш салоҳиятини ошириш таклифи АТБ “Микрокредитбанк” амалиётига жорий қилинган (АТБ “Микрокредитбанк”нинг 2024 йил 13 майдаги №04-16/13263-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида АТБ “Микрокредитбанк”да биринчи даражали капиталнинг ҳажми 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 59,3 фоизга ошган;
хизмат кўрсатиш соҳаси субъектларининг балансида юқори ликвидли активлар миқдорининг кичиклиги шароитида товар захиралари ҳисобидан қоплаш коэффициентининг даражасини ошириш ва дебитор қарздорликнинг айланишини тезлаштириш йўли билан уларнинг кредит тўловига лаёқатлилик даражасини ошириш таклифи АТБ “Микрокредитбанк” амалиётига жорий қилинган (АТБ “Микрокредитбанк”нинг 2024 йил 13 майдаги №04-16/13263-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида АТБ “Микрокредитбанк” томонидан хизмат кўрсатиш соҳаси субъектларига айланма маблағларни тўлдириш учун берилган қисқа муддатли кредитларнинг ҳажми 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 17,4 фоизга ошган;
АТБ “Микрокредитбанк” томонидан хизмат кўрсатиш соҳасига ажратилган кредитлар ҳажми ва унга таъсир этувчи омиллар бўйича кўп омилли эконометрик модель асосида 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари АТБ “Микрокредитбанк” амалиётига жорий қилинган (АТБ “Микрокредитбанк”нинг 2024 йил 13 майдаги №04-16/13263-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида АТБ “Микрокредитбанк” томонидан хизмат кўрсатиш соҳасига ажратилган кредитлар ҳажми ва унга таъсир этувчи омилларнинг ўрта муддатли истиқболдаги асосий фаолият параметрларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish