Ҳалимова Шохина Эминжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Бухоро шаҳри шароитида айрим доривор ўсимликлар интродуксияси», 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/B915.
Илмий раҳбар: Рахимова Ташханим, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.02.08.
Расмий оппонентлар: Мавлонов Хударган, биология фанлари доктори, профессор; Ахмедов Эгамёр Тошбекович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро шаҳри шароитида айрим доривор ўсимликлар интродуксияси шароитида айрим истиқболли доривор ўсимликларнинг биоекологик хусусиятларини онтогенезда асослаш орқали кўпайтириш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Бухоро иқлим шароити кучсиз ва ўртача шўрланган тупроқларида онтогенез даврлари ва босқичларини ўрганиш асосида Cота алтиссима, Силйбум марианум, Галега оффиcиналис, Сенна тора, Агастаче фоениcулум, Салвиа оффиcиналис, Рута гравеоленс, Эчинаcеа пурпуреа ларнинг мослашиш хусусиятлари аниқланган;
ҳаво ҳарорати ва ҳавонинг нисбий намлигига боғлиқ ҳолда ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиш хусусиятларини очиб бериш орқали турларнинг ўсиш ва ривожланишига экиш муддатлари ва ташқи муҳит омилларининг корреляцияси исботланган;
интродуцентларнинг суткалик ва мавсумий гуллаш динамикаси очиб берилган ҳамда потенсиал ва ҳақиқий уруғ маҳсулдорлигини ўрганиш орқали маҳсулдорлик коеффициенти баҳоланган;
турларнинг Бухоро шаҳри тупроқ-иқлим шароитида ер устки ҳосилдорлиги ва фитокимёвий таркиби аниқланган ҳамда интродуксион баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро шаҳри шароитида айрим доривор ўсимликлар интродуксияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
онтогенез даврлари ва босқичларида ҳарорат ва ҳавонинг нисбий намлигига боғлиқ ҳолда ўсиш ва ривожланиш хусусиятлари, интродуцентламинг суткалик ва мавсумий гуллаш динамикаси, потенсиал, ҳақиқий уруғ маҳсулдорлиги ҳамда маҳсулдорлик коеффициенти, фитокимёвий таркиби Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Бухоро илмий-тажриба станцияси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2023 йил 16-майдаги 01/03-0931-сонли маълумотномаси). Натижада, доривор ўсимликлар турларининг коллекцияларини яратиш, интродуксия шароитида истиқболли ўсимликларининг биоекологик хусусиятларини аниқлаш, интродуцентларнинг плантацияларини яратиш учун дастлабки агротехник тадбирлар ишлаб чиқиш, тирик коллекцияси яратиш, истиқболли доривор ўсимлик турларини аниқлаш имконини берган;
ўрта ва кам шўрланган тупроқларда доривор ўсимликларнинг вегетация давомида ўсиб ривожланиши, экиш муддатларининг вегетация даврларига таъсири, уруғларини экишнинг оптимал вақти, сақлаш муддатларининг уруғ унувчанлигига таъсири, ер устки қисмларида эфир мойларининг учраши ва доривор ўсимликларни кўпайтириш ва плантацияларини яратиш бўйича тавсиялар Бухоро давлат ўрмон хўжалиги тасарруфидаги доривор ўсимликларни етиштириш хўжаликлари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 26 майдаги 05/05/2510-сонли маълумотномаси). Натижада, Бухоро шаҳри шароити ўрта ва кам шўрланган тупроқларида турли хил оилаларга мансуб ноёб доривор ўсимликларнинг генофондини бойитиш, коллекциясини яратиш имконини берган.