Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўхтасинов Рўзимухаммад Нурмахамад ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Х-ХИИИ асрлар Мовароуннаҳр классик фиқҳ манбаларида қимматбаҳо тошлардан фойдаланиш ҳукмлари» (исломшунослик фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Isl45.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори, профессор Бекмирзаев Илҳомжон Исроилжонович.
Расмий оппонентлар: тарих фанлар доктори, профессор Муминов Аширбек Курбанович ва тарих фанлари номзоди, доцент Насруллаев Нематилла Ҳикматиллаевич.
Етакчи ташкилот: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот ғ маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Х-ХИИИ асрлар Мовароуннаҳр фиқҳ манбаларида қимматбаҳо тошлардан фойдаланишга доир ҳукмларни ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишдаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Х-ХИИИ асрларда Мовароуннаҳр тангаларидаги кумуш нисбати шаръий дирҳам (الدرهم الشرعي)дан камайиб кетгани боис закот нисобини тангаларнинг сони эмас, балки, улар таркибидаги кумушнинг оғирлигига мувофиқ белгилаш амалиёти жорий этилиши натижасида минтақада юзага келган закот билан боғлиқ муаммоларнинг ечими бўлиб хизмат қилгани асосланган;  
Бурҳониддин Маҳмуд Бухорийнинг “Муҳит” асарида динор (الدينار) ва дирҳам (الدرهم)ларни муомалага киритиш билан боғлиқ: уларнинг товар ва хизматлар учун ўлчов бўлиши, ҳаммага маълум ҳокимият томонидан ишлаб чиқарилиши,  оммага машҳур бўлиши каби шартларнинг белгиланиши замонавий қоғоз ва электрон пуллар муомаласининг шаръий ечимига асос бўлиб хизмат қилгани далилланган;
Бурҳониддин Маҳмуд Бухорийнинг “Муҳит” ва Фахриддин Қозихоннинг “Фатаво” асарларида Мовароуннаҳр диёрларида “ғатрифий”, “бухорий”, “саттуқо”, “набаҳража”, “идолий”, “фарғоний”, “фулус” номли танга турлари мавжуд бўлиб, Қуръон ва ҳадисда зикр қилинмагани боис уларнинг закоти вазнига эмас, балки қийматининг тилла ёки кумуш нисобига қараб ҳисобланиши лозимлиги тўғрисидаги қоида ишлаб чиқилгани илмий асосланган;  
Мовароуннаҳр фақиҳлари мазҳаб етакчиларидан бири - Имом Муҳаммаднинг тилла-кумуш ва бошқа қимматбаҳо тошларнинг вақфи жоизлиги ҳақидаги фатволарини амалиётга жорий этгани Фахриддин Қозихон “Фатово” асарининг وقف المنقول [вақфул манқул] – “кўчар мулкнинг вақфи” мавзуси билан далилланиб, унинг  бугунги кундаги дунё бўйлаб вақф фондлари фаолияти учун шаръий асос бўлиб хизмат қилаётгани очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Х-ХИИИ асрлар Мовароуннаҳр классик фиқҳ манбаларида қимматбаҳо тошлардан фойдаланиш ҳукмлари» мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
Х-ХИИИ асрларда Мовароуннаҳр тангаларидаги кумуш нисбати шаръий дирҳам (الدرهم الشرعي)дан камайиб кетгани боис закот нисобини тангаларнинг сони эмас, балки, улар таркибидаги кумушнинг оғирлигига мувофиқ белгилаш амалиёти жорий этилиши натижасида минтақада юзага келган закот билан боғлиқ муаммоларнинг ечими бўлиб хизмат қилгани асослангани ҳақидаги илмий хулосалар Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг буюртмаси асосида чоп этилган “Ҳайратул фуқаҳо” (Фақиҳларни ҳайратга солган фатволар) китобининг илмий изоҳли таржимаси мазмунига сингдирилди (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2024-йил 19-мартдаги 02-02.864-сонли маълумотномаси). Натижада Мовароуннаҳр фақиҳлари тарихда минтақавий муаммоларга нисбатан қандай шаръий ечим бергани ҳақидаги маълумотлар илмий жамоатчиликка етиб боришига хизмат қилган;
Бурҳониддин Маҳмуд Бухорийнинг “Муҳит” асарида динор (الدينار) ва дирҳам (الدرهم)ларни муомалага киритиш билан боғлиқ: уларнинг товар ва хизматлар учун ўлчов бўлиши, ҳаммага маълум ҳокимият томонидан ишлаб чиқарилиши,  оммага машҳур бўлиши каби шартларнинг белгиланиши замонавий қоғоз ва электрон пуллар муомаласининг шаръий ечимига асос бўлиб хизмат қилгани далиллангани хусусидаги хулосалардан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан тайёрланган “Сунани Термизий шарҳи” китобининг мазмунига сингдирилди (Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023-йил 20-декабрдаги 01-07/251-сонли маълумотномаси). Натижада Х-ХИИИ аср Мовароуннаҳр фақиҳлари томонидан чиқарилган фатволарнинг ўрганилиши бугунги кундаги замонавий масалаларга ечим беришда ўзига хос хизмат қилган;
Бурҳониддин Маҳмуд Бухорийнинг “Муҳит” ва Фахриддин Қозихоннинг “Фатаво” асарларида Мовароуннаҳр диёрларида “ғатрифий”, “бухорий”, “саттуқо”, “набаҳража”, “идолий”, “фарғоний”, “фулус” номли танга турлари мавжуд бўлиб, Қуръон ва ҳадисда зикр қилинмагани боис уларнинг закоти вазнига эмас, балки қийматининг тилла ёки кумуш нисобига қараб ҳисобланиши лозимлиги тўғрисидаги қоида ишлаб чиқилгани илмий асослангани ҳақидаги илмий хулосалар Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Мир Араб олий мадрасасида нашр этилган “Усулул фиқҳ” ўқув қўлланмасига сингдирилган (Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2023-йил 20-ноябрдаги 4920-сонли маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари талабаларининг маъданлар закотига доир масалалар орқали мазҳаб имомларининг усул ва фиқҳ қоидаларини ўзлаштиришига хизмат қилган;
Мовароуннаҳр фақиҳлари мазҳаб етакчиларидан бири - Имом Муҳаммаднинг тилла-кумуш ва бошқа қимматбаҳо тошларнинг вақфи жоизлиги ҳақидаги фатволарини амалиётга жорий этгани Фахриддин Қозихон “Фатово” асарининг وقف المنقول [вақфул манқул] – “кўчар мулкнинг вақфи” мавзуси билан далилланиб, унинг  бугунги кундаги дунё бўйлаб вақф фондлари фаолияти учун шаръий асос бўлиб хизмат қилаётгани тўғрисидаги илмий хулосалар “Ҳидоя” асарининг изоҳли академик таржимасига сингдирилди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази 2024-йил 12-мартдаги 08-17/115-сонли маълумотномаси). Натижада бугунги кундаги ислом уламолари Мовароуннаҳр фақиҳларининг фатво услубини амалиётда қўллаётгани ҳақидаги қарашларни кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish