Sayt test rejimida ishlamoqda

Нажмиддинова Гулноза Умаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Медиада визуал нарратив: шаклланиши, тенденсия ва истиқболлари”, 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Fil1476.
Илмий раҳбар: [Муминова Патима Иззатуллаевна], филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Маматова Якута Мухамеджановна, филология фанлари доктори, профессор; Дониёров Салим Мусурмонович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади визуал нарратив ва визуал сторителлинг ҳодисаларини, журналистика ва публисистикада уларнинг имкониятларини қўллаш истиқболларини аниқлаш, визуал нарративларнинг  коммуникатив хусусиятлари, тарихий илдизларини, ўзбек медиа сегментида эътибор қаратилмаётган жиҳатлари, таъсир хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
визуал, матн ва аудиовизуал нарративлар тасвир ва таъсирчанлик жиҳатидан ифода воситалари ва техникаси билан ўзаро фарқланиши сабабли визуал нарративлар аудиовизуал контентдан ажратилган ҳолда таснифланиши исботланган;
медиада визуал нарратив ҳодисаси ўзининг поликод ва полифоник хусусияти сабабли семантик структура, ҳикоя олами сифатида қабул қилиниши лозимлиги асосланган;
визуал нарратив асарларга адабиёт ва публисистика даражасида эмас, болаларга мўлжалланган ва ҳажвий контент сифатида қарашнинг устунлиги, медиамуҳитда текстосентрик ҳамда видеосентрик  ёндашувнинг кучлилиги сабабли миллий медиамаконда визуал нарративлар ривожи суръатлари сустлашаётганлиги исботланган;
визуал нарративлар тадқиқида тасвирий ва сўз санъатлари кесишувидаги назарий-методологик асос яратиш зарурати аниқланиб,  “визуал адабиёт”, “визуал публицистика” тушунчаларини фанга киритиш далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Медиада визуал нарративнинг шаклланиши, тенденсия ва истиқболларини ўрганиш орқали шакллантирилган хулоса ва амалий таклифлар асосида:
визуал, матн ва аудиовизуал нарративларнинг тасвир ва таъсирчанлик жиҳатидан ифода воситалари ва техникаси билан ўзаро фарқланишини асословчи ва шу сабабдан визуал нарративлар аудиовизуал контентдан ажратилган ҳолда таснифланиши ва ўрганилиши борасидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг маърифий-тарғибот фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 3-майдаги 0205/17-сон маълумотномаси). Натижада ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларни зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш, илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этишга йўналтирилган маърифий ва фойдали миллий контентлар яратилган;
визуал нарративлар тадқиқида тасвирий ва сўз санъатлари кесишувидаги назарий-методологик асос яратиш зарурати ҳақидаги хулосалар, медиада визуал нарратив ҳодисаси ўзининг поликод ва полифоник хусусияти сабабли семантик структура, ҳикоя олами сифатида қабул қилиниши лозимлиги борасидаги фикрлардан Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг ўқув-услубий фаолиятини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2023-йил 7-мартдаги 02/01-01-30-сон маълумотномаси). Натижада 60320100 – Журналистика (Интернет журналистика)” бакалавриат таълим йўналиши ўқув режасига “Онлайн медиада нарратив” ҳамда “Трансмедиавий сторителлинг асослари” номли янги фанлар киритилиб, уларнинг ўқув дастурлари яратилган;
визуал, матн ва аудиовизуал нарративлар тасвир ва таъсирчанлик жиҳатидан ифода воситалари ва техникаси билан ўзаро фарқланиши сабабли визуал нарративлар аудиовизуал контентдан ажратилган ҳолда таснифланишини исботловчи хулосалар Республика маънавият ва маърифат марказининг маънавий-маърифий тарғибот фаолиятида самарадорликни оширишда қўлланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 1-мартдаги 02-15/167-сон маълумотномаси). Натижада Марказнинг “Ойина.уз” порталига интерактив мултимедиавий (лонгрид) ва визуал контент (инфографика) тайёрланган, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан ишлаб чиқилган “Маърифат зиё” платформаси бойитилган ва оптималлаштирилган;
визуал, матн ва аудиовизуал нарративлар тасвир ва таъсирчанлик жиҳатидан ифода воситалари ва техникаси билан ўзаро фарқланиши сабабли визуал нарративлар аудиовизуал контентдан ажратилган ҳолда таснифланишини исботловчи хулосалар “Миллий тикланиш” демократик партиясининг ижтимоий-маърифий фаолиятига татбиқ этилган, партия устувор вазифаларини бажариш механизмларини ташкил этишда, хусусан, ёшларни миллий мустақиллик, миллий анъаналар ва урф-одатларни асраб-авайлаш руҳида тарбиялашда оммабоп, замонавий форматларни топишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2023-йил 8-февралдаги 15/Ф-сон маълумотномаси). Натижада партия тарғибот материалларида визуал контент (инфографика, фоторепортаж ва ҳкз.) самарадорлиги ва сони ортган;
визуал нарратив асарларга адабиёт ва публисистика даражасида эмас, болаларга мўлжалланган ва ҳажвий контент сифатида қарашнинг устунлиги, медиамуҳитда текстосентрик ҳамда видеосентрик  ёндашувнинг кучлилиги сабабли миллий медиамаконда визуал нарративлар ривожи суръатлари сустлашаётганлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари ва газеталар веб-сайти (www.юз.уз), Ўзбекистон Республикаси “Миллий тикланиш” демократик партиясининг нашри – “Миллий тикланиш” газетаси ва газетанинг электрон нусхалари фаолиятини такомиллаштиришда фойдаланилган (“Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари бирлашган таҳририятининг 2023-йил 8-февралдаги 25-сон маълумотномаси; “Миллий тикланиш” газетасининг  2023-йил 7-февралдаги 02/01-сон маълумотномаси). Натижада газеталар ва уларнинг “Телеграм” мессенджеридаги каналларида эълон қилинадиган инфографика ва бошқа визуал контент сифатини оширилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish