Хуршид Сирожиддинович Жуманазаровнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармогʻи номи): “Туркистонда миллий тиб анъаналари ва тиббиёт тарихи (ХИХ аср охири – ХХ аср бошлари)”. 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи, 07.00.07 – “этнография, этнология ва антропология”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2023.2.DSc/Tar172
Илмий раҳбар: Адҳамжон Азимбаевич Аширов, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти. DSc.02/30.12.2019. Tar.56.01.
Расмий оппонентлар: Алишер Худойбердиевич Дониёров, тарих фанлари доктори, профессор; Гавҳар Эсановна Мўминова, тарих фанлари доктори, профессор; Дилшодбек Жамолиддинович Ураков, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 19-юзйиллик охири ¬– 20-юзйиллик бошларида Туркистон ўлкасида миллий тибга хос анъаналар ҳамда мустамлака ҳукуматининг тиббий сиёсати ва унинг оқибатлари масаласини тарихий-этнологик жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
19-юзйилликда Туркистонда соғлиқни сақлаш ишлари, асосан, шифохоналар (жамоат шифохоналари ва махсус касалхоналар), соғломлаштириш сиҳатгоҳлари (ҳаммомлар, қум ва туз конлари, шифобахш булоқлар) ва хусусий даволаш масканларида (табиб уйи, гузар ва бозорлардаги махсус жойлар) ҳакимлар, сартабиблар томонидан амалга оширилганлиги далилланган;
Россия империяси босқинига қадар Туркистонда тозалик, озодагарчиликни таъминлаш учун маҳалла ёки гузар оқсоқоли, шунингдек, муҳтасиб масъул бўлганлиги, босқиндан сўнг эса, бошқарув ҳарбийларга ўтиб, юқоридаги каби вазифалар ҳудудлардаги бош шифокорлар ҳамда тиббий полицияга юклатилганлиги аниқланган;
Туркистонда тиббий соҳадан Россия империяси стратегик мақсадда фойдаланиб, шифохоналар асосан, “янги шаҳар”ларда барпо этилганлиги, миллий мутахассислар тайёрланмаганлиги, хусусий дорихоналар очишда чекловлар ўрнатилганлиги (Россия университетини тугатиш шарти) асосланган;
мустамлака тиббиётининг миллий тиб анъаналарига таъсири аҳолини саломатлик маданиятидаги ўзгаришларда (дориворларнинг ҳалоллигини унутилиши, табиблар фаолияти ва уларга ҳақ тўлаш усулларининг ўзгариши), анъанавий даволаш усулларининг (мистик даволаш ҳамда парҳез, кимод ва қортиқ қилиш) рад этилишида ҳамда соҳа вакиллари (табиблар, доригарлар, атторлар) фаолиятининг чекланишида акс этиши кўрсатиб берилган;
20-юзйиллик бошларида ижтимоий ҳаётда тиббиётдан фойдаланиш имкониятининг чекланганлиги боис аҳоли орасида тизимли муамммолар (юқумли касалликлар ва эпидемиялар, болалар ўлими, биринчи тиббий хизмат етишмаслиги) ечилмай қолаётгани ҳамда туркистонликлар орасида миллий тиб асосий хизмат тури сифатида сақлангани далилланган;
халқ орасида табиб сифатида танилган туркистонлик зиёлилар соҳанинг ички муаммо ва камчиликларини бартараф этиш, янги тиб тизимини яратиш (Мирзо Сирож Маҳдум, Маҳмуд Яйфоний, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий), миллий тибни Европа тиббиёти билан уйғунлаштириш (Аҳмад Дониш, Абдурауф Фитрат), кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш (Маҳмудхўжа Беҳбудий, Садриддин Айний), тиббий дунёқарашни ўзгартириш (Абдулла Қодирий, Ҳожи Муин, Абдулла Авлоний) борасидаги масалаларни кун тартибига олиб чиққанлиги тарихий манбалар асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
19-юзйилликда Туркистонда соғлиқни сақлаш ишлари, асосан, шифохоналар (жамоат шифохоналари ва махсус касалхоналар), соғломлаштириш сиҳатгоҳлари (ҳаммомлар, қум ва туз конлари, шифобахш булоқлар) ва хусусий даволаш масканларида (табиб уйи, гузар ва бозорлардаги махсус жойлар) ҳакимлар, сартабиблар томонидан амалга оширилганлиги ҳақидаги хулосалардан ОТ-А1-127 рақамли “Ўзбекларнинг замонавий этноекологик маданияти” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2022-йил 1-мартдаги 3/1255-495-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши миллий согʻлиқни сақлш тизими ҳамда унинг этноҳудудий ўзига хослик касб этиши каби омилларни тарихий, этнологик манбалар асосида ёритиб беришга хизмат қилади;
Россия империяси босқинига қадар Туркистонда тозалик, озодагарчиликни таъминлаш учун маҳалла ёки гузар оқсоқоли, шунингдек, муҳтасиб масъул бўлганлиги, босқиндан сўнг эса, бошқарув ҳарбийларга ўтиб, юқоридаги каби вазифалар ҳудудлардаги бош шифокорлар ҳамда тиббий полицияга юклатилганлиги ҳақидаги хулосалардан ХИХ-аср охири – ХХ-аср бошларида Туркистонда тиббиёт ва халқ табобати” номли жамоавий монографияни ёзишда фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2022-йил 1-мартдаги 3/1255-495-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши Туркистондаги анъанавий тиббий тизим ҳамда унинг тузилмалари, соҳага доир тиббий анъаналарнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш учун кенг имконият яратган;
Туркистонда тиббий соҳадан Россия империяси стратегик мақсадда фойдаланиб, шифохоналар асосан, “янги шаҳар”ларда барпо этилганлиги, миллий мутахассислар тайёрланмаганлиги, хусусий дорихоналар очишда чекловлар ўрнатилганлиги (Россия университетини тугатиш шарти) каби илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалидаги кўрсатувларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 28-январдаги 02-06-189-сон маълумотномаси). Бу материаллар ушбу кўрсатувлар мазмунини мукаммаллаштиришга, илмий далиллар билан бойитишга хизмат қилган.
Мустамлака тиббиётининг миллий тиб анъаналарига таъсири аҳолини саломатлик маданиятидаги ўзгаришларда (дориворларнинг ҳалоллигини унутилиши, табиблар фаолияти ва уларга ҳақ тўлаш усулларининг ўзгариши), анъанавий даволаш усулларининг (мистик даволаш ҳамда парҳез, кимод ва қортиқ қилиш) рад этилишида ҳамда соҳа вакиллари (табиблар, доригарлар, атторлар) фаолиятининг чекланишида акс этиши каби жиҳатларда акс этиши ҳақидаги хулосалардан ОТ-А1-127 рақамли “Ўзбекларнинг замонавий этноекологик маданияти” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2022-йил 1-мартдаги 3/1255-495-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши 19-20 юзйилликда аҳолини саломатлик маданияти ҳамда анъанавий даво усулларининг минтақавий хусусиятлари ҳамда умумий шакллари каби омилларни тарихий, этнологик манбалар асосида ёритиб беришга хизмат қилади;
20-юзйиллик бошларида ижтимоий ҳаётда тиббиётдан фойдаланиш имкониятининг чекланганлиги боис аҳоли орасида тизимли муамммолар (юқумли касалликлар ва эпидемиялар, болалар ўлими, биринчи тиббий хизмат етишмаслиги) ечилмай қолаётгани ҳамда туркистонликлар орасида миллий тиб асосий хизмат тури сифатида сақланиши ҳақидаги хулосалардан ХИХ-аср охири – ХХ-аср бошларида Туркистонда тиббиёт ва халқ табобати” номли жамоавий монографияни ёзишда фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2022-йил 1-мартдаги 3/1255-495-сон маълумотномаси). Бу хулосалар Туркистонда мустамлака тиббий сиёсатини олиб боришдан кўзланган мақсад ҳамда ҳукуматнинг миллий тиббий тизимга нистабатан салбий муносабатда бўлиш сабабларини ўрганиш имкониятини берган;
Халқ орасида табиб сифатида танилган туркистонлик зиёлилар соҳанинг ички муаммо ва камчиликларини бартараф этиш, янги тиб тизимини яратиш (Мирзо Сирож Маҳдум, Маҳмуд Яйфоний, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий), миллий тибни Европа тиббиёти билан уйғунлаштириш (Аҳмад Дониш, Абдурауф Фитрат), кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш (Маҳмудхўжа Беҳбудий, Садриддин Айний), тиббий дунёқарашни ўзгартириш (Абдулла Қодирий, Ҳожи Муин, Абдулла Авлоний) борасидаги масалаларни кун тартибига олиб чиққанлиги каби илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалидаги кўрсатувларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 28-январдаги 02-06-189-сон маълумотномаси). Бу материаллар ушбу кўрсатувлар мазмунини мукаммаллаштиришга, илмий далиллар билан бойитишга хизмат қилган.