Норбутаева Бегойим Хусан қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли экиш муддат ва меъёрларини соянинг ўсиши, ривожланиши ва дон ҳосилдорлигига таъсири (Сирдарё вилояти мисолида)”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Qx847.
Илмий раҳбар: Мўминов Абдували Акбаралиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Дон ва дуккакли экинлар илмий−тадқиқот институти, PhD.05/31.03.2023.Qx.159.01.
Расмий оппонентлар: Ёрматова Дилором Ёрматовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Иминов Абдували Абдуманнобович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сирдарё вилоятининг суғориладиган бўз ўтлоқи тупроқлари шароитида соянинг ўртапишар махаллий “Тўмарис Ман-60” ҳамда хорижий “Селекта-302” навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда мақбул экиш муддатлари ва кўчат қалинликларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Сирдарё вилоятининг бўз ўтлоқи тупроқлари шароитида соянинг ўртапишар маҳаллий Тўмарис Ман-60 ва Селекта-302 навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда уруғларни мақбул экиш муддатлари ҳамда меъёрлари ишлаб чиқилган;
Соя навлари уруғлари 10 апрел муддатда 60х4-1 схемада экилганда 417 минг дона/га, 20 ва 30 апрел муддатларида 60х5-1 схемада экилганда 333 минг дона/га кўчат қалинлигида экиш юқори самара бериши аниқланган;
Уруғ экиш муддатлари ва кўчат қалинликларини соя навларининг ўсиб ривожланиши ва ҳосил элементларининг шаклланиши ўртасидаги корреляцион ва регрецион боғлиқликлар аниқланган;
Соя навлари уруғларини 20 апрел муддатида экиб етиштириш уруғларни 10 апрел ва 30 апрел муддатларида экиб етиштиришга нисбатан Тўмарис Ман-60 навида 1,9 ц/га дан 3,4 ц/га гача, иқтисодий рентабеллик даражаси 10,0 фоиздан 16,8 фоизгача, Селекта-302 навида 2,0 ц/га дан 3,4 ц/га гача, иқтисодий рентабеллик даражаси 10,5 фоиздан 16,9 фоизга юқори бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сирдарё вилояти шароитида соя навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда уруғларни мақбул экиш муддатлари ва кўчат қалинликларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот илмий натижалари асосида:
Дончиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун “Турли экиш муддатларини соянинг ўсиши, ривожланиши ва дон ҳосилдорлигига таъсири” номли тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 28.09.2023 йилдаги №04/34-06/1119-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома фермер хўжаликларида соя навларини етиштиришда муҳим кўрсатма сифатида хизмат қилмоқда;
Соянинг “Тўмарис Ман-60” ҳамда “Селекта-302” навлари Боёвут тумани “Хасанбой хусанбой” фермер хўжалигида 6,0 гектар, “Қайирма миришкор” фермер хўжалигида 6,0 гектар, Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг Сирдарё ИТС ишлаб чиқариш даласида 20,5 гектар, жами 32,5 гектар майдонга жорий қилинган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 28.09.2023 йилдаги №04/34-06/1119-сон маълумотномаси). Натижада уруғларни экишнинг энг мақбул муддати “Тўмарис Ман-60” ҳамда “Селекта-302” навларида 20 апрел муддатида 60х5-1 экиш схемасида гектарига 333 минг туп назарий кўчат ҳисобида экилиб етиштириш юқори самара бериши аниқланган;
Соянинг “Тўмарис Ман-60” ва “Селекта-302” навлари уруғларини 20 апрел муддатида 60х5-1 экиш схемасида гектарига 333 минг туп назарий кўчат ҳисобида экиб етиштириш технологияси Боёвут туманида жорий этилган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 28.09.2023 йилдаги №04/34-06/1119-сон маълумотномаси). Натижада ушбу технологияни қўллаш орқали дон ҳосилдорлиги ҳар гектаридан 3,5-4,0 центнергача юқори бўлиб, рентабеллик даражаси 28-30 фоизга ортишига эришилган.