Исраилова Шахназа Толкиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ижтимоий муносабатларни ахлоқий-ҳуқуқий тартибга солишда адолатнинг аҳамияти», 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (этика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fal937.
Илмий раҳбар: Агзамходжаева Саида Сабитхановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Холбеков Абдуғани Жуманазарович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Нурматова Мукаррам Ахмедовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий муносабатларда адолатни ахлоқий-ҳуқуқий меъёрий ўлчовга эга ҳодиса сифатида ўрганиб, унинг моҳиятини фалсафий-ахлоқий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
адолатнинг ижтимоий муносабатларда қадрият ва ижтимоий меъёр сифатида намоён бўлиши, унинг ахлоқий-ҳуқуқий мазмуни ҳамда адолат туйғусининг ижтимоий-ахлоқий хусусиятлари динамикаси очиб берилган;
ижтимоий муносабатларни тартибга солишда адолатнинг ижтимоий-коммуникатив характерга эга экани, яъни одил судловни амалга ошириш шахслар, институтлар ва бутун жамият ўртасидаги узлюксиз ўзаро таъсирни ўз ичига олиши, бу эса ижтимоий нормаларнинг шаклланишига таъсир қилишига доир назарияни яратишда муаммоли вазиятлар, парадоксал ёки қарама-қарши ссенарийларни моделлаштиришнинг утопик ва тафаккур эксперименти ёндашувининг моделлари аниқланиб, уларнинг адолат назариялари учун трансформацион аҳамияти асослаб берилган;
одил судловнинг аксиологик жиҳати ҳамда унинг ҳуқуқий ва маънавий қадриятлар билан боғлиқлигини ўрганиш орқали жамиятда адолат қарор топганлиги даражасини баҳолаш структураси очиб берилиб, уни ижтимоий-маънавий объективизм контекстида замонавий жамиятда ахлоқий ва ҳуқуқий нормаларнинг ўзаро таъсирини тушуниш имкониятлари чуқур таҳлил қилинган;
адолатнинг аксиологик жиҳати таҳлили асосида унинг ҳуқуқий ва ахлоқий қадриятлар билан боғлиқлиги, адолатни баҳолаш тузилмаси ва социал-ахлоқий объективизм доирасида адолатни тушуниш имкониятлари очиб берилган;
адолатнинг қадрият ва меъёрий жиҳатлари ўртасидаги боғлиқлик, адолат меъёрлари намоён бўлишининг макро ва микро даражалари ва глобал полиетник жамиятда ижтимоий-маданий шароитда адолат муаммосининг намоён бўлиш хусусиятлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диccептасияда илгапи cупилган илмий янгиликлапдан:
адолатнинг ижтимоий муносабатларда қадрият ва ижтимоий меъёр сифатида намоён бўлиши, унинг ахлоқий-ҳуқуқий мазмуни ҳамда адолат туйғусининг ижтимоий-ахлоқий намоён бўлиш хусусиятлари динамикасига оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Марказий Кенгашининг 2023-йил 15-майдаги 01/1-1-153-сонли маълумотномаси). Илмий натижалар халқимизнинг, жумладан, ёшларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятини ошириш, уларни она Ватанга, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида, адолатли инсон қилиб тарбиялаш, сайловолди дастуридаги “Адолат - ҳар бир инсон учун!” шиорини кенг тарғиб қилиш муаммоларини илмий таҳлил ва мониторинг қилишга қаратилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ижтимоий муносабатларни тартибга солишда адолатнинг ижтимоий-коммуникатив характерга эга эканига доир назарияни яратишда утопик ва тафаккур эксперименти ёндашувининг моделлари аниқланиб, уларнинг адолат назариялари учун трансформацион аҳамиятига доир илмий янгиликлардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2022-йилга мўлжалланган иш режаси асосий йўналишларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг 2023-йил 11-майдаги 02/02-26-сонли маълумотномаси). Илмий натижалар партиянинг 2020-2024-йилларга мўлжалланган сайловолди дастурида ўз олдига электорати ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга, миллий тарихни холис ўрганиш орқали адолатли тарихий тафаккурни кенгайтиришга қаратилган вазифалари ижросида фуқароларда ижтимоий фаоллик, ватанпарварлик, эркин фикрлаш, ўзлигини англаш, миллий манфаатдорлик каби хусусиятларни тарғиб қилиш ҳамда мониторингини олиб боришга хизмат қилган;
адолатнинг аксиологик жиҳати таҳлили асосида унинг ҳуқуқий ва ахлоқий қадриятлар билан боғлиқлиги, адолатни баҳолаш тузилмаси ва социал-ахлоқий объективизм доирасида адолатни тушуниш имкониятларига доир илмий янгиликлардан Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида, жумладан Ўзбекистон Республикасида 2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури ВИ- “Халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг ахоли қатламлари, айниқса, ёшларимиз ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш” йўналишига оид вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 10-майдаги 02-22/418-сонли маълумотномаси). Илмий натижалар Марказнинг янгиланаётган жамиятимизда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий ҳаётимизни адолатли ва қонун устуворлиги асосида шакллантириш ва адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш билан боғлиқ маънавият соҳасидаги чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ҳамда уларни самарали амалга оширишга хизмат қилган;
адолатнинг қадрият ва меъёрий жиҳатлари ўртасидаги боғлиқлик, адолат меъёрлари намоён бўлишининг макро ва микро даражалари ва глобал полиетник жамиятда ижтимоий-маданий шароитда адолат муаммосининг намоён бўлиш хусусиятлари кўрсатиб берилганига доир илмий янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 10-майдаги 4-13-21-1238-сонли маълумотномаси). Илмий натижалар Агентликнинг асосий вазифаларидан бири бўлган ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фанга кенг жалб этиш, уларни “Адолат - қонун устуворлигида” ғояси атрофида бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш, ёшларга оид давлат сиёсати тарғиботини ташкил этиш ва амалга оширишга қаратилган чора-тадбирларни самарали амалга оширишга хизмат қилган.