Sayt test rejimida ishlamoqda

Хўжаханов    Маъруфхон Хамидхоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим хизматлари сифатини оширишнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш” 08.00.01 – “Иқтисодиёт назарияси” ва 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Iqt1964
Илмий раҳбар: Вахабов Абдурахим Восикович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, PhD.03/04.06.2021.1.133.01.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Расулов Тўлқин Саттарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Рахмонов Дилшоджон Алиджонович
    Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади республикада олий таълим хизматлари сифатини оширишнинг иқтисодий механизмини такомиллаштиришга  қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш хисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат олий таълим муассасалари хизматлари сифатини оширишга таълим хизматлари рентабеллигини бозор конъюктурасидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир ўқув блоклари кесимида ошириш тизимини ишлаб чиқиш ва бу жараёнга юқори қўшилган қиймат яратувчи корпоратив бошқарув усулларини жорий этиш орқали эришишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;  
молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси (давлат грантлари) асосида кадрлар тайёрлаш учун бюджетдан ажратиладаган маблағларни ҳисоблаш усули тегишли ОТМга қабул қилинган ҳар бир талабага тўғри келадиган харажатлар меъёрининг юқори ва қуйи чегарасини белгилаб берувчи коэффициентларни киритиш орқали такомиллаштирилган;
республикада олий таълим хизматлари сифатини оширишнинг иқтисодий механизмини таълим тизими учун зарур бўладиган барча турдаги асосий ва айланма капитални мамлакат ҳудудига олиб кирувчи тадбиркорлик субъектларига давлатнинг тариф ва нотариф бож тўловларидан имтиёзлар бериш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
республикада олий таълим хизматлари самарадорлигини оширишга ишлаб чиқариш амалиётга юборилган талабаларга улар фаолият юритадиган корхоналар томонидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ)нинг уч бараваригача иш ҳақи тўлаш тизимини жорий этиш орқали эришишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
республикада фаолият юритаётган ОТМлар сони билан таълим тизимига йўналтирилаётган инвестициялар, абитуриентлар сони ва демографик омиллар ўртасидаги корреляцион-регрессион боғлиқликдан келиб чиққан ҳолда олий таълим қамровини 2030 йилгача оширишнинг муқобил сценариялар бўйича прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Олий таълим сифатини оширишнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
давлат олий таълим муассасалари хизматлари сифатини оширишга таълим хизматлари рентабеллигини бозор конъюктурасидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир ўқув блоклари кесимида ошириш тизимини ишлаб чиқиш ва бу жараёнга юқори қўшилган қиймат яратувчи корпоратив бошқарув усулларини жорий этиш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 декабардаги ПҚ-61-сон «Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 8-банди, 1-хатбошини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 15 октябрдаги 89/04-04-8765-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида республикада давлат олий таълим муассасалари хизматлари сифатининг ошиши, ОТМларнинг ўз молиявий ресурсларини шакллантириши, тасарруф этиши ва соҳада бошқарув самарадорлигининг ошишига эришилади;  
молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси (давлат грантлари) асосида кадрлар тайёрлаш учун бюджетдан ажратиладаган маблағларни ҳисоблаш усули тегишли ОТМга қабул қилинган ҳар бир талабага тўғри келадиган харажатлар меъёрининг юқори ва қуйи чегарасини белгилаб берувчи коэффициентларни киритиш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 августдаги ПҚ-419-сон «Молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларида давлат буюртмаси (давлат гранти) асосида кадрлар тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан молиялаштириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг 1-иловасининг 2-боби, 9-бандини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 2022 йил 15 октябрдаги 89/04-04-8765-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида республикада молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасасиларига давлат буюртмаси асосида кадрлар тайёрлаш учун бюджетдан ажратиладаган маблағлардан самарали фойдаланишга эришилади;  
республикада олий таълим хизматлари сифатини оширишнинг иқтисодий механизмини таълим тизими учун зарур бўладиган барча турдаги асосий ва айланма капитални мамлакат ҳудудига олиб кирувчи тадбиркорлик субъектларига давлатнинг тарифли ва нотариф бож тўловларидан имтиёзлар бериш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 декабардаги ПҚ-61-сон «Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 10-банди, 4-хатбошини тайёрлашда фойдаланилган(Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 15 октябрдаги 89/04-04-8765-сон маълумотномаси).  Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида республикада давлат олий таълим муассасаларининг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, моддий-техник базаларининг мустаҳкамланиши ва уларда тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишига эришилади;  
республикада олий таълим хизматлари самарадорлигини оширишга ишлаб чиқариш амалиётга юборилган талабаларга улар фаолият юритадиган корхоналар томонидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ)нинг уч бараваригача иш ҳақи тўлаш тизимини жорий этиш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПҚ-200-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 6-иловаси, 8-бандини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 15 октябрдаги 89/04-04-8765-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида республикада давлат олий таълим муассасалари хизматлари сифати ва иқтисодий самарадорлиги билан “фан-таълим-ишлаб чиқариш” ўртасидаги интеграциянинг мустаҳкамлани-шига эришилади;
республикада фаолият юритаётган ОТМлар сони билан таълим тизимига йўналтирилаётган инвестициялар, абитуриентлар сони ва демографик омиллар ўртасидаги корреляцион-регрессион боғлиқликдан келиб чиққан ҳолда олий таълим қамровини 2030 йилгача оширишнинг муқобил сценариялари бўйича прогноз параметрларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонининг прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 15 октябрдаги 89/04-04-8765-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида республикада олий таълим билан қамров даражасининг сезиларли даражада ошишига эришилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish