Sayt test rejimida ishlamoqda

Зуфарова Нозима Гуламиддиновнанинг
фан доктори (DSc)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи):“Олий таълим тизимида бренд капиталини яратиш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.11-«Маркетинг» ҳамда 08.00.05 – «Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти» туташ ихтисосликлар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Iqt633.
Илмий маслаҳатчи: Эргашходжаева Шахноза  Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: академик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Гулямов Саидаҳрор Саидаҳмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Мирзаев Абдуллажон Топиловични ва иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Абдуллаев Илёс Султанович. Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети. Диссертация ё ъналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим тизимида бренд капиталини яратиш методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “олий таълим муассасаси бренд капитали” тушунчасининг иқтисодий мазмуни олий ўқув юртининг таълим, илмий ва ижтимоий фаолиятини амалга ошириш жараёнида ўзгартирилиши мумкин бўлган номоддий қадриятларни акс этадиган функсия сифатида қаралиб, талабалар ва бошқа манфаатдор томонлар учун узоқ муддатли қийматга эга бўлган барқарор рақобатдош устунликни яратиш учун асос бўлган номоддий активлар ва ресурслар мажмуини ифодаловчи номоддий капитал нуқтайи назаридан такомиллаштирилган;
олий таълим муассасасининг бренд капиталини ривожлантириш услуби анъанавий бренд капиталини шакллантириш тизимини бренд таниқлилиги, бренд имижи ва брендга бўлган ҳис туйғуни оширишда ижтимоий-маркетинг воситасидан фойдаланган ҳолда такомиллаштирилган;
олий таълим тизими трансформацияси жараёнида таълим турига қараб давлат, хусусий ва халқаро бўйича бренд нуфузини оширишда мултиноминал логистик модели таълим сифат кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаси ҳаётийлик даврининг давомийлик Ологит нисбий логарифм регрессия модели орқали билим даражасининг бир бирлик ўсиши натижасида (1≤2), кутилаётган университет таниқлилигининг эҳтимолий логарифмик коеффициенти 1.537 га юқорилиги ва Сж = β хж + уж  орқали  П(ут=“1”) = П(С + у ≤ _cут1) = П(С + у ≤ 7.014); П(ут=“2”) = П(С + у ≤ _cут2) = П(7.014<С + у ≤ 8.8); П(ут=“3”) = П(С + у ≤ _cут3) = П(8.8<С + у ≤ 11.344); П(ут=“4”) = П(С + у ≤ _cут4) = П(11.344<С + у ≤ 14.65) кўрсаткичлар асосида баҳолаш таклиф этилган;
Ўзбекистонда олий таълим тизими трансформацияси жараёнидаги экзоген омилларни инобатга олган ҳолда талабалар сони динамикасининг 2030-йилга қадар прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим тизимида бренд капиталини яратиш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “олий таълим муассасаси бренд капитали” тушунчасининг иқтисодий мазмунини олий ўқув юртининг таълим, илмий ва ижтимоий фаолиятини амалга ошириш жараёнида ўзгартирилиши мумкин бўлган номоддий қадриятларни акс этадиган функсия сифатида қаралиб, талабалар ва бошқа манфаатдор томонлар учун узоқ муддатли қийматга эга бўлган барқарор рақобатдош устунликни яратиш учун асос бўлган номоддий активлар ва ресурслар мажмуини ифодаловчи номоддий капитал нуқтайи назаридан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Бренд бошқаруви” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2024-йил 25-апрелдаги 111-13-сон буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида маркетинг йўналишидаги талабаларда талабалар ва бошқа манфаатдор томонлар учун узоқ муддатли қийматга эга бўлган барқарор рақобатдош устунликни яратиш учун асос бўлган номоддий активлар ва ресурслар мажмуини ифодаловчи номоддий капитал нуқтайи назаридан такомиллаштирилган олий таълим муассасаси бренд капитали тушунчаси юзасидан назарий билимларни янада чуқурлаштириш имкони яратилган;
олий таълим муассасасининг бренд капиталини ривожлантириш услуби анъанавий бренд капиталини шакллантириш тизимини бренд таниқлилиги, бренд имижи ва брендга бўлган ҳис туйғуни оширишда ижтимоий-маркетинг воситасидан фойдаланган ҳолда такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 13-июндаги №04/04-1698-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бренд капиталини баҳолаш имкони юзага келган, факултетлараро талабалар ўртасида соғлом рақобатлашувни ривожлантириш асосида Халқаро туризм факултетига табақалаштирилган (оширилган) қўшимча шартнома (контракт) билан кирган талабалар сони 2023-2024 ўқув йилида 70 тани ташкил этиб, 2022-2023 ўқув йилига нисбатан 14,8 фоизга ошган ва контракт тушумлари ҳажми 3,94 млрд сўмни ташкил этган;                    
олий таълим тизими трансформацияси жараёнида таълим турига қараб давлат, хусусий ва халқаро бўйича бренд нуфузини оширишда мултиноминал логистик модели таълим сифат кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 13-июндаги №04/04-1698-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида 2022-йил якуни бўйича Тошкент давлат иқтисодиёт университети миллий рейтингда 9-ўринни эгаллашга муваффақ бўлган;    
      олий таълим муассасаси ҳаётийлик даврининг давомийлик Ологит нисбий логарифм регрессия модели орқали билим даражасининг бир бирлик ўсиши натижасида (1≤2), кутилаётган университет таниқлилигининг эҳтимолий логарифмик коеффициенти 1.537 га юқорилиги ва Сж = β хж + уж  орқали  П(ут=“1”) = П(С + у ≤ _cут1) = П(С + у ≤ 7.014); П(ут=“2”) = П(С + у ≤ _cут2) = П(7.014<С + у ≤ 8.8); П(ут=“3”) = П(С + у ≤ _cут3) = П(8.8<С + у ≤ 11.344); П(ут=“4”) = П(С + у ≤ _cут4) = П(11.344<С + у ≤ 14.65) кўрсаткичлар асосида баҳолаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизими амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 13-июндаги №04/04-1698-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида 2022-йил якуни бўйича Тошкент давлат иқтисодиёт университети нуфузли ҚС Старс халқаро рейтингида фахрли 5 юлдузни қўлга киритган;    Ўзбекистонда олий таълим тизими трансформацияси жараёнидаги экзоген омилларни инобатга олган ҳолда талабалар сони динамикасининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз ссенарийлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 13-июндаги №04/04-1698-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлардан мамлакатимиз олий таълим тизимини 2030-йилгача ривожлантириш консепсияси асосий параметрларини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish