Sayt test rejimida ishlamoqda

Алмосова Шаҳноза Собировна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Жаҳон Савдо Ташкилоти доирасида интеллектуал мулк ҳуқуқларининг халқаро-ҳуқуқий тартибга солиниши”, 12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Yu1259.
Илмий раҳбар: Умарханова Дилдора Шарипхановна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/03.06.2023.Yu.22.04.
Расмий оппонентлар: Умарахунов Иркин Мирзахидович, юридик фанлар доктори, профессор; Тошев Бобоқул Норқобилович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ЖСТ доирасида савдога оид интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини ТРИПС битими нормалари билан мувофиқлаштириш ҳамда интеллектуал мулк ҳуқуқлари муҳофазасининг халқаро ва миллий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида географик кўрсаткич тушунчаси таърифини шакллантиришда ЖСТнинг ТРИПС битими матнидаги “репутатион” сўзининг маъносини берувчи “танилганлиги” ёки “ном қозонганлиги” сўзи қўлланилиши кераклиги асослантирилган;
ЖСТнинг ТРИПС битимида белгиланган саноат мулки обектидан патент эгасининг розилигисиз унга мутаносиб миқдорда товон тўлаган ҳолда фойдаланилишига рухсат бериш билан боғлиқ мажбурий номутлақ лицензиялар бериш тартиб-таомилларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгилаш зарурати асослантирилган;
Ўзбекистон Республикасида патентлар билан муҳофаза қилинадиган саноат мулки обектларидан таркиб топган воситаларни табиий офатлар, ҳалокатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолатларда патент эгасини хабардор қилган ва мутаносиб миқдорда унга товон тўлаган ҳолда қўллашга рухсат бериш зарурлиги асослантирилган;
ЖСТ ТРИПС битимининг “агар патентланган усул билан олинган маҳсулот янги бўлса, суд томонидан жавобгарга бундай маҳсулотни олиш усули патентланган усулдан фарқ қилишини исботлаш мажбуриятини юклаш” бўйича нормаси Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигида акс этиши зарурлиги асослантирилган;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ЖСТ ТРИПС битимида келтирилган дори маҳсулотларига маркетинг рухсатини олиш талаб этилганда таркибида янги кимёвий моддалар мавжуд бўлган дори воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат органларига тақдим этилган ҳужжатлардаги ошкор этилмаган маълумот ариза берувчининг розилигисиз ошкор этилмаслиги ва ундан тижорат мақсадларида фойдаланишни таъқиқлаш билан  боғлиқ нормани мустаҳкамлаш зарурлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
ТРИПС битими 22-моддасидаги “географик кўрсаткич” тушунчаси таърифи ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Географик кўрсаткичлар тўғрисида”ги Қонунидаги “географик кўрсаткич” тушунчасига берилган таърифни ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида битим мазмунидаги “репутатион” атамасининг маъносини берувчи “танилганлиги” ёки “ном қозонганлиги” сўзини киритиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси “Географик кўрсаткичлар тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2022-йил 15-апрелдаги 10-сон далолатномаси). Бу таклиф Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигида “товар келиб чиққан жой номи” ҳамда “географик кўрсаткич” атамаларини ўзаро фарқлашда аниқлик киритишга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги Қонунининг 111-моддаси матнини ишлаб чиқишда “Интеллектуал мулк ҳуқуқларининг савдога оид жиҳатлари бўйича битимнинг 31(бис)-моддаси ва битим иловасида келтирилган мажбурий лицензиялаш тизимини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига жорий этиш мақсадида саноат мулки обектидан патент эгасининг розилигисиз мутаносиб миқдорда унга товон тўлаган ҳолда фойдаланилишига рухсат бериш ҳамда мажбурий оддий (номутлақ) лицензиялар бериш тартиб-таомилларини белгилаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг 1-моддаси 2-қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг 2024-йил 6-мартдаги 02/4-61-сон далолатномаси). Бу Ўзбекистон Республикасида саноат мулки обектидан патент эгасининг розилигисиз фойдаланиш билан боғлиқ қонунчилик базаси ҳамда амалиётини ЖСТ ТРИПС битими нормалари билан уйғунлаштиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддаси 2-қисми 2-бандида келтирилган патентлар билан муҳофаза қилинадиган саноат мулки обектларидан таркиб топган воситаларни табиий офатлар, ҳалокатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолатларда патент эгасини хабардор қилган ва унга мутаносиб миқдорда товон тўлаган ҳолда қўллашга рухсат бериш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг 1-моддаси 3-қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг 2024-йил 6-мартдаги 02/4-61-сон далолатномаси). Бу ҳукуматга фавқулодда ҳолатларда патент ҳуқуқларидан истисно қилишга рухсат бериш баробарида патент эгаларининг ҳам патентдан келиб чиқувчи иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилган;  
Ўзбекистон Республикасининг “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги Қонуни 30-моддаси иккинчи қисмини “агар патентланган усул билан олинган маҳсулот янги бўлса, аксини исботловчи далиллар мавжуд бўлмаган тақдирда, айнан ўхшаш маҳсулот патентланган усулдан фойдаланиш орқали олинган ҳисобланади, шу ҳолатда суд томонидан жавобгарга бундай маҳсулотни олиш усули патентланган усулдан фарқ қилишини исботлаш мажбурияти юкланиши мумкин” сўзлари билан тўлдириш орқали миллий қонунчиликни Интеллектуал мулк ҳуқуқларининг савдо аспектлари бўйича битим 34-моддаси биринчи қисми “а” кичик бандига уйғунлаштириш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг 1-моддаси 4-қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг 2024-йил 6-мартдаги 02/4-61-сон далолатномаси). Бу Ўзбекистон Республикаси қонунчилигидаги интеллектуал мулк ҳуқуқларининг усулга оид ҳуқуқбузилиш ҳолатларида исботлаш билан боғлиқ нормаларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасини “Интеллектуал мулк ҳуқуқларининг савдога оид жиҳатлари бўйича” битимнинг 39-моддаси 3-қисми билан мувофиқлаштириш мақсадида дори маҳсулотларига маркетинг рухсатини олиш талаб этилганда таркибида янги кимёвий моддалар мавжуд бўлган дори воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат органларига тақдим этилган ҳужжатлардаги ошкор этилмаган маълумот ариза берувчининг розилигисиз ошкор этилмаслиги ва ундан тижорат мақсадларида фойдаланишни таъқиқлаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг 2024-йил 6-мартдаги 02/4-61-сон далолатномаси). Бу миллий қонунчилигимизда ошкор этилмаган маълумотнинг ҳуқуқий ҳимоясини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish