Sayt test rejimida ishlamoqda

Муродуллаева Гулинур Хикматулло қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи) “Давлат бошқарув тизимида коррупцияни олдини олишнинг асосий усули сифатида манфаатлар тўқнашувини ҳал этиш”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Yu468.
Илмий раҳбар: Самарходжаев Ботир Билалович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.02.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Баходир Исламович, юридик фанлар доктори, профессор; Жураев Шерзод Юлдашевич, юридик фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади давлат бошқарув тизимида коррупцияга қарши курашишнинг асосий усули сифатида манфаатлар тўқнашуви олдини олишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисида маълумотлар олган давлат органининг раҳбари ёки юқори турувчи давлат органи ушбу тўқнашувни бартараф этиш юзасидан ўз вақтида чоралар кўриши шартлиги асослаб берилган;
манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш чораси сифатида давлат фуқаролик хизматчиси қонунда белгиланган муддатларда ва тартибда даромадлари ҳамда мол-мулки тўғрисида декларация тақдим этиши шартлиги асосланган;
давлат фуқаролик хизмати муносабатларида раҳбарлар жамоада гуруҳбозлик ва фаворитизм (айрим ходимларни яқин олиш ва қўллаб-қувватлаш) кўринишларига йўл қўймаслик, шунингдек, хизмат вазифаларини бажариш жараёнида бошқа салбий омилларнинг олдини олиш зарурлиги асосланган;
давлат хизматчилари мансаб ёки хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорликка йўл қўймаслик кераклиги асослаб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат бошқарувида манфаатлар тўқнашувини олдини олиш самарадорлигини ошириш тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисида маълумотлар олган давлат органининг раҳбари ёки юқори турувчи давлат органи ушбу тўқнашувни бартараф этиш юзасидан ўз вақтида чоралар кўриши шартлиги ҳақидаги таклиф 2022-уил 8-августда қабул қилинган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ресрубликаси Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррурсияга қарши курашиш қўмитасининг 2022-йил 3-ноябрдаги 57-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши давлат бошқарувида коррурсияга қарши курашишнинг асосий усули бўлган манфаатлар тўқнашувини ўз вақтида олдини олиш имконини берган;
давлат фуқаролик хизматчиси қонунда белгиланган муддатларда ва тартибда даромадлари ҳамда мол-мулки тўғрисида декларация тақдим этиши шартлиги тўғрисидаги таклиф 2022 йил 8-августда қабул қилинган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ресрубликаси Олиу Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2022-йил 3-ноябрдаги 57-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши давлат фуқаролик хизматчисининг даромадлари ҳамда мол-мулки тўғрисида декларация қилиш орқали улар томонидан манфаатлар тўқнашувига йўл қўумасликка хизмат қилган;
давлат фуқаролик хизмати муносабатларида раҳбарлар жамоада гуруҳбозлик ва фаворитизм (аурим ходимларни уақин олиш ва қўллаб-қувватлаш) кўринишларига уўл қўумаслик, шунингдек, хизмат вазифаларини бажариш жараёнида бошқа салбиу омилларнинг олдини олиш зарурлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Ресрубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 14-октабрдаги 595-сон қарори билан тақдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидаларининг 10-банди бешинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ресрубликаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси 2022-йил 5-ноябрдаги 12/21-83-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши давлат фуқаролик хизматчилари томонидан гуруҳбозлик ва фаворитизм кўринишларига йўл қўймаслик имконини берган;
давлат хизматчилари мансаб ёки хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсиу манфаатдорликка йўл қўймаслиги кераклиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Ресрубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-уил 14-октабрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидаларининг 22-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ресрубликаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси 2022-йил 5-ноябрдаги 12/21-83-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши давлат бошқарувида коррурсия ва манфаатлар тўқнашувини асоси бўлган шахсий манфаатдорликка йўл қўймасликка хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish