Абдурахмонов Ихтиёр Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Алоуддин Самарқандий “Шарҳ ат-Таъвилот” асарининг тафсир илмидаги аҳамияти» (исломшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Isl51.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори, профессор Махсудов Давронбек Рустамович.
Расмий оппонентлар: тарих фанлар доктори, доцент Мухамедов Неъматулло Асатуллаевич, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа докториИноятов Азизхўжа Хайруллоевич.
Етакчи ташкилот: Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Алоуддин Самарқандийнинг “Шарҳ ат-Таъвилот” асарининг тафсиршунослик соҳасидаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Имом Мотуридий ва Алоуддин Самарқандийнинг ўз тафсир асарларини التأويلات (оятнинг эҳтимолий маъноларидан бири) дея номлаш орқали оятларнинг шарҳлари аниқ (التفسير) ва эҳтимоий (التأويل) бўлиши назариясини асослаб берганликлари аниқланган;
Алоуддин Самарқандий “Фотиҳа” сурасининг тафсирида Имом Мотуридийнинг сурага оид қўшимча маълумотларини эътиқодий масалалар, суранинг фазилати, суранинг исмлари ва уларнинг маънолари ҳамда сурага алоқадор бўлган ҳукмлардан иборат тўрт қисмга ажратиш орқали шарҳлаб бергани аниқланган;
Алоуддин Самарқандий Қуръон оятларини тушунишда ҳақиқат ва мажозга кенг тўхталиб, Фатҳ сураси 4-оятидаги “сакинатни тушуриш”ни ҳақиқий маъносида ифодалаб, Аллоҳ мўминларга таскинлик бериши ушбу амални яратишига далолат қилади дея, мўтазилийларга Худонинг барча амалларни яратувчиси эканлигини исботлаш орқали раддия бергани аниқланган;
Аллома Бақара сураси 110 ва Аҳқоф 110-оятларидаги ҳар бир катта ва кичик амалларга савоб бериши ҳакидаги мазмун билан мўтазилийларнинг катта гуноҳ қилган инсон дўзахда абадий қолиши ҳақидаги эътиқоди асоссиз эканлиги ва бундай тушуниш билан Аллоҳга “ёлғончи”, “ваъдасига хилоф қилувчи” сифатларининг нисбат берилиши мумкинлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Алоуддин Самарқандий “Шарҳ ат-Таъвилот” асарининг тафсир илмидаги аҳамияти» мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
Тадқиқот ишининг “Шарҳ ат-таъвилот” асарининг манбашунослик таҳлили ва унда оятларнинг ёритилиши”, “Шарҳ ат-таъвилот” асарининг оятларни таъвил ва тафсир қилишдаги аҳамияти” ва “Алоуддин Самарқандийнинг “тафсир” ва “таъвил” тушунчаларини изоҳлашдаги ёндашуви” деб номланган бўлимларида келтирилган ишончли илмий-назарий хулосалари, таклиф ва тавсияларидан “Тафсир”, “Тафсири Насафий”, “Улумул Қуръон” сингари фанларнинг ўқув режаларини ишлаб чиқишда ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида диний соҳа ходимлари учун ташкил этилган малака ошириш курсларининг ўқув дастурларини яратишда, шунингдек, Халқаро ислом академияси буюртмаси асосида тайёрланган “Ислом энциклопедияси” китоби нашр этилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024-йил 31-майдаги 02-03/4242 сонли маълумотномаси). Натижада илмий жамоатчиликнинг Алоуддин Самарқандий ва калом ҳақидаги билимларининг ошишига эришилган;
Диссертация ишининг Алоуддин Самарқандий Фатҳ сураси 4-оятидаги “сакинатни тушуриш” иборасини мўтазилалар “Аллоҳ бандаларнинг феълларини яратмайди” деган даъволарига кўра уни мажозий маънода, деб шарҳлаганига раддия бериб, аҳли суннанинг эътиқодига кўра, ушбу ибора ҳақиқий маънода эканини исботлагани ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги “Кўкалдош” ва “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасаларида ўтиладиган “Мотуридия таълимоти ва унинг бугунги кундаги аҳамияти” махсус курсида фойдаланилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2024-йил 31-майдаги 03/1385 сонли маълумотномаси). Илмий изоҳлардан фойдаланиш орқали Имом Мотуридий тафсирининг ўзбек тилидаги нашрида суралар умумий маъноси, айниқса, ақидавий оятлар, муташобеҳ оятлар тафсири борасида тўғри тушунча шаклланишига, адашган оқимлар томонидан нотўғри талқин қилиниши натижасида адашишнинг олди олиниши ҳисса қўшилган ва китобхонларнинг ақида ҳақидаги тасаввурларининг кенгайишига хизмат қилган;
“Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Буюк юрт алломалари” кўрсатуви сенарийларини тайёрлашда И.Абдурахмонов тадқиқотларида акс этган Алоуддин Самарқандий “Фотиҳа” сурасининг тафсирида Имом Мотуридийнинг сурага оид қўшимча маълумотларини эътиқодий масалалар, суранинг фазилати, суранинг исмлари ва уларнинг маънолари ҳамда сурага алоқадор бўлган ҳукмлардан иборат тўрт қисмга ажратиш орқали шарҳлаб бергани ҳақидаги илмий хулосалардан маълумот сифатида фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 31-майдаги 345 сонли маълумотномаси). Натижада жамоатчиликнинг Алоуддин Самарқандийнинг ҳаёти, илмий мероси, “Шарҳ ат-Таъвилот” асари ҳақида янги маълумот олишига кўмаклашишга эришилган;
тадқиқотнинг мўтазилийларнинг катта гуноҳ қилган инсон дўзахда абадий қолади, деган эътиқодларига “Шарҳ ат-Таъвилот” асарида бу билан улар Аллоҳ таолога ёлғончи, ваъдасига хилоф қилувчи, пастлик ва қаттиқлик сифатлари нисбат бериши нотўғри эканлигини “Бақара” сурасининг 110 ва “Аҳқоф” сурасининг 16-ояти асосида раддия бергани ҳақидаги хулосалари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг буюртмаси асосида тайёрланган “Ғулувнинг хатарлари” номли китоб мазмунига сингдирилган (Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2024-йил 31-майдаги 02/232 сонли маълумотномаси). Натижада фуқароларнинг соф ақида борасидаги саволларига жавоб беришда назарий манба бўлиш билан бир қаторда замонавий адашган оқимларнинг даъволарига раддия бўлиб хизмат қилган.