Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдикундузов Хикматилло Нуритдин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий узум навларининг кимёвий таркибини тадқиқ этиш ҳамда улардан тайёрланган маҳсулотларни сертификатлаш ва синфлаш», 02.00.09 – Товарлар кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/К671.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Алиджан Аминович кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.05.01.
Расмий оппонентлар: Абдуганиев Бахтиёр Ермахаматович, кимё фанлари доктори, доцент; Исақов Маҳаммаджон Юнусович, кимё фанлари номзоди, доцент..
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: узум ўсимлигининг турли маҳаллий навларининг барги ва уруғини кимёвий таркиби, биологик фаоллигини аниқлаш ҳамда узум уруғи мойи асосида биологик фаол қўшимчаларни яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор узум ўсимлиги уруғи мойининг липид таркиби, тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислота таркиби газ хроматографияси усули ёрдамида аниқланган, узум уруғи мойининг тери жароҳатлари ва яраларга қарши фаоллиги солиштирма препарат левомеколга нисбатан юқори эканлиги исботланган;
узум ўсимлигининг турли навлари уруғининг оқсил миқдори, аминокислота таркиби, барги ва уруғлари таркибидаги углеводлар, флаваноидлар миқдори аниқланган ҳамда ўсимлик барги полисахаридлар ҳамда уруғи барча оқсил тузувчи аминокислоталарнинг манбаи эканлиги исботланган;
индуктив боғланган плазмали масс-спектрометрия усули ёрдамида узум ўсимлиги турли навларининг барги ва уруғи таркибида 44 та элемент миқдори ҳамда узум ўсимлиги меваси уруғи мойининг ўткир заҳарлилик кўрсатгичи В тоифага тегишлилиги аниқланган;
узум уруғи ёғи биологик фаол қўшимча учун кимёвий таркиби асосида ТИФ ТН бўйича янги товар код рақами ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Узум ўсимлигининг кимёвий компонентлари, биологик фаоллигини аниқлаш ва биологик фаол қўшимча ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
узум уруғи мойи асосида олинган “ВИТИС ВИНИФЕРА ЛИННАЕУС” табиий биологик фаол қўшимчасини олишга техникавий шартлар ва технологик йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тасдиқланган (Ц 02152851-01:2022; ТИ 02152851-01:2023). Мазкур техникавий шартлар ва технологик йўриқнома маҳсулотнинг сифати ва технологик жараёини назаорат қилиш имконини берган;
узум уруғи мойи асосида яратилган биологик фаол қўшимчаси учун ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича 2106 90 980 6 код рақами ишлаб чиқилган ҳамда давлат божхона амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2023 йил 25 июлдаги 17/05-23-0523-сон маълумотномаси). Натижада, экспорт ва импорт жараёнларида биологик фаол қўсимчаларини таснифлашни соддалаштириш, ҳамда бож тўловларини тўғри белгилаш имконини берган;
узум уруғидан олинган мой “ФЕРГҲАНА-ФРАНCЕ” МЧЖ Ўзбекистон-Франция қўшма корхонасида тери фаолиятини яхҳсилаш хусусиятига эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришда қўлланилган (“ФЕРГҲАНА-ФРАНCЕ” МЧЖ Ўзбекистон-Франция қўшма корхонасининг 2024 йил 30 январдаги 01/24-сон маʼлумотномаси). Натижада, линол ва олеин кислоталарига бой бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини берган;
узум навлари кимёвий таркибини аниқлаш тажрибалари натижларидан кимё йўналиши талабалари учун “Табиий бирикмаларнинг кимёвий анализи” номли ўқув қўлланма тайёрлашда фойдаланилган (Нашр рухсатномаси, 19.07.2022 й., №233-0132). Натижада, олий ўқув юртларида табиий бирикмалар кимёси бўйича митахассисларнинг билимларини мустаҳкамлаш   имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish