Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусаева Нафиса Кудратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болалар квазидиалогик нутқининг прагматик хусусиятлари”, 10.00.01 - Ўзбек тили (филология фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Fil1488.
Илмий раҳбар: Давлатова Раъно Ҳайдаровна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Тожиева Гулбаҳор Номозовна, филология фанлари доктори, профессор; Қурбонова Мунаввара Абдужабборовна, филология фанлари доктори, профессор.  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болалар ёлғиз, саҳналаштириб ўйнайдиган ўйин жараёнида юзага келадиган квазидиалогик нутқининг прагматик хусусиятларини очиб беришдан иборат.   
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тилшуносликда диалог ва унинг коммуникатив моҳияти, диалогик нутқнинг бир тури бўлган квазидиалогни диалог, монолог, полилогдан муайян макон ва замонда ҳақиқий мулоқот субектларининг навбатма-навбат иштироки кузатилмаслиги, мулоқотнинг мазмунли кечишини таъминлаш ва муҳокама учун мавзу обектининг танланиши орқали фарқ қилиши аниқланган;
квазидиалогда нутқий шароит, нутқнинг талаффуз этилиш ва этилмаслиги (ички ва ташқи), иштирокчилар миқдори каби белгиларига кўра боланинг ички квазидиалогик нутқи, боланинг ташқи квазидиалогик нутқи, монологик табиатли квазидиалогик нутқ, диалогик табиатли квазидиалогик нутқ, боланинг оммавий квазидиалогик нутқи каби типлари очиб берилган;
саҳналаштирилган квазидиалогда нутқий вазиятнинг марказий белгилари бўлган “сўзловчи – ҳозир − шу ерда” тушунчаларининг проексияси, яъни “сояси” яратилиб, дейксиснинг шахс, предмет, замон, макон, белги, миқдор, ижтимоий, эмоционал, пропозитив дейксис каби турлари иккиламчи усулда ифодалананиши  асослаб берилган;
саҳналаштирилган квазидиалогнинг композицион тузилишини унинг мавзуий репуртуари ва муайян таркибий тузилмаси ташкил этиб, болалар томонидан саҳналаштирилган квазидиалоглар турига кўра касбий фаолиятга оид, оилавий ва шахсий, ижтимоий-маиший, бўш вақтдаги турли муносабатлар каби мавзуларга бағишланиши исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Болалар квазидиалогик нутқининг прагматик хусусиятлари тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тилшуносликда диалог ва унинг коммуникатив моҳияти, диалогик нутқнинг бир тури бўлган квазидиалогни диалог, монолог, полилогдан фарқли жиҳатлари ёритилганлигига оид материаллар таҳлилидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2019-2022-йилларда бажарилган А-ОТ-2019-10 “Ўзбек тилида нейминг: меъёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 25-августдаги 04/1-1562-сон маълумотномаси). Натижада тилшуносликда диалог ва унинг коммуниктив моҳияти, диалогик нутқнинг бир тури бўлган квазидиалогни диалог, монолог, полилогдан фарқли жиҳатларига оид материаллар таҳлили илмий ҳамда амалий манба боʻлиб хизмат қилган;
болалар квазидиалогик нутқининг прагматик хусусиятлари; монолог, диалог, ва квазидиалог болалар нутқининг дискурсив шакллари ҳақидаги қарашлардан  Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтда 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-ОО5-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида  фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти 2023-йил 23-майдаги 17.01/78-сон маълумотномаси). Натижада монолог, диалог, ва квазидиалогнинг қиёсий таҳлили асосида уларнинг ҳар бири алоҳида тил ҳодисаси эканлиги аниқланган;
саҳналаштирилган квазидиалогда нутқий вазиятнинг марказий белгилари бўлган “сўзловчи – ҳозир − шу ерда” тушунчаларининг проексияси, яъни “сояси” яратилиб, дейксиснинг шахс, предмет, замон, макон, белги, миқдор, ижтимоий, эмоционал, пропозитив дейксис каби турлари иккиламчи усулда ифодалананиши  асослаб берилганлиги ҳамда саҳналаштирилган квазидиалогнинг композицион тузилишини унинг мавзуий репуртуари ва муайян таркибий тузилмаси ташкил этиб, болалар томонидан саҳналаштирилган квазидиалоглар турига кўра касбий фаолиятга оид, оилавий ва шахсий, ижтимоий-маиший, бўш вақтдаги турли муносабатлар каби мавзуларга бағишланиши исботланганлиги ҳақидаги назарий фикр-қарашлардан Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг “Ассалом янги кун!”, “Диёр 24” тонгги дастури ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 30-майдаги 01-10/86-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари асосида болалар нутқи индивидуаллигини таъминлашда квазидиалогик нутқнинг муҳим ўринга эгалиги ота-оналар ва педагогларга тушунтирилган ҳамда болалар квазидиалогик нутқи тўғрисидаги назарий билимлар мазмуни мукаммаллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish