Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабов Фуркат Туракуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Замонавий ёндашувлар воситасида бўлажак география ўқитувчилари касбий компетентлигини ривожлантиришнинг назарий-методик асослари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (география) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.DSc/Ped852.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Мухамедов Гафурджан Исраилович, кимё фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Gr.01.06.
Расмий оппонентлар: Амонов Холмуҳаммад Нормуротович, педагогика фанлари доктори; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори,  профессор; Боймирзаев Каримжон Мирзахмедович, география фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади шахсга йўналтирилган, компетенсиявий, акмеологик ва эвристик ёндашувлар асосида бўлажак география ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг назарий-методик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак география ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик зарурати шахсга йўналтирилган, компетенсиявий, акмеологик ва эвристик ёндашувларни география таълимининг ривожланаётган табиатига рақамли даврга мос педагогик мослашувчанликни фаол таълим стратегиялари ёрдамида сингдириш орқали асосланган;
бўлажак география ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари касбий компетенсияни ривожлантиришнинг асосий шартларини география таълимига қўйилаётган замонавий талаблар ва педагогик методларни амалга ошириш стратегияларига рефлексив амалиёт, технология интеграцияси ва қўллаб-қувватловчи инновацион муҳит орқали тизимли мослаштириш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак география ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси география таълимида педагогик ёндашувларни қиёсий таққослаш ҳамда интерфаол график органайзер методларини форматив баҳолаш кўрсаткичлари воситасида табақалаштирилган таълим стратегияларига таълим фаолиятини лойиҳалаш орқали шахсга йўналтириш  асосида такомиллаштирилган;
бўлажак география ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш модели география таълимига илмий моделлаштиришнинг блум таксономияси, 5Е таълим модели, проксимал ривожланиш зонаси каби моделлаштириш намуналарини замонавий педагогик ёндашувларга когнитив ривожланиш нуқта назаридан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
замонавий ўқув-амалий лабораторияларни ташкил қилиш дидактик имкониятлари лойиҳага асосланган таълим жараёнида география машғулотлари ва  тадқиқотларни реал амалий шароитга кўчириш натижасида талабаларнинг ривожланиш векторини таълим ресурсларини ташкил этишнинг интеграл тизимлари воситасида ривожлантириш орқали асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий педагогик ёндашувлар воситасида бўлажак география ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг назарий-методик асосларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
шахсга йўналтирилган, компетенсиявий, акмеологик ва эвристик ёндашувларни география таълимининг ривожланаётган табиатига рақамли даврга мос педагогик мослашувчанликни фаол таълим стратегиялари ёрдамида сингдириш орқали асосланган бўлажак география ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик зарурати, замонавий педагогик ёндашувлар воситасида аниқлаштирилган бўлажак география ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг мезон ва кўрсаткичлари бўйича таклиф ва тавсиялардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170929789 рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2023 йил 5 декабрдаги 04/11-8846-сон маълумотномаси). Натижада, замонавий педагогик ёндашувларни география таълимига татбиқ этишнинг педагогик асосларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
касбий компетенсияни ривожлантиришнинг асосий шартларини география таълимига қўйилаётган замонавий талаблар ва педагогик методларни амалга ошириш стратегияларига рефлексив амалиёт, технология интегрсияси ва қўллаб-қувватловчи инновацион муҳит орқали тизимли мослаштириш асосида аниқлаштирилган бўлажак география ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари, география таълимида педагогик ёндашувларни қиёсий таққослаш орқали интеграциялаш алгоритми босқичларини форматив баҳолаш кўрсаткичлари воситасида табақалаштирилган таълим стратегияларини таълим фаолиятини лойиҳалаш орқали шахсга йўналтириш асосида такомиллаштирилган бўлажак география ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси борасидаги илмий хулоса ва тавсиялар “Саноат, қишлоқ хўжалиги ва транспорт географияси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети кенгашининг 2023-йил 30-майдаги 10/3.4-сонли қарорига билан берилган 2023/164У-12-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, география таълимининг замонавий педагогик ёндашувларга асосланган методик ва дидактик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
география таълимига илмий моделлаштиришнинг блум таксономияси, 5Е таълим модели, проксимал ривожланиш зонаси каби моделлаштириш намуналарини замонавий педагогик ёндашувларга когнитив ривожланиш нуқта назаридан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган  бўлажак география ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш модели, бўлажак география ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг амалий-технологик тизимига оид таклифлар “Агрогеография” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғи билан берилган 438194-сон нашр гувоҳномаси). Натижада, география таълимининг асосий дидактик воситалари илмий моделлаштириш усули асосида бойитилган;
таълим жараёнида география машғулотлари ва  тадқиқотларни реал амалий шароитга кўчириш натижасида талабаларнинг ривожланиш векторини таълим ресурсларини ташкил этишнинг интеграл тизимлари воситасида ривожлантириш орқали асосланган замонавий ўқув-амалий лабораторияларни ташкил қилиш технологияси, замонавий ўқув-амалий лабораторияларда машғулотларни ташкил қилишнинг самарадорлик мезонлари борасидаги таклиф ва тавсиялардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпог'истон филиалида бажарилган А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умумий инсоний, миллий ва тарихий қадриётлар уйг'унлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпог'истон филиалининг 2023 йил 5 октябрдаги 491/1-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактаблари география фани ўқитувчиларининг касбий компетентлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish